Zirobod
Зираобод — Бухоро вилояти Бухоро туманидаги қишлоқ. Жой номи Заробод бўлган бўлиши ҳам мумкин. Арабчада „зир“, „зер“ паст маъносини билдиради. Демак, қуйида, пастда жойлашган обод қишлоқ маъносига мос келади. Бухоро амирлиги девонхонаси ҳужжатларида Зўробод (زورابااد) тарзида қайд этилган[1]. Давлат сўзининг „мол-мулк, бойлик“ маъносини ҳам англатиши ҳисобга олинса, топонимнинг бошқа маъноси „обод мулк“ келиб чиқади. Бунда „зўр бериб, машаққат тортиб, меҳнат билан обод қилинган жой“ маъноси ҳосил бўлади[2].
Зираобод Зираобод | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Бухоро вилояти |
| {{{туман_тури}}} | Бухоро тумани |
| Маҳалла фуқаролар йиғини | Қавола Маҳмуд |
Манбалар
- ↑ Тўраев Ҳ.Ҳ. Бухоро топонимикаси. Бухоро: Дурдона, 2021 — 276-бет. ИСБН 978-9943-7455-7-5.
- ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Наврўз, 2020 — 126-бет.