Зайнуддин Маҳмуд (ваф. 925 ҳ.қ./1519 м.) – хаттот, олим. Алишер Навоийнинг тарбияти ва ҳомийлигида фаолият олиб борган. Султонали Машҳадийнинг шогирди ва куёви. Мирали Ҳиравий қўлида ҳам таҳсил олган. Настаълиқ хатида беқиёс бўлган. У кўчирган Нозим Ҳиравий девони Теҳрон давлат кутубхонасида, Абдураҳмон Жомий девони Абдул Ҳусайн Масъуд Ансорий мажмуасида, Баҳром Мирзо ва Саид Аҳмад Машҳадий мураққаларига кўчирилган 16 қитъа Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасида сақланади. У “Хулосат ул-ахбор” (“Хабарлар хулосаси”) ва “Миръот ул-олам” (“Олам ойинаси”) асарларининг муаллифи ҳам ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат.