Зиро — қад. узунлик ўлчов бирлиги; кўпгина шарқ мамлакатларида қўлланган. Форсийларнинг газига, туркийларнинг қарисита тўғри келади; ўртача қиймати 54,04 см. Ишлатилиш жойига қараб ҳар хил қийматга эга бўлган. Эронда 3. = 1 газ бўлса, Туркияда (ҳоз. вақтда) 1 3. = 65 см. Бобурийлар давлатида шоҳ З.си мавжуд бўлиб, у 81,28 см га тенг бўлган. Акбаршоҳ 1 З.ни 83,31 см деб белгилаган. Аграда 1647 йилда расмий равишда 1 3. = 81,28 см деб кабул қилинган. Мусулмон мамлакатларида қўлланган З.нинг яна 48,9 см дан 145,608 см гача кийматларга эга 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил