Zeekr 001
| Зеэкр 001 | |
|---|---|
|
Зеэкр 001 | |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | Зеэкр |
| Бошқа номлари | хитойча: 极氪 001 |
| Модел йили | 2021-йил |
| Завод(лар) |
Ханчжоу, ХХР |
| Таснифи | |
| Синфи | Спорт автомобили |
| Сегмент | Э |
| Платформаси | СЕА1 платформаси |
| Куч мосламалари | |
| Двигатели | 2×Доимий магнитли синхрон моторлар |
| Тезланиши | 3.8 сек. |
| Юқори тезлиги | 200 км/с |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 3,000 мм (118.1 ин) |
| Ғилдиракформуласи | 4х4 |
| Узунлиги | 4,970 мм (195.7 ин) |
| Кенглиги | 1,990 мм (78.3 ин) |
| Баландлиги | 1,560 мм (61.4 ин) |
| Экстерер | |
| Кузов тури | Ҳетчбек (Ҳатчбаcк) |
| Эшиклар сони | 5 |
| Бошқа маълумотлар | |
| Алоқадор автомобиллар |
Полестар 5 Лотус Тйпе 133 Зеэкр 009 Полестар 3 Полестар 4 Полестар 6 |
Зеэкр 001 – Хитойнинг Геэлй Аутомобиле компанияси томонидан 2021-йилнинг октябр ойидан бошлаб ишлаб чиқариладиган беш эшикли электр спорт автомобили.
Тарихи
Электромобилнинг илк прототипи 2021-йил 16-апрелда тақдим этилган бўлиб, немис модели ҳисобланадиган Порсче Панамера Спорт Тоурисмо асосида яратилган. Олд қисми эса Лйнк & Cо 05 моделидан олинган. Шунингдек, Геэлй Аутомобиле томонидан ишлаб чиқарилган бошқа электромобилларда ҳам шу каби платформадан фойдаланилади. Автомобил 100 км/соат тезликка 3,8 сонияда чиқади, максимал тезлиги эса 200 км/соатни ташкил этади.
„Зеэкр“ номининг дастлабки икки ҳарфи „зеро эмиссион“ сўзининг бош ҳарфларидан олинган бўлиб, учинчи ҳарфда эса „электр эволюцияси даври“ (инглизча: Элеcтриc-Эволутион-Эра) сўзлари шифрланган, охирги „кр“ ҳарфлари эса кимёвий элемент бўлмиш криптоннинг белгисидир. Криптон ранги, таъми ва ҳиди бўлмаган газ бўлиб, бу ном юнон тилидан „яширин“ ёки „махфий“ деб таржима қилинади[1].
Зеэкр Смарт Течнологй Cо. компаниясининг алоҳида бўлинмаси ҳам ташкил қилинган. Зеэкр моделлари Геэлй ҳолдингининг бош қароргоҳи жойлашган Ханчжоудаги заводда ишлаб чиқарилади[1].
Экстрери
Бу катта лифтбек чиройли нисбатларга эга бўлиб, унинг ғилдирак базаси 3005 мм, узунлиги – 4970 мм, кенглиги – 1999 мм, баландлиги – 1560 мм ни ташкил қилади. Орқа ўриндиқлар букланган ҳолда, юкхона ҳажми 2144 литр ни ташкил қилади. Олд қисмида ҳам кичик юкхона бор, лекин унга фақат бўлган ташқи зарядловчи ускуна ва унинг кабели сигади холос. Автомобилга паст аэродинамик қаршилик коэффициэнтига (Cх=0,23) эга бўлган 22 дюймли ғилдираклар ўрнатилган[1].
Интерери
Янгиланган версияси
Геэлй холдинги таркибига кирувчи Зеэкр бренди 001 электр лифтбекининг янгиланган версиясини тақдим этди. Модел янги кузов ранглари, янгиланган мултимедиа тизими ва 140 киловатт-соат қувватга эга аккумуляторга эга топ версияга эга бўлади. Бундай электромобил бир марта қувватланишда 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. Компания ушбу моделни узоқ вақт давомида ишлаб чиқармайди. Умумий ҳисобда 1000 та автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган[2][3].
Қилин
Зеэкр компанияси Хитойнинг йирик аккумлятор батареялари ишлаб чиқарувчиси CАТЛ билан беш йиллик стратегик ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. Унга кўра CАТЛ томонидан ишлаб чиқарилувчи „Қилин“ аккумуляторларини дунёда биринчи бўлиб Зеэкр компаниясига етказиб берилади. Улар учинчи авлод CТП (cелл-то-паcк) схемасидан фойдаланадилар. „Қилин“нинг хос қуввати 255 ватт-соат/кгни ташкил қилади[2].
Аккумлятор блокининг самарали тўлдирилиши 72 фоизни ташкил этади. CАТЛ аккумуляторлари Тесланинг 4680 та блокдан йиғилган аккумуляторларининг ўхшаш ўлчамлари ва кимёвий таркибидан бир оз кучлироқдир. Шунингдек улар катта совутиш юзасига эга бўлган иссиқлик бошқарув тизими билан жиҳозланган, шунинг учун улар „иссиқ старт“ режимини қўллаб-қувватлайди ва 10 дақиқа ичида 10 дан 80 фоизгача заряд олади. CАТЛ батареялари аввал Зеэкр 009 фургонида (2023-йил 1-чорак) пайдо бўлади, кейин эса улар Зеэкр 001 хетчбекига (2023-йил 2-чорак) ўрнатилади. Зеэкр 001 хетчбекига „Қилин эдитион“ махсус версияси ўрнатилади, у бир қувватланишда 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиш ваъда қилинган[2].
Рекорд
Зеэкр 001 бир вақтнинг ўзида иккита жаҳон рекордини ўрнатди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У дрифт ва слаломда энг юқори тезликни эришишга муваффақ бўлди – биринчи ҳолатда у соатига 207,9 километргача тезлашди, иккинчисида эса электромобил учун рекорд даражада қисқа вақт ичида – 49,05 сонияда 50 та конусни орасидан юриб ўтди[4].
Зеэкр 001 ФР
2023-йил сентабр ойида Зеэкр умумий қуввати 1248 от кучи (931 кВт; 1265 от кучи) бўлган тўрт ядроли электр моторлар, шунингдек, гусеницалик тормозлари ва подвескаларга эга 001 ФР нинг чекланган версиясини тақдимот қилди. Автомобил деталлари углерод толасидан ишланган ва „танк каби айланиш“ режими билан жиҳозланган. Гиперкар 800 В платформасида ишлаб чиқарилган бўлиб, 100 кВт/соат қувватга эга CАТЛ Қилин батареяси билан жиҳозланган. Зеэкр ойига 99 та автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган[5].
Галерея
- Расмлар
-
Халқаро автомобил кўргазмасидаги намуна модел
-
Халқаро автомобил кўргазмасидаги намуна модел
(Орқа томондан кўриниши) -
Олд томондан кўриниши қизил қангли версияси
-
Орқа томондан кўриниши қизил қангли версияси
-
Халқаро автомобил кўргазмасидаги намуна модел
-
Халқаро автомобил кўргазмасидаги намуна модел
-
Тураргоҳда турган Зеэкр 001
-
Савдо марказидаги Зеэкр 001
-
Зеэкр 001нинг қора қангли версияси
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Игорь Владимирский. „Представлен электромобиль Зеэкр 001: все характеристики“ (ру). ауторевиэw.ру. Қаралди: 4.1.23.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Алексей Носаченко. „Электролифтбек Зеэкр 001 обновился и получил версию с запасом хода больше 1000 км“ (ру). мотор.ру. Қаралди: 4.1.23.
- ↑ Дехтер. „544 л.с., запас хода 1032 км и три экрана. Геэлй представила премиум-хетчбэк Зеэкр 001 2023, цены стартуют от 43500 долларов“. ихбт.cом. Қаралди: 5.1.23.
- ↑ Лиза Будрина. „В России уже можно купить Зеэкр 001, установивший два рекорда Гиннесса“ (ру). мотор.ру. Қаралди: 4.1.23.
- ↑ Ежов, Андрей „Спортивный Зеэкр 001 ФР: четыре мотора, 1265 л.с., танковый разворот и 2,07 с до «сотни»“. колеса.ру (2023-йил 4-сентябр). Қаралди: 28.10.23.[сайт ишламайди]