Zina
Зина, зинапоя — бино ва иншоотларнинг юқорига чиқиб, пастга тушиладиган поғонали қисми. Вазифасига қараб 3 хили бўлади: асосий зина — қаватларга чиқиб тушилади; ёрдамчи зина — ёнғин, сув тошқини, таъмирлаш ишлари вақтида керак бўлади; қўшимча зина — ертўлага тушилади, чордоққа чиқилади. Зиналар бино ва иншоотларни безайдиган меъморлик элементи ҳам ҳисобланади. У истироҳат боғлари, очиқ майдонларга ҳам кўрк бериб туради. Ёдгорликлар пойига ҳам зина қилинади. Зиналар ғиштдан, темирбетондан, тахтадан, металлдан қилиниши мумкин. Ғиштин ва темирбетон зиналар сирти кошинлар ва мармар билан қопланади. Эскалатор зиналари двигател ёрдамида ҳаракатланиб туради. Турар жой биноларида зиналарнинг қиялиги муҳим аҳамиятга эга: Зина қанча ётиқроқ бўлса, шунча яхши, лекин унинг қиялиги 45° дан ошмаслиги лозим. Агар зина билан чиқиладиган жой анча баланд бўлса зина бир неча маршга (бўлакка) бўлиб қурилади. Ҳар бир маршда камида 3 та, ко'пи билан 10 та зинапоя бўлиши керак. Зинапоя маршининг эни 90 см дан тор бўлмаслиги лозим. Оддий зина қуришнинг иложи бўлмаган жойларда (масалан, жой етарли бўлмаганда) винцимон зиналар қурилади. Кўпинча, бундай зиналар металлдан ясалади. Винцимон зинанинг диаметри камида 2 м бўлиши керак. Зина банди (қўл ушлаб чиқиладиган тўсиқ) нинг баландлиги 1 м атрофида қилинади.[1]
Галерея
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |