Зиркдошлар (Берберидаcеаэ) - икки уруғпаллалилар ёки магнолиясимонлар синфига мансуб ўсимликлар оиласи. Кўп йиллик ўт, бута ёки дарахтлар. Гули икки жинсли, гулқўрғони сариқ, бир неча (4—5) қатор бўлиб жойлашган, ҳар бир қаторда 3 тадан гултожбарг бор. Кўпчилик З.нинг гулида тожбарг билан чангчиси орасида ширадон — стаминодий бўлади. Меваси резавор, баъзан кўсакча ёки ёнғоқча шаклида. Ер юзида 14 туркумча мансуб 650 тури бор. Асосан, Шим. ярим шарнинг мўътадил ҳудудларида усади. З.нинг барги таркибида алкалоидлар, айниқса, берберин кўп. Ўзбекистонда 3 туркумга мансуб 11 тури усади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил