Зея — РФ Амур вилоятидаги дарё, Амур дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 1242 км, ҳавзасининг майдони 233 минг км2. Становой тизмасининг жан. ён бағирларидан бошланади. Ўртача сув сарфи 1910 м3/сек. Ўнгдан Брянта, Гилюй, Уркан, чапдан Деп, Селемжа, Том каби ирмоқлар қуйилади. Кўпроқ ёмғирдан сув олади. ноябр бошларида музлаб май бошларида муздан бўшайди. Суви кескин кўпайганда тошади. Зея ГЕС дан қуйироқда ва сув омборида кема қатнайди. 3. бўйида Благовешченск, Зея, Свободний шаршаралари бор[1].

Зея
Тавсиф
Узунлиги 1 242
Майдони 233 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил