German zirhli kiyimi
Герман зирҳли кийими

Зирҳ — 1) одамларни, ҳарбий техникани, қуроляроғ, турли мудофаа иншоотларини ўқ, снаряд, авиация бомбалари ва ядро портлашларнинг шикает берувчи таъсирларидан ҳимоя қилувчи восита. Асосан, зирҳ пўлатидан қилинади. 3. ўқ ва снарядларнинг таъсирига қаршилик кўрсатадиган чидамли ва снарядлар кўп марталаб текканда емирилмайдиган бўлиши лозим. Бу хусусиятлар пўлатнинг кимёвий таркибини, эритиш технологиясини, термик ишлов беришни, улардан тайёрланадиган детал ва буюмларнинг технологик жараёнларини танлаб таъминланади. Вазифасига кура, 3. ўққа ва снаряд парчаларига карши, снарядга қарши, тайёрлаш хусусиятига кўра прокатланган ва қуйма; тузилишига кура, монолит (яхлит), комбинация лашган; ички тузилишига кура, гомоген (бир жинсли), гетероген (кесими бўйича хоссалари бир хил бўлмаган) хилларига бўлинади. 3. алюминийпластмасса ёки пўлаталюминийпластмасса аралашмасидан ҳам тайёрланиши мумкин. Қадим замонларда ҳам З.дан фойдаланишган (мас, ўқ ва қилич зарбидан баданни ҳимоя қиладиган воситалар). Ҳарбий автомобил ва бронепоездлар, танк, кема, самолётлар З.ланган; 2) зирҳли моллюскаларнинг чиғаноғи ва зирхлиларнинг тери скелетини англатувчи тушунча. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил