Zimbabve
Зимбабве (инглизча: Зимбабwе), Зимбабве Республикаси (инглизча: Републиc оф Зимбабwе) – Африка жанубдаги давлат. БМТ аъзоси. Майдони - 390,76 минг км2. Аҳолиси - 11,5 млн. киши (2001). Пойтахти Хараре шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 8 вилоят (провинcе)ра бўлинади.
Зимбабве Республикаси | |
|---|---|
|
Шиор: Унитй, Фреэдом, Wорк Бирдамлик, Озодлик, Меҳнат | |
|
Мадҳия: Калибусисwе Илизwе леЗимбабwе (Блессед Бе Тҳе Ланд оф Зимбабwе) | |
|
| |
| Пойтахт | Хараре |
| Расмий тил(лар) |
инглизча, шонача, Шимолий ндебелеча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
|
Роберт Мугабе Эммерсон Мнангагва | |
• Сана |
18-апрел 1980 |
| Майдон | |
• Бутун |
390,757 км2 (59-ўрин) |
• Сув (%) |
1 |
| Аҳоли | |
• 2013-йилги рўйхат |
↗13,182,908[1] (72-ўрин) |
| • Зичлик | 26/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2013-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$7,731 млрд.[2] (158-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$589 |
| Пул бирлиги | Зимбабwе Доллар (ЗWД) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | ЗИ |
| Телефон префикси | 263 |
| Интернет домени | .зw |
|
| |
Давлат тузуми
Зимбабве – республика. Аввалги номи – Жанубий Родезия. Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. 1980-йилда мамлакат мустақилликка эришгач, Зимбабве Республикаси деб аталадиган бўлди. Амалдаги конституцияси 1980-йилда қабул қилинган, унга 1987 ва 1989-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (1987-йилдан Р. Г. Зимбабве герби. Мугабе). У тўғри умумий овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади ва чекланмаган марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламент. Унинг ваколат муддати – 5 йил Ижроия ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади. Президент ҳукуматга бошчилик қилади, вицепрезидентларни ва вазирларни тайинлайди.
Табиати
Зимбабвенинг катта қисмини токембрий кристалл жинсларидан тузилган Матабеле ва Машона платолари эгаллаган (энг баланд жойи – Инянга тоғи, 2596 м). Ҳудуди аксар қисмининг бал. – 800–1500 м. Платолар шимоида Замбези дарёси водийсига, жанубда эса Лимпопо дарёси водийсига зинапоясимон пасайиб тушади. Фойдали қазилмалари: хром, литий, темир, мис, қалай рудалари, олтин, тошкўмир, асбест. Иклими мамлакатнинг шимолий қисмида экваториал муссоили, жанубда тропик пассатли иқлим. Энг иссиқ ойи (январ)нинг ўртача температураси 21–27°; энг салқин ойи (июл)ники 10–17°. Ўртача йиллик ёғин жануби-ғарбда 300–700 мм дан Инянга тоғи шарқий этакларида 1000–2000 мм гача. Йирик дарёлари: Замбези, Лимпопо ва Саби. Замбези дарёсининг ўрта оқимида йирик Кариба сув омбори бор. Аксари қисми жигарранг тупрокли ерларда ўсадиган саванналардан иборат, жанубий қуруқ даштлар. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: кийик, буйвол, жирафа, зебра, фил, каркидон, шер, бегемот, қоплон, сиртлон, бўри ва бошқалар. Зимбабведа умумий майдони 26 минг км2 миллий боғ ва ноёб ҳайвонлар сақланадиган қўриқхоналар бор. Йириклари – Хванге, Матусадона, Виктория-Фоле, Мана-Пулс ва бошқалар. Аҳолисининг 90% машона ва матабеле элатига мансуб африкалик бантулар; европаликлар, осиёликлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 26,4%. Расмий тили – инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти христианлар ва маҳаллий анъанавий динларга ибодат қилувчилар. Йирик шаҳарлари: Хараре, Булаваё, Гверу, Квекве, Кадома, Мутаре, Масвинго.
Тарихи
Зимбабве ҳудудидан топилган қад. буюмлар (сопол идишлар, тошдан ясалган меҳнат қуроллари) палеолит даврига тааллукли. ХИИ—ХВИИ асрларда бу ерда Мономотапа давлати мавжуд бўлган. Археологик топилмалар (турар жойлар, ирригация иншоотлари ва бошқалар.) бунинг далили бўла олади. ХВИ асрда шу давлат португал мустамлакачиларининг хуружини қайтарди. ХВИИИ асрда Лимпопо ва Замбези дарёлари оралиғида машона қабиласи ҳукмронлик қилган. ХИХ аср 50–60йилларида Зимбабвега инглиз мустамлакачилари бостириб кира бошлади. 1889-йил Англия қироличаси Виктория „Британиянинг Жанубий Африка компанияси“ („Бритиш Саут Африка компани“, 1888-йил С. Роде томонидан тузилган)га Зимбабве ҳудуди устидан маъмурий раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берди. С. Роде табеле қабиласининг олий бошлиғи Лобенгуладан фойдали казилмаларни казиб олиш учун рухсатнома ҳам олди. 1893-йил инглиз қўшинлари мамлакатни босиб олди ва уни Роде шарафига Жанубий Родезия деб атай бошлади. Африкаликлар мустамлакачиларга қарши бир неча марта қўзғолон кўтариб чиқишди, айниқса 1896– 97 йилларда жуда катта қўзғолон бўлиб, мустамлакачилар уни шафқацизлик билан бостирди.
1923-йил Зимбабве „ўзини ўзи идора қиладиган“ мустамлака мақомини олди. Оғир эксплуатация, соликлар африкаликлар тинкасини куритиб, мустамлакачиларга қарши ғазабини кучайтирди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустамлакачиликка қарши ҳаракат авж олиши билан Англия ҳукумати 1953-йил Родезия ва Нясаленд федерациясини тузди. 1963-йилга келганда бу федерацияга путур етиб, мамлакатда озодлик ҳаракати авж ола бошлади. 1965-йил озчиликни ташкил этган европаликлардан тузилган Ян Смит ҳукумати кўпчилиқдан иборат африкаликлар ҳуқуқини поймол этиб, Жанубий Родезияни „мустақил“ деб эълон қилди. 1969-йил мамлакатда ирқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган янги „конституция“ қабул қилинди.
Смит ҳукуматининг сиёсати африкаликларнинг қаттиқ қаршилигига дучор бўлди. 1974-йил Миллий мажлисга ўтказилган сайловни африкаликлар бойкот қилдилар. 1974-йил декабрда Лусака (Замбия)да Африка Миллий кенгаши, Зимбабве африка халқи иттифоқи, Зимбабве африкаликлар миллий иттифоқининг раҳбарлари Жанубий Родезия маҳаллий аҳолисининг туб манфатларини ифода этган конституцией конференсия чақиришни талаб этдилар. Мазкур учрашув қатнашчилари келишиб, ўз ташкилотларини бирлаштириб, ягона партия – Африка Миллий кенгашини тузишга аҳд қилдилар. Жанубий Родезия маҳаллий аҳолисининг ирқчилик тузумига қарши озодлик ҳаракатини Африка бирдамлиги ташкилоти, барча тараққийпарвар кучлар қувватлади. 1976-йилда тузилган ҳамда Африка Миллий кенгаши билан Зимбабве африка халқи иттифоқини ўз ичига олган Зимбабве ватанпарварлик фронти бу курашнинг кучайишига кўмаклашди. 1978-йилда Я. Смит билан африкалик қўғирчоқ арбоблар ўртасида „ички аҳволни тартибга солиш“ тўғрисида битим тузилди. 1979-йил апрелда ўтказилган сохта сайлов натижаларини халқаро миқёсда ҳеч ким тан олмади. Ўша йил декабрда Лондонда бўлиб ўтган конференсияда бўлғуси конституция ва сайлов ўтказиш тўғрисида келишиб олинди. 1980-йилдаги сайловда ватанпарвар кучлар ғалаба қозонди. 1980-йил 18 апрелда мустақил Зимбабве Республикаси эълон қилинди. 1987-йилги сайлов ҳам шу кучлар ғалабаси билан якунланди. Зимбабве – 1980-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 18 апрел – Мустақиллик эълон қилинган кун (1980). Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини 1992-йил 27 январда тан олган.
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Зимбабве африкаликлар миллий иттифоқи – Ватанпарварлик фронти, 1963-йилда асос солинган; Зимбабве бирлиги ҳаракати, 1989-йил тузилган; Зимбабве африкаликлар миллий иттифоқи, 1977-йил ташкил этилган; Зимбабве консерватив уюшмаси, 1962-йилда асос солинган, 1984-йилгача Родезия фронти, Республика фронти деб аталган; Бирлашган партиялар, 1994-йилда тузилган. Зимбабве касаба уюшмалари конгресси – Бирлашган касаба уюшма маркази. Таъсис курултойи 1981-йил феврал–мартда бўлиб ўтган.
Хўжалиги
Зимбабве Африканинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатларидан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноат 33%, қишлоқ хўжалиги 19,5%ни ташкил этади. 1991-йилда эълон қилинган иқтисодиёт таркибини қайта қуриш дастурида давлат назоратини камайтириш, ташки савдо фаолиятини эркинлаштириш, фойдадан олинадиган солиқни пасайтириш, эркин савдо минтақаларини очиш кўзда тутилган.
Саноати
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва кончилик саноати иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Бу тармоқдар маҳсулотининг 90% экспорт қилинади. Саноати озиқовқат, тўқимачилик, ёғочсозлик, кимё, автомобил йиғув, металлургия ҳамда кончилик тармокларидан иборат. Гверу ва Масвинго атрофида хромит, Звишавани яқинида асбест, Мхангурада мис, Шангани конларида никел, олтин қазиб чиқарилади. Маҳаллий эҳтиёж учун тошкўмир ва темир рудаси, қалай, кумуш, волфрам ва бошқалар қазиб олинади. Энергетикаси Замбези дарёсидаги Кариба ГЕСдан ва саноат минтақаларидаги иссиклик электр стяларидан иборат. Йилига ўртача 7,6 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналари Хараре ва Булаваё шларида жойлашган. Кадомада тўқимачилик, Квекведа қора металлургия корхоналари, Гверу, Квекведа феррохром ишлаб чиқариш, КамативиДетеда қалай эритиш ва тозалаш, Аляскада мис заводлари бор. Ферукдаги нефт маҳсулотлари заводи Яқин Шарқдан келтирилган хом нефтни қайта ишлайди. ШервудБлокдаги йирик комбинат аммиак ва нитратаммоний заводларини ўз ичига олади. Хараре, Сенент ва КоллинБаукда семент заводлари бор.
Қишлоқ хўжалиги
Асосий экинлари: маккажўхори (экинзорларнинг 60–70%), пахта, тариқ, оқ жўхори, ер ёнғоқ, шоли. Шимоли-шарқий, шимоли-ғарбий вилоятларида, Марказий ҳамда шарқий Машоналенд ва Масвингодаги товар маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжаликларда тамаки, Кадома, Чинхойи ва Мхангура ҳудудида пахта, шимоли-ғарбдаги Чирунду ҳудудида ва мамлакат жануби-шарқида шакарқамиш етиштирилади. Чорвачиликда, асосан, гўштбоп қорамол боқилади. Мамлакат жанубий ва маркази энг муҳим интенсив чорвачилик ҳудудидир. Ўрмонзорларнинг асосий қисми мамлакатнинг ғарбида бўлиб, кўп миқдорда ёғоч тайёрланади.
Транспорти
Энгмуҳимтранспорт тури – темир йўл Унинг уз. 12,8 минг км, автомобил йўллари узунлиги 85,2 минг км. Нефт қувурлари уз. 288 км. Харареда халқаро Кентукки аэропорти бор. Зимбабве четга тамаки, олтин, ферроқотишма, пахта, асбест, никел, мис рудалари, кандшакар, мол гўшти ва бошқалар сотади. Четдан машиналар, транспорт ускуналари, кимё саноати маҳсулотлари, хом ашё ва ёқилғи сотиб олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: ЖАР, Буюк Британия, Германия, АҚСҲ, Италия, Япония ва Африкадаги қўшни мамлакатлар. Пул бирлиги – Зимбабве доллари.
Соғлиқни сақлаш
Зимбабведа давлатга қарашли ва хусусий даволаш муассасалари мавжуд. Мамлакат мустақилликка эришгандан кейин гўдакларнинг нобуд бўлишини, юқумли касалликларни камайтириш, халқ сиҳацаломатлигини яхшилаш чоратадбирлари курила бошлади. Шифокор ва ҳамширалар Хараре университети коллежи ҳузуридаги тиббиёт мактабида тайёрланади.
Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари
Мустақиллик арафасида аҳолининг 75% саводсиз эди. 1981-йилдан мажбурий бошланғич таълим жорий қилинди. Катта ёшдаги аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш ҳаракати кучайтиридди. 80йилларда қуйидаги маориф тизими қарор топди: 5–6 ёшли болалар учун мактабгача синфлар; 7 ёшдан 7 йиллик бошланғич мактаб; 6 йиллик ўрта мактаб.
Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида ҳунар билим юртларида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари педагогика билим юртлари ва коллежларда тайёрланади. Харареда ўрта мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаидиган янги педагогика коллежи очилган. Хараредги Зимбабве университетининг 9 факултетида 3 мингдан ортиқ талаба таълим олади, 564 ўқитувчи дарс беради. Унт хузурида интлар, шу жумладан Педагогика институти, бир неча коллеж бор.
Йирик кутубхоналари: Хараредаги Зимбабве университетининг кутубхонаси, Парламент кутубхонаси, қиролича Викториянинг мемориал кутубхонаси, Булаваёда Зимбабве Миллий кутубхонаси, Оммавий кутубхона ва бошқалар Музейлари: Хараре ва Булаваёдаги Зимбабве Миллий музейлари, Хараредаги Зимбабве Миллий галереяси, Гверудаги тарих музейи, Мугаредаги археология, тарих, этн. музейлари.
Харареда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотлар кенгаши (унинг таркибида 7 институт ва 8 тадқиқот ҳамда тажриба стяси), шунингдек, Гербарий ва ботаника боғи, Ветеринария илмий тадқиқот лабораторияси, Урмонтехника тадқиқот маркази, Обҳавони ўрганиш хизмати, Геология хизмати, Зимбабве илмий кенгаши, Тамакишунослик тадқиқот маркази, Пахтачилик тадқиқот маркази, бир канча илмий жамият ва уюшмалар бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Асосий газета ва журналлари: „Гералд“ („Хабарчи“ инглиз тилидаги кундалик газета, 1891-йилдан), „Кроникл“ („Воқеалар“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1894-йилдан), „Санди мейл“ („Якшанба хабарномаси“, инглиз тилидаги якшанбалик газета, 1935-йилдан), „Файненшл газетт“ („Молиявий газета“, ишбилармон доираларнинг инглиз тилидаги ҳафтаномаси, 1970-йилдан), „Зимбабве нюс“ („Зимбабве янгиликлари“, инглиз тилидаги ойлик журнал, 1974-йилдан), „Зимбабве гавернмент газетт“ („Зимбабве ҳукумат газетаси“, инглиз тилидаги ҳафтанома). Зимбабве Африкааро ахборот агентлиги (ЗИАНА) 1981-йилдан фаолият кўрсатади. Зимбабве радиоэшиттириш корпорацияси – давлат радио ва телекўрсатув хизмати 1964-йилда тузилган.
Адабиёти
Зимбабве адабиёти инглиз тилида, шунингдек, шона ва матебеле тилларида ривожланмоқда. Шона ва матебеле халкдарининг қад. бой фолклор анъаналри бор. Афсоналар, эртаклар, қўшиқдар, мақоллар халқ тарихи ва донишмандлигини ифодалайди. 1957-йилда С. Муцвайронинг „Фезо“ китоби чиққунча, асосан, оқ танли ёзувчиларнинг ХИХ аср охирида вужудга келган инглиз тилидаги адабиёти ҳақидагина гапириш мумкин. Оқ танли ёзувчилар асарларининг асосий мавзуи дастлабки келгиндиларнинг ҳаёти ва саргузаштлари эди. Айрим асарлардагина ижтимоий оҳанглар янграйди. А. Ш. Крипе „Ғамгин диёр“ (1911) ва „Соҳил дарахтлари юрти“ (1913) романларини туб жой аҳолига хайрихоҳлик билан ёзган. 50-йиллар охирига келиб маҳаллий тилларда лотин алифбосидаги асарлар пайдо бўлди. Африкалик ёзувчилар анъанавий турмуш тарзи билан замонавий – европалашган турмушнинг тўқнашувлари ҳақида ёзадилар. Мустақиллик эълон қилингач, адабиёт ривожлана бошлади. Африкалик ёзувчилар замонавий бадиий жанрлар – роман, қисса, ҳикояларга мурожаат этмоқдалар. Ч. Мунгошининг „Ёмғир ёға қол“ романида африкалик деҳқонларнинг ночор аҳволи тасвирланган. В. Катиёнинг „Ер фарзанди“ романида ёшларнинг Қаршилик ҳаракатига қўшилиши, ирқчилик тартибларига қарши кураши ифодаланган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Зимбабвенинг турли жойларида палеолит даврига мансуб қоя расмлари сақланган. Расмларда одам ва ҳайвонлар, Зимбабве халқларининг урфодатлари акс эттирилган. Гематитдан ясалган дунёдаги биринчи „қалам“ – қўнғир ва қизғиш таёқчалар Матопо тоғидаги Бамбата ғоридан топилган. ХИХ аср Мономотапа давлати (ХИВ—ХВИИ асрлар) маданияти тараққиёти қолдиқлари – Зимбабве, Инянга мажмуалари, Дхло-Дхло, Ками каби тош истеҳкомлари ҳаробалари топилган. Қалин гранит деворлар, қушлар тасвирланган тош устунлар, сопол идишларнинг қолдиқлари сақланган. Зимбабве қишлоқларининг тарҳлари қад. мажмуаларни эслатади (турар жой ва хўжалик бинолари пахса девор билан ўралган). Турар жойлар орасида томи конуссимон айлана кулбалар кўп. ХИХ аср охирларидан шахмат тахтаси шаклида лойиҳалаштирилган кам қаватли ғишт бинолардан иборат шаҳарлар қурилди. 1950йиллардан кейин Хараре, Булаваё ва бошқалар шаҳарларда замонавий кўп қаватли бинолар курила бошлади. Кейинги йилларда 20–30 қаватли маъмурий бинолар қад кўтарди.
Бадиий ҳунармандчиликдан ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик (геометрик нақш билан зийнатланган ҳурмача, кўзалар), сават тўқиш тараққий этган. ХХ асрнинг 60-йилларида профессионал тасвирий санъат вужудга келди. Рассомлар орасида кишиларга ва ўз ватани табиатига муҳаббат ифодаланган реалистик асарларнинг муаллифлари С. Сонго, Ж. Ндандарика, Т. Мукаробгвалар ажралиб туради. Ҳайкалтарошлар (Т. Дубе, Й. Ликото, Б. Мтеки) Африка ҳайкалтарошлигига хос тимсолларни ва анъанавий хусусиятларни сақлашга ҳаракат қиладилар. Зимбабведа рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат асарлари кўргазмалари мунтазам ташкил этилади.
Мусиқаси
Зимбабвенинг мусиқий маданияти турли халкдарнинг, асосан, шонларнинг мусиқа санъатини ўз ичига олади. Мусиқа анъаналари Зимбабве, сўнгра эса Мономотапа давлати қад. маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Бу давлатнинг ижтимоий турмушида маромбе деб аталган сарой хонанда ва созандалари муҳим рол ўйнаган. Найни эслатувчи ва торли мбира, калимба, чипендани, чимазамби, читембе созлари, ноғорага ўхшаш барабан кенг расм бўлган. Шонларнинг мусиқий маданиятида кўпчилик бўлиб қўшиқ ижро этиш (хорлар, чолғу ансамбллари) устунлик қилади. ХХ аср 2ярмидан афроевропача ўзига хос услублар оммалашди. Мусиқа масалалари билан, асосан, Санъат ишлари кенгаши шуғулланади. Зимбабведа Хараре ва Булаваё мусиқа коллежлари бор.
Театри
Мустамлакачилик даврида европаликларнинг бир неча ҳаваскорлик театр бирлашмаси бор эди. 1950-йиллар охиридан туб жой аҳоли орасида театр ҳаваскорлик санъати ривожлана бошлади. 1961-йилда зулуларнинг театр гуруҳи Солсбери (Хараре)да У. Шекспирнинг „Макбет“ асарини саҳналаштирди. „Умабата“ номи билан қўйилган бу асар воқеалари Зулулендда содир бўлган, деб талқин этилди. Унда африкаликларнинг оҳанглари ва рақсларидан фойдаланилди. 1980йиллардаги янги песалар (Т. К. Цодзонинг шон тилидаги „Шануко“, Б. Чидяматамбанинг „Зимбабве овози“ ва бошқалар)да энг муҳим ижтимоий муаммолар кўтарилди, ижтимоий тенгсизлик, золимларнинг муттаҳамлиги, қабилавий бидъатлар фош этилди. Ўтмиш сарқитларини фош этувчи „Мукадет оиласи“ телесериалининг муаллифи ва ижрочиси С. Мадзикатире айниқса машҳур бўлди. ЗИММИЙ, аҳл аззимма (араб.– мусулмонлар ҳимоясидаги аҳоли) – ўрта аср араб халифалигидаги мусулмон бўлмаган халклар (асосан, яхудий ва христианлар). Зимбабвелар билан тузилган шартномата кўра, араб қўмондонлиги уларнинг молмулки ва ўзларининг дахлсизлигини ҳимоя этган ҳамда диний урфодатларига ижозат берган. Бунинг эвазига Зимбабвелар давлат хазинасига жизя ва хирож тўлаб туришган. Зимбабве атамаси дастлаб Муҳаммад (сав)нинг араб қабилаларига юборган номаларида (629–630 йиллар) ва Қуръоннинг 9сурасида учрайди. ХИ асрда ал-Маварди Зимбабве риоя қилиши лозим бўлган 6 мажбурий ва мақбул шартни баён этган: Муҳаммадни, мусулмонлар динини ёмонламаслик, мусулмон аёлларга тегажоғлик қилмаслик ва улар билан никоҳда бўлмаслик, мусулмонларни бошқа динга ўтишга оғдирмаслик, мусулмонлар билан жанг қилаётган томонга ёрдам бермаслик. Зимбабвенинг бу шартлардан бирортасига риоя қилмаслиги уни ҳомийликдан маҳрум этади, қонундан ташқари ҳолатга қўяди. Мақбул шартлар: кийимда мусулмонларникидан ажратиб турувчи белгилар бўлиши, мусулмонлар уйидан баланд уй қурмаслик, мусулмонлар бор жойда ўзининг муқаддас китобини баланд овозда ўқимаслик, улар олдида шароб ичмаслик, ошкора равишда хоч тақмаслик ва чўчқа боқмаслик, марҳумларини имижимида дафн қилиш, зотли от ва туялар минмаслик. Бу шартлар тузилган шартномага киритилган бўлсагина улар мажбурий эди, уларни бузиш Зимбабвени ҳомийликдан маҳрум қилиш учун асос бўла олмасди, лекин жазоланиши керак эди. Ўрта асрда бошқа динга эътиқод қилувчилар илк исломдагига қараганда кўпроқ сиқувга олинган бўлсада, ташқи сиёсий ва ҳарбий омиллар таъсир қилган вақтлардан бошқа пайтлар мусулмонларнинг Зимбабвега муносабати тоқат қиларли даражада эди. Орқасида ҳеч қандай ташқи куч турмаган яҳудийларнинг аҳволи бир мунча яхши бўлган. ХИХ асрда Европа давлатлари Усмон империясида христианларнинг аҳволи ҳақидаги масаладан империянинг ички ишларига аралашиш учун баҳона сифатида фойдаланди, христианлар эса ўзўзидан улар таъсирини ўтказувчиларга айланиб қолди. Натижада христианларга муносабат ёмонлашиб Сурия ва Ливанда 1860-йил қонли тўқнашувлар келиб чиқди. Ҳоз. кунда Зимбабве тушунчаси амалда эмас, мусулмон мамлакатларида турли динга эътиқод қилувчи фуқаролар умумий қонунга бўйсунадилар.[3]
Манбалар
- ↑ Cенсус.гов. „Cоунтрй Ранк. Cоунтриэс анд Ареас Ранкед бй Популатион: 2013“. У.С. Департмент оф Cоммерcе (2013). 2013-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-май.
- ↑ „Зимбабwе“. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 24-апрел 2012-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил