Зейнеп Етгил (2000-йил 10-октабрда туғилган) – 53 кг вазн тоифасидаги туркиялик эркин курашчи. Истанбул ББ СК аъзоси[1].

Зейнеп Етгил
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 2000-йил 10-октябр (2000-10-10) (26 ёш)
Эрзурум, Туркия
Бўйи 165 cм
Вазни 53 кг
Спорт
Мамлакат Туркия
Қайси спорт Аёллар эркин кураши
Клуби Истанбул ББ СК

Спортдаги фаолияти

Зейнеп Етгил кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасида Финляндияда ўтказилган 2017-йилги кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Зейнеп Етгил тунислик рақиби Сарра Ҳамдини 8-6 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган[2].

2018-йил Италиянинг Рим шаҳрида кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати. Аёллар ўртасида 53 кг тоифасида рингга чиққан Зейнеп Етгил озарбайжонлик рақиби Татяна Варансовани мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган[3].

2021-йилнинг ноябр ойида Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган 2021-йилда кураш бўйича 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 53 кг вазн тоифасида бронза медалларидан бирини қўлга киритган[4][5].

2022-йил Болгариянинг Пловдив шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича У23 Европа чемпионатида 55 кгвазн тоифасида бронза медалларидан бирини қўлга киритган[6]. Бир неча ой ўтгач, Жазоирнинг Оран шаҳрида бўлиб ўтган 2022-йилги Ўрта ер денгизи ўйинларида 53 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган[7]. Бир неча ой ўтгач, Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган 2021-йилги Ислом бирдамлик ўйинларида 55 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[8][9]. 53 кг вазн тоифасидаги 2022-йил Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган[10].

2023-йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган 2023-йилда кураш бўйича У23 Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритган[11]. 2023-йилда Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Аёллар ўртасида эркин кураш бўйича бўйича Европа чемпионатида 53 кг вазн тоифасида бронза медалларидан бирини қўлга киритган. Чемпионатни саралаш босқичидан бошлаган Зейнеп Етгил полшалик Роксана Засинани 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган. Чорак финалда швециялик Жонна Малмгрен билан беллашган Зейнеп 11-6 ҳисобида мағлуб бўлиб гиламчани тарк этган бўлса-да, рақиби финалга чиққанидан сўнг бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бронза медали учун баҳсда озарбайжонлик рақиби Туркан Насировани 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган[12]

Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги эркин кураш бўйича 2024-йилги Европа чемпионатида 53 кг вазн тоифасидаги бронза медалларидан бирини қўлга киритган[13].

Манбалар

  1. ↑ „Интернатионал Wрестлинг Датабасе“. 2021-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-октябр.
  2. ↑ „Зейнеп Етгил Wинс Бронзе Медал ат тҳе Жуниор Wрестлинг Wорлд Чампионшипс“. олимпияткомитеси.орг.тр. 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-май.
  3. ↑ „Туркей'с жуниор wрестлер багс голд медал“. аа.cом.тр. 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-май.
  4. ↑ Доwдесwелл, Андреw. „Епез Гузман макес ҳисторй фор Эcуадор ат УWW Ундер-23 Wорлд Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2021-йил 5-ноябр). 2021-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  5. ↑ „2021 У23 Wорлд Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.
  6. ↑ „2022 Эуропеан У23 Wрестлинг Чампионшип Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2022-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-март.
  7. ↑ „Wрестлинг Cомпетитион Суммарй“. 2022 Медитерранеан Гамес. 2022-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-июн.
  8. ↑ „2021 Исламиc Солидаритй Гамес Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2022-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-август.
  9. ↑ „Эскиşэҳирли милли гüреşçи Муҳаммет Акдениз миндерден гüмüş мадаля иле айрıлдı“.
  10. ↑ „2022 Wорлд Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2022-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-сентябр.
  11. ↑ „2023 Эуропеан У23 Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг (2023-йил 20-март). 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  12. ↑ „Зейнеп Етгил'ден бронз мадаля“. 2023-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-апрел.
  13. ↑ „2024 Эуропеан Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2024-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-феврал.