ЗМАЙ (Змаи; асл исм шарифи Ёванович, Жобанобуч) Ёван (1833.24.11, НовиСад, 1904.3.6, Каменица, Воеводина) — серб шоири. Ижодида миллийватанпарварлик мавзуи асосий ўринни эгаллайди ("Вила", 1858; "Уч гайдук", 1866; "Бахциз она", 1871 ва б.). 3. ҳажвий шеърлар устаси ("Ёғоч қасидаси", 1878; "Сербиядаги янги сайловлар", 1884 ва б.). Серб шеъриятида биринчилардан бўлиб серб деҳқонлари ва шаҳар қашшоқларининг ночор ҳаётини тасвирлаган ("Учинчи улуш", 1880; "Судхўр", 1881 ва б.). З.нинг "Атиргуллар" (1864), "Сўлғин атиргуллар" (1882) тўпламларига кирган шеърлари серб романтик шеъриятининг энг яхши намуналари саналади. З.нинг айрим шеърлари Хуршид Даврон томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1989).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил