Zevarsoy
Qiyofa
| Зеварсой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 18 |
| Майдони | 95 км² |
| Сув сарфи | 1,8 м³/с |
| Давлат | |
Зеварсой — Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги сой, юқори оқимида Дивлонсой, ўрта оқимида Дивлоқсой деб ҳам аталади. Киштут сойининг охирги чап ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жан. тармоғи — Қолдирға тоғининг шим.ғарбий ён бағирларидан оқиб тушадиган 20 та ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлиб, ғарбий йўналишда оқади. Узунлиги 18 км, ҳавзасининг майд. 95 км2. Қор, ёмғир ва булоклардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,8—2,0 м3/ сек. Зеварсойда феврал охиридан суви кўпая бошлайди, май—июнда энг серсув бўлиб, куз ва қишда суви камаяди. Зеварсойдан Зевар қишлоғи сув ичади ва унинг атрофидаги ерлар суғорилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |