Zhao Peng
Зҳао Пенг (1983-йил 20-июнда туғилган) — нафақадаги хитойлик футболчи.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Зҳао Пенг | ||
| Таваллуд санаси | 1983-йил 20-июн | ||
| Таваллуд жойи | Бенгбу, Анҳуи, Хитой | ||
| Бўйи | 1.82 м (5 фт 11 1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2003-2013 | Ҳенан Жиане | 232 | (7) |
| 2013-2014 | Гуангзҳоу Эвергранде | 14 | (0) |
| 2014 | → Чангчун Ятаи (Ижара) | 0 | (0) |
| 2015 | Қингдао Жоноон | 1 | (0) |
| 2016 | Ченгду Қбао | 17 | (0) |
| 2017-2018 | Анҳуи Ҳефеи Гуигуан | 12 | (1) |
| 2018 | Шаанхи Чанг'ан Атҳлетиc | 11 | (0) |
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| 2009-2013 | Хитой | 37 | (4) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2018 | Анҳуи Ҳефеи Гуигуан (Мураббий ёрдамчиси) | ||
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2018-йил 3-ноябр учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2014-йил 28-ноябр учун) | |||
Клубдаги фаолияти
Зҳао Пенг Ҳенан билан иккинчи дивизионда ғалаба қозонганидан кейин Ҳенан Жиане Хитой Суперлигасига чиқган. Жамоада Зҳао асосий ўйинчилардан бирига айланган[1]. Кейинги мавсумда Зҳао Ҳенан жамоасида муҳим рол ўйнаган ва улар мавсум давомида Супер лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишган.Мавсум оҳирида Ҳенан жадвлада ўн иккинчи поғонани эгаллади ва Супер лигада қолди[2]. Кейинги мавсумда Зҳао Ҳенан билан Супер лигада доимий қолишга ҳаракат қилишади ва 2009-йилги лига мавсумига келиб Зҳао Ҳенан жамоаси таркибда фантастик ўйин кўрсатади, бу эса клубни тарихидаги энг юқори натижа ҳисобланган учинчи ўринни эгаллашига сабаблардан бири бўлган. Бу натижа клубга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган[3].
Йи Тенг ва Зенг Ченг билан бирга Зҳао 2013-йилнинг 1-январида 20 миллион Ен эвазига Гуангзҳоу Эверграндга ўтган[4]. 2013-йилнинг 10-майида у Гуангзҳоуда дебютини сафарда „Шангҳаи Шенҳуа“га қарши ўйинда (3:0) ўтказган ва 77-дақиқада Ронг Хао ўрнига майдонга тушган. У жамоада ўз ўрнини топа олмаган ва кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказган. 2014-йилнинг 16-июнида Зҳао 2014-йилги мавсумнинг қолган қисми учун юқори дивизион вакили Чангчун Ятаига ижарага берилган. Аммо жароҳатлари туфайли у ўша мавсумда „Чангчун“ сафида бирорта ҳам ўйин ўтказа олмаган.
2015-йилнинг 14-февралида Зҳао Хитойнинг биринчи лигаси вакили Қингдао Жонунга ўтган[5]. 2015-йилнинг 11-мартида Зҳао Хитойнинг иккинчи лигаси вакили Ченгду Қбаога ўтган[6].
2019-йилнинг 23-февралида Зҳао Пенг профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилган.
Халқаро фаолияти
Зҳао Хитой терма жамоасидаги дебютини 2009-йилнинг 29-майида Германияга қарши ўйинда (1:1) ўтказган[7]. У яна бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган ва ҳатто 2009-йил 30-сентябрда Боцванага қарши ўйинда (4:1) биринчи голини урган[8].
Фаолият статистикаси
Халқаро майдондаги голлар
| # | Сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 30.09.2009 | Хоҳхот, Хитой | 3-0 | 4-1 | Халқаро ўртоқлик ўйини | |
| 2 | 8.10.2010 | Кунминг, Хитой | 1-0 | 2-1 | Халқаро ўртоқлик ўйини | |
| 2.01.2011 | Доҳа, Қатар | 2-2 | 3-2 | Халқаро ўртоқлик ўйини (ФИФАдан ташқари „А“ ўйини) | ||
| 3 | 10.08.2011 | Хефей, Хитой | 1-0 | 1-0 | Халқаро ўртоқлик ўйини | |
| 4 | 14.11.2012 | Шанхай, Хитой | 1-0 | 1-1 | Халқаро ўртоқлик ўйини |
Ютуқлари
Клуб
Ҳенан Жиане
- Хитой Биринчи лигаси : 2006-йил
- Хитой Суперлигаси : 2013-йил
- Осиё Чемпионлар Лигаси : 2013-йил
Халқаро
- Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2010-йил
Шахсий ютуқлари
- Хитой Суперлигасининг энг яхши жамоаси аъзоси: 2009-йил
Манбалар
- ↑ „Чина 2006“. рсссф.cом (2007-йил 8-март). 2012-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.
- ↑ „Чина 2007“. рсссф.cом (2008-йил 18-апрел). 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.
- ↑ „Чина 2009“. рсссф.cом (2010-йил 23-апрел). 2012-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.
- ↑ „曾诚、赵鹏、弋腾正式加盟广州恒大“. Гуангзҳоу Эвергранде оффиcиал wебсите (2013-йил 1-январ). 2013-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-январ.
- ↑ 前恒大国脚加盟青岛中能 ат спорц.163.cом 2015-02-14 Ретриэвед 2015-02-15
- ↑ 前国足队长加盟成都钱宝 ат спорц.163.cом 2016-03-11 Ретриэвед 2016-03-14
- ↑ „Подолски дениэс Чина виcторй“. соccернет.эспн.го.cом (2009-йил 29-май). 2012-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.
- ↑ „Чина ПР 4-1 Боцwана“. теамчина.фреэҳостиа.cом (2009-йил 30-сентябр). Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.