Zeekr X
Зеэкр Х – Хитойнинг Геэлй Аутомобиле компаниясининг суббренди бўлмиш Зеэкр томонидан ишлаб чиқариладиган ва беш эшикли электр спорт автомобили[2].
| Зеэкр Х | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Суббренд | Зеэкр |
| Чиқарилган йил | 2023-йил |
| Завод(лар) |
ХХР |
| Таснифи | |
| Синфи | Спорт автомобили |
| Сегмент | C |
| Платформаси | СЕА[1] |
| Қувват кўрсаткичи | |
| Моторларлар сони | 2 |
| Тезланиши | 3.7 сек. |
| Юқори тезлиги |
185 км/с (базавий модел) 190 км/с |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 2,750 мм (108.3 ин)[2] |
| Узунлиги | 4,450 мм (175.2 ин) |
| Кенглиги | 1,836 мм (72.3 ин) |
| Баландлиги | 1,572 мм (61.9 ин) |
| Вазни |
1840 кг (базавий модел) 1945 кг |
| Бошқа маълумотлар | |
| Ўхшаш моделлар |
Смарт #3 Волво ХC40 Речарге Тесла Модел Й |
Тарихи
„Зеэкр“ номининг дастлабки икки ҳарфи "зеро эмиссион" сўзининг бош ҳарфларидан олинган бўлиб, учинчи ҳарфда эса электр эволюцияси даври (Элеcтриc-Эволутион-Эра) хабари шифрланган ва охирги „кр“ ҳарфлари кимёвий элемент бўлмиш криптоннинг белгисидир. Криптон ранги, таъми ва ҳиди бўлмаган газ, бу ном юнон тилидан „яширин“ ёки „махфий“ деб таржима қилинган[3].
Зеэкр Х Геэлй СЕА платформасида қурилган бўлиб, бу каби платформаси бошқа кўплаб брендлар Полестар, Волво ва Смарт автомобилларида ҳам қўлланган. . Узунлиги 4,45 метр ва ғилдирак базаси 2,75 метр бўлган Зеэкр Х ўлчамлари бўйича Смарт #3 билан деярли бир хил. Волво ХC40 Речарге ва Тесла Модел Й ўлчамлари бўйича жуда ўхшашдир. Автомобил Тесла Модел Й нинг асосий рақобатчиси ҳисобланади[1]
ТК

Зеэкр Х нинг базавий модели орқа ғилдираклари тортувчи 272 от кучига эга электомотор билан жиҳозланган. Оғирлиги 1840 кг ни ташкил қилади. Автомобил 185 км/с тезликкача ҳаракатланади[4]
Электромобилнинг ғилдираклари тўлиқ тортувчи версиясида олд ғлдиракларида 156 от кучига эга электр двигател ўрнатилган бўлиб, орқа ғлдиракларга ўрнатилган двигателлар билан қўшганда умумий қуввати 428 от кучига тенг. Ушбу версиясининв оғирлиги 1945 кг. Юқори тезлиги 190 км/соат. Аккумлятор қуввати 66 кВт/с ни ташкил қилади. 100 км/с тезликка 3,7 сонияда эриша олади. Бир қувватланишда 560 км масофагача юра олади[2].
Батарея
Зеэкр Х СЕА платформасида қурилганлиги сабабли, у Смарт #1 ва Смарт #3 билан бир хил батарея ва моторларга эга. 66 кВт/соат қувватга эга аккумлятор Геэлй компаниясига тегишли бўлган ВРЕМТ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Батарея CЛТC кўрсаткичлари бўйича 560 км гача бўлган масофани босиб ўта олади[1].
Интерери


Ички салони Тесла автомобилларидаги каби бўш эмас. Ранглар ва эгри чизиқларнинг ўйланган танлови билан Зеэкр Х нинг ички қисми жуда ёқимли қилиб ишланган. Асбоблар панели эшиклар билан уйғунлашади ва асбоблар панелининг юқори қисми олд ойна остига кўчирилиб, чиройли поғонали дизайн яратилган. Шунингдек, 14,6 дюймли марказий экран мавжуд бўлиб, у автоматик равишда марказдан йўловчи томонга қараб ҳаракатлана олади[1].
Ҳавфсизлик

| Эуро НCАП[5] | |||
|---|---|---|---|
умумий рейтинг | |||
|
91%
|
90%
|
84%
|
83%
|
| катта ёшли йўловчи |
ёшбола | пиёда | фаол ҳавфсизлик |
| Синалган модел: Зеэкр Х (2024) | |||
Эуро НCАП мутахассислари электромобиллар, кроссоверлар, седанлар ва оилавий автомобилларнинг краш-тестлари натижаларини сарҳисоб қилиб, 2024-йилнинг энг хавфсиз автомобилларини эълон қилди. Уларнинг хулосасига кўра Зеэкр Х кроссовери „Энг хавфсиз электр автомобил“ номинациясида ғолиб бўлди. Кўплаб автоҳалокат синовлари натижаларига кўра, Хитой модели Порсче Маcан ЭВ, Тоёта C-ҲР, Волво ЭХ30, шунингдек, Cупра Тавасcан ва Хпенг Г6дан устун келди. Бундан ташқари, Зеэкр Х кичик кроссовер синфидаги энг яхши автомобил деб тан олинди[6][7].
Галерея
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ЗЕЭКР Х: ЭЛЕКТРИЧЕСКИЙ ВНЕДОРОЖНИК ЛЮКС КЛАССА С ЗАПАСОМ ХОДА 560 КМ“ (ру). натоке.ру. Қаралди: 16.04.23.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Представлен недорогой современный электромобиль Зеэкр Х, который выйдет в Европе“ (ру). ихбт.cом. Қаралди: 15.04.23.
- ↑ Игорь Владимирский. „Представлен электромобиль Зеэкр 001: все характеристики“ (ру). ауторевиэw.ру. Қаралди: 4.1.23.
- ↑ Владимирский, Игорь „Новый кроссовер Зеэкр Х удивил интерьерными решениями“ (ру). ауторевиэw.ру. Қаралди: 15.04.23.
- ↑ [ҳисобот Эуро НCАП тести натижалари (2024)](ингл.)
- ↑ Мелник, Анастасия „Названы самые безопасные автомобили в мире по итогам 2024 года“ (ру). мотор.ру (16.1.25). Қаралди: 7.3.25.
- ↑ „Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил“ (уз). кун.уз (2025-йил 18-январ). Қаралди: 7.3.25.



