Зиёвуддин — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги шаҳарча (1972-йилдан). Пахтачи тумани маркази (1973-йилдан). Туманнинг ўрта қисмида, Тошкент тоғининг шимоли-шарқий этагида, қарийб 400 м баландликда. Темир йўл стансияси — Зиёвуддин. Зиёвуддиндан Самарқандгача бўлган масофа 135 км. Аҳолиси 11,6 минг кишини ташкил этади (2000).

Зиёдин
шаҳар
40°2′3″Н 65°39′17″Э / 40.03417°Н 65.65472°Э / 40.03417; 65.65472
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Самарқанд вилояти
туман Пахтачи тумани
Аҳолиси
11 610
Вақт минтақаси УТC+5
Ziyodin xaritada
Ziyodin
Зиёдин
Ziyodin xaritada
Ziyodin
Зиёдин

Бухоро амирлиги даврида ҳозирги Зиёвуддиндан 15 км шарқда Зиёвуддин қалъаси (Зиёвуддин беклиги қароргоҳи), 5 км шимоли-шарқда Буви Зиёвуддиний қишлоғи бўлган (номи шундан). 1894-йил Зиёвуддин қалъасидан 15 км ғарбда (Зиёвуддин ўрнида) темир йўл стансияси қурилган ва ўша йили 15 майдан поезд қатнай бошлаган. Зиёвуддинда пахта тозалаш, сут, тош-шағал, ғишт, асфалт заводлари, нон комбинати, темир йўл транспорти корхоналари бор. Зиёвуддиндан Самарқанд, Нуробод, Оқтош, Навоий ш. ларига автобус қатнайди. Банк бўлимлари, деҳқон бозори, 5 та кутубхона (67,8 минг китобга эга), марказий стадион, „Пахтачи гўзали“ универмаги, дорихона, „Пахтачи“ ресторани, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, сув минораси (1894-йил қурилган), ўлкашунослик музейи мавжуд. Зиёвуддин умумий таълим мактабида 2700 нафарга яқин ўқувчи таълим олади (2002). Болалар мусиқа мактаби, болалар санъат мактаби бор. „Оқ олтин“ ансамбли фаолият кўрсатади. Зиёвуддинда Хотира хиёбони барпо этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил