Зерча — ҳар хил буюмларни тешиш учун ишлатиладиган остлик мослама. Пўлат ёки темирдан ўртаси тешик қилиб дойра ёки тўртқирра шаклда ясалади. Буюмларга тешик очишда уларнинг остига қўйилади. Чунончи тақагар 3. си такани тешишда, тунукасоз 3. си тунукани тешишда, наҳалгар 3. си этик ва кавушга қоқиладиган наҳални тешишда, мискар 3. си буюмнинг мис қисми ёки мис буюмни тешишда, пичоқсоз 3. си пичоқ думи (сопи) ни тешишда ишлатилади ва ҳоказо[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил