Zindiq
Qiyofa
Зиндиқ (араб. – динга ишонмайдиган, худосиз, атеист) – ўрта асрларда ислом таълимотини рад этган, бошқача фикрловчи фалсафий оқимлар, дуалистлар, шунингдек, монийлик, маздақийлик ва хуррамийлар таълимоти вакилларига берилган умумий ном. Зиндиқ номи берилган кишилар динга қарши, атеист деб ҳисобланган, улар доимо таъқибда бўлган, қўлга тушганда эса қаттиқ жазоланган. Фақиқлар уларнинг хаттиҳаракатини пайғамбарни ҳақоратлаш билан баробар деб билиб, ўлимга маҳкум, деб ҳукм чиқарганлар. Ислом тарихида зиндиққа қарши намунали жазо чоралари кўрилган ҳоллар кўп бўлган. Зиндиқ тушунчасини ҳозирги вақтда ислом ақидапарастлари „дин манфаати йўлида етарлича қайғурмаётганлар“га нисбатан ҳам қўллайдилар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |