Zaryad
Заряд:

1) электр 3 — электромагнит майдон манбаи; зарядланган зарраларнинг ўзаро электромагнит таъсирлашуви интенсивлигини ифодалайдиган физик катталик. Бир хил ишорали зарядлар бирбиридан итарилади, ҳар хил ишорали зарядлар эса бирбирига тортилади (қаранг Кулон қонуни). Электронлар, позитронлар, протонлар, зарядли мезонлар ва бошқалар элементар зарралар ҳамда атом ядроси энг кичик мусбат ёки манфий электр зарядга эга. Электр 3, одатда, электростатик бирликлар (СГСЕ) ёки кулонлар билан ўлчанади. Энг кичик элементар электр 3. е = (4,80298 ± 0,000201) • 10 |0 СГСЕ бирликка тенг. Элементар электр зарядни биринчи марта 1911-йилда Р. Э. Милликен аниқ ўлчаган;
2) портловчи модда заряди — махсус камера (шурп, қудуқ ва бошқалар) га жойлаштирилган, вазни ва ўрнатиладиган жойи олдиндан ҳисобланган ҳамда портлатишга тайёрланган портловчи модда;
3) улоқтириладиган порох заряди — ўқ отар қурол стволи каналида снаряд (мина, ўқ)ни ҳаракатга келтириш ва керакли тезликда отиш учун зарур бўлган, гилза ёки алоҳида қопчиклар (картузлар)га жойлаштирилган маълум миқдордаги порох;
4) қаттиқ ракета ёқилғиси заряди — двигател камерасига жойлаштирилган ва ёнганда ракетани ҳаракатлантирувчи реактив куч ҳосил қиладиган бир ёки бир неча қаттиқ ёқилғи блоки (шашкаси)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |