Zevs

Зевс — юнон афсоналарида олий худо; худолар ва одамлар ҳукмдори. Кронос ва Реянинг ўғли. Худоларнинг учинчи авлодига мансуб. Тартарда ўз отаси ва бошқа титанларни енгиб, Олимп тоғида ҳукмрон бўлгандан кейин зевс астасекин оламни қайтадан тузади, худоларни яратади, қонунлар чиқаради, тартиб ўрнатади, фан, санъат, ахлоқ меъёрлари ва ҳоказони жорий этади. Зевс худоларнинг иродасини ва яхши ниятларини рўёбга чиқарувчи кўплаб қаҳрамонлар (Геракл, Персей) нинг отаси. Айни вақтда зевс — даҳшатли жазоловчи куч. У бир неча марта одам зотини йўқ қилиб, ундан ҳам мукаммал инсонни яратишга уринади. Зевс тўғрисидаги афсоналарнинг айрим қисмлари "Илиада", "Одиссея" ва б. антик асарларда бор. Қад. Рим афсоналарида зевс Юпитерга тўғри келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |