Зикир Муҳаммаджонов (1-январ, 1921[1] – 23-август, 2012) ўзбек артисти, театр ва кино актёри бўлган. Зикир Муҳаммаджонов 70 йилдан кўпроқ Ўзбек миллий академик драма театрида ишлаб, юздан ортиқ ролларни ижро этган.[2]

Зикир Муҳаммаджонович Муҳаммаджонов
Таваллуди 1-январ 1923-йил
Вафоти 23-август 2012-йил(2012-08-23)
(91 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1938–2012
Йўналиш Актёрлик
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni


SSSR xalq artisti O‘zbekiston SSR xalq artisti SSSR Davlat mukofoti Hamza nomidagi Oʻzbekiston SSR Davlat mukofoti

Зикир Муҳаммаджонов 2012-йил 23-августида вафот этди[2][3].

Муҳаммаджонов Зикир (Зокир) (1921.1.1, Тошкент) – Ўзбекистон ССР халқ артисти (1962). Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1949). 1938-йилдан Ҳамза театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри)да актёр. 1977—82 йиллар Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг раиси. М. кенг қамровли актёр бўлиб, спектаклда, кино ва телевидениеда жаҳон драматургиясининг мумтоз намуналарида, ўзбек адибларининг умуминсоний мавзуларидаги асарларида образларни махррат билан яратган. Фердинанд („Макр ва муҳаббат“), Жалолиддин („Жалолиддин Мангуберди“), Абдуллатиф („Мирзо Улуғбек“), Навоий („Алишер Навоий“), Горацио („Ҳамлет“), Кассио („Отелло“), Фурқат („Фурқат“), Еди-гей („Асрга татигулик кун“), Самандар („Самандар“), Синтаро („Ўғирланган умр“), Октавия Сезар („Юлий Сезар“), Деҳқонбой (Шоқи сўзана"), Жабборов („Парвоз“), Юсуфбек ҳожи („Ўтган кунлар“), Беруний („Абу Райхрн Беруний“) каби ролларида М.нинг ўзига хос ижод нафаси овоздаги жўшқин эҳтирос, фикран теранлик ва вазминлик билан тўлдирилиб, имконият кучи намоён бўлган. М. бир қанча филмларда (Максуд, „Фидойи“; профессор Каримов, „Кониют ғорининг сири“; Шоҳ Бахром, „Дилором“; Жунаидхон, „Узоқ-яқин йиллар“; Юсуф, „Алибобо ва қирқ қароқчи“ ва бошқалар) ҳам суратга тушган. Айниқса, „Генерал Раҳимов“ филмидаги Собир Рахимов роли алоршда ўрин тутади. Генералга хос жўшқинлик, шижоат, жасурлик, бағри кенглик М. ижросида ўз аксини тўла топа олган. Актёр видеофилм ва телеспектаклларда қам бир қанча образлар яратган: Улуғбек („Улуғбек хазинаси“), Ҳусайн Бойқаро („Алишер Навоий“), Исомиддин ака („Ер фарзанди“), профессор Комилов („Имон“) ва бошқа шулар жумласидан. Бир қанча чет эл филмларида ҳам суратга тушган. М. яратган образлар кучли психологик драматизми, романтик кўтаринкилиги билан ажралиб туради. „Шухрат“ медали (1994), „Дўстлик“ (1996), „Буюк хизматлари учун“ (1998) орденлари билан такдирланган[4].

Филмографияси

Йил Номи Рол Изоҳ
2005 Келгинди куёв Абдувосил, Суҳробнинг бобоси

Манбалар

Ҳаволалар