Зайтун (Олеа) — зайтундошлар оиласига мансуб ўсимлик туркуми. 600 га яқин тури маълум. Фақат бир тури — Европа зайтуни (Олеа эуропаэа, 3. дарахти) хўжалик аҳамиятига эга. Европа, Осиё, Америка, Африкада экилади. 3. етиштирадиган асосий мамлакатлар Яқин Шарқ ва Ўрта денгиз мамлакатлари — Испания (2 млн. га дан ортиқ), Италия (1,5 млн. га), Греция (500 минг га) ва Португалиядир. Озарбайжон, Грузия, Қрим, Туркманистон, Россиянинг Краснодар ўлкасида ҳам зайтунзорлар бор. Экиладиган 3. дарахти бал. (4—12 м), шох-шаббаси тарвақайлаган. Барглари майда, учли ёки тўмтоқ, тўқ яшил, ялтироқ, пояда қарама-қарши жойлашган. Гуллари икки жинсли, оқиш, шингил ёки рўваксимон, 3—5 мм, хушбўй ҳидли. Меваси — резавор, данакли, туей қора, тўқ бинафша. Меваси этида 80% гача, мағзида 30% гача мой, оқсил, витамин С ва каротин бор. Курғоқчиликка чидамли, 13—18° совуққа бардош беради. 300—400 (1000 гача) йил яшайди. Ҳар тупидан 20—40 кг ҳосил олинади. Унумдор, қумоқ ва қумлоқ, оҳакли тупроқларда яхши ўсади. Данагидан етиштирилган кўчати 10— 12й., қаламчасидан 4—5й. ҳосилга киради. 3. данаги, илдиз бачкиси, қаламчасидан кўпайтирилади, асосан пайванд қилинган 2—3 йиллик кўчати 10х10 м, 10х8 м (бута шаклида ўстирилганда 6х6 м) қилиб баҳорда экилади. Агротехникаси бошқа субтропик мева дарахтларникига ўхшаш.

Зайтун дарахти
Зайтун дарахти (Олеа эуропаэа)
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Бўлим: Магнолиопҳйта
Синф: Магнолиопсида
Туркум: Ламиалес
Оила: Зайтундошлар
Кенжа оила: О. эуропаэа
Уруғ: Олеа
Тур: О. эуропаэа
Олеа эуропаэа

Зайтун: 1 — етилган мевали шохи; 2 — ғўра меваси. Меваси маринадланади, ғўраси ва пишган меваси консерва қилинади. Зайтуннинг пишган меваси этида (25—80%) қуримайдиган мой бор. 3., асосан, мойи учун етиштирилади. Мевасини совуқлайин пресслаб олинадиган биринчи фраксия 3. мойи озиқовқат учун, шунингдек, консерва саноати ва тиббиётда ишлатилади. Турпи ва данагини қиздириб пресслаб олинадиган иккинчи фраксия 3. мойи техникада ва совун пиширишда қўлланади. Кунжараси чорва учун ем, ёғочидан қимматбаҳо буюмлар тайёрланади[1]

Зайтун дарахти(лотинча: Олеа эуропаэа) — зайтундошлар оиласига мансуб, бўйи 4 — 12 метрга борадиган, доим яшил субтропик дарахт.

Галарея

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил