Зебо пари — мақом шўъбаларида ва мумтоз ашулаларда намуд ўрнида қўлланиладиган машҳур авж. Тахминларга кўра, бу авжни З.п. тахаллусли фарғоналик машҳур хонанда ва созандабастакор Абдураҳмон (ХИХ аср) ижод қилган деб ҳисоблайдилар. Аслида у бу авжни зўр эҳтирос ва маҳорат билан ижро этганлиги сабабли авжга З.п. номи берилган. Бузрук мақомининг Бухоро Ироғи, Ростнинг Савти Сабо, Савти Калон шўъбаларида, Ушшоқи Хўқанд ашуласида, Ироқ мақомининг Сарахбори Ироқ, Чанбари Ироқ шўъбаларида З.п.дан фойдаланилган. З.п. оҳанглари киритилган шўъбаларнинг доира усулига мослаб олинади ҳамда ашула йўллари таркибида турли кўринишларда учрайди. З.п. хонандаларнинг чўққи пардаларга чиқиш, овоз ва бадиҳагўйлик маҳоратларини намойиш этишларида кенг имкониятларга эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил