Zebo Mirzo
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Зебо Мирзо 1964-йилнинг 15-декабрда Қашқадарё вилоятинг Китоб тумани Бештерак қишлоғида туғилди. Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологийсада таҳсил олди(1982-1987)[1].Тошкент Давлат санъат институти катта лабаранти, ўқитувчиси(1987-1991),Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий- маърифий ишлар республика маркази муҳаррири(1991-1995), „Ёзувчи“нашриёти бўлими мудири (1995-1999), „Ёшлар“ радиоканали катта муҳаррири (1999-2006) вазифаларида хизмат қилди. 2006-йилдан „Ўзбекистон“телеканали катта муҳаррири сифатида фаолият юритади[2].
Зебо Мирзонинг „Тун маликаси“ номли илк шеърий тўплами 1990-йилда нашр этилди. Шундан кейин шоиранинг „Ажр“(1997), „Нур кукунлари“ (2004), „Ишқ“ (2012) каби шеърий китоблари дунёга келди. Зебо Мирзо, шунингдек, „Рангин дунё“, „Ижод мактаби“, "Сиз ва Сиз учун "каби тасвирий санъат, маданият, адабиёт намоёндалари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги мааний-маърифий мавзудаги бир қатор туркум кўрсатувлар муаллифи ҳамдир. 2026-йил 28-майда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони билан тақдирланган[3].
| Зебо Мирзо | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 15-декабр Китоб тумани Қашқадарё вилояти Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Истиқомат жой(лар)и |
Тошкент Ўзбекистон |
| Касби | халқаро журналист, адабиёцҳунос. |
| Дини | ислом |
| Маълумоти | олий |
Ижодидан
Қайтиш
Мен қайтурман Сенга муқаррар, Томган ҳар ёшимнинг ҳурмати — ҳаққи. Қоронғу умримда бор бўлсанг агар, Бир бор кўксим узра Офтобдай балқи!
Мен сени жудаям соғиндим… Буни айтгим келар ўзингга фақат. Бироқ келгунингча, аввал-охирим, Тугаб битмасмикан мендаги тоқат?
Ўтяпсан дунёлар ортидан… Борми бу юксакка борадиган йўл? Мен эса ўчганча кунлар ёдидан, Бу тубсиз чоҳлардан узатаман қўл…
Сенга етиб бормас хаёлим. Қалбинг уйғотолмас ҳеч қандай нидо. Мени олиб кетар бир куни ўлим, Қўрқаман, ҳеч қачон бермайсан садо!
Юрагим зарбларин эшитиб ётар, Кўксим узра ботган ғанима — Илон. Токи келгунича маш’ум кунботар У мени бермайди сенга ҳеч қачон!
Сен эса… Туш каби олис-олисда Юлдузлар бағридан учасан йироқ. Сен учун аталган оловли ҳисда Менинг ёнганимни билмайсан, бироқ!
Нафрат… Ўлим, Ҳасад… ва кин оралаб,Менинг Севгим ўтар ёниқ ва омон. Сендан кетган бўлсам, бағрим яралаб. Ҳар бир қадамимга тўлайман товон!
Аммо Сен… Аммо Сен… Офтобдай балқи, Қаерда бўлсанг ҳам ёруғ, мунаввар. Томган ҳар ёшимнинг ҳурмати ҳаққи Мен Сенга қайтурман бир кун муқаррар!
29.06.09
Адабиётлар
- „Ўзбек адиблари“ (С.Миралиева,Р.Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти,2016) китобидан.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ „ҳттпс://т.ме/с/зебо_мирзо?бефоре=39“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
- ↑ „ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/мултимедиа/зебо-мирзо-шерлар.ҳтмл“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.