Рух (лотинча: Зинcум), Зн — Менделеев даврий системасининг 12- (аввалги, йиғиқ жадвал бўйича ИИ) гуруҳига мансуб кимёвий унсур. Тартиб рақами 30, атом массаси 65,39. Рух оч зангори рангли, кумуш каби ялтироқ металлдир.

Рухнинг даврий жадвалдаги ўрни
30 Мис ← Рух → Галлий
-
↑
Зн
↓
Cд
Kimyoviy unsurlar davriy jadvaliVodorodGeliyLitiyBerilliyBorUglerodAzotKislorodFtorNeonNatriyMagniyAlyuminiyKremniyFosforOltingugurtXlorArgonKaliyKalsiySkandiytitanVanadiyXromMarganetsTemirKobaltNikelMisRuxGalliyGermaniyMargimushSelenBromKriptonRubidiyStronsiyIttriySirkoniyNiobiyMolibdenTexnetsiyRuteniyRodiyPalladiyKumushKadmiyIndiyQalaySurmaTellurYodKsenonSeziyBariyLantanSeriyPrazeodimNeodimPrometiySamariyYevropiyGadoliniyTerbiyDisproziyGolmiyErbiyTuliyItterbiyLyutetsiyGafniytantalVolframReniyOsmiyIridiyPlatinaOltinSimobTalliyQoʻrgʻoshinVismutPoloniyAstatRadonFransiyRadiyAktiniyToriyProtaktiniyuranNeptuniyPlutoniyAmeritsiyKyuriyBerkliyKaliforniyEynshteyniyFermiyMendeleviyNobeliyLourensiyRezerfordiyDubniySiborgiyBoriyXassiyMeytneriyDarmshtadtiyRentgeniyKopernitsiyUnuntriyFleroviyUnunpentiyLivermoriyUnunseptiyUnunoktiy
Кимёвий унсурлар даврий жадвали
30Зн
Оддий модданинг ташқи кўриниши
Рухнинг ташқи кўриниши
Аллотропик шакллари йўқ
Атом хоссалари
Номланиши, белгиси, рақами Рух, Зн, 30
Гуруҳи тури Ўтиш металлар
Гуруҳи, даври, блоки 12, 4, д
Атоми массаси
(моляр массаси)
65,39 м. а. б. (г/мол)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д104с2
Электрон қобиқ бўйича электронлари 2,8,18,2
Атоми радиуси 138 пм
Кимёвий хоссалари
Ковалент радиуси 125 пм
Ван-дер-Ваалс радиуси 139 пм
Ион радиуси (+2э) 74 пм
Электрманфийлиги 1,65 (Полинг шкаласи бўйича)
Электрод потенсиали -0,76 В
Оксидланиш даражалари +2 +1, 0 (амфотер оксидида)
Ионланиш энергияси 1‑чиси: 905,8(9,39) кЖ/мол (эВ)
2‑чиси: 1733,3 кЖ/мол (эВ)
3‑чиси: 3833 кЖ/мол (эВ)
Оддий модданинг термодинамик хоссалари
Термодинамик фазаси Қаттиқ
Зичлиги (н.ш.да) 7,133 г/см³
Зичлиги (э.ҳ.да) 6.57 г/см³
Эриш ҳарорати 692 К
Қайнаш ҳарорати 1180 К
Учланган нуқтаси 692.687 К (420°C), 100 кПа
С. эриш иссиқлиги 7,28 кЖ/мол
С. буғланиш иссиқлиги 114,8 кЖ/мол
Моляр иссиқлик сиғими 0,388 Ж/(К·мол)
Моляр ҳажми 9,2 см³/мол
Тўйинган буғ босими (ИТС-90 бўйича)
П (Па) 1 10 100 1 К 10 К 100 К
Т (К) да 610 670 750 852 990 1179
Оддий модданинг кристалл панжараси
Кристалл тузилиши ​ҳехагонал cлосе-паcкед (ҳcп)
Ruxning hexagonal close packed kristall tuzilishi
Панжара параметрлари: а = 2.6648 Å
c = 4.9468 Å
c/а нисбати 1.8563494446112
Дебай ҳарорати 234 К
Бошқа характеристикалари
Магнит тузилиши диамагнетик
Солиштирма қаршилиги (20 °C) 59 Ом·м
Иссиқлик ўтказувчанлиги (300 К) 116 Вт/(м·К)
Иссиқликдан кенгайиши (25 °C) 30.2
Товуш тезлиги (20 °C) 3850 м/с
Юнг модули 108 ГПа
Силжиш модули 43 ГПа
Пуассон коэффициэнти 0.25
Моос қаттиқлиги 2.5
Бринелл қаттиқлиги 412 МПа
CАС рақами 7440-66-6
Рухнинг тарихи
Топилган жойи Ҳиндистон
Кашф қилинган йили Эрамиздан аввалги 1000-йилдан олдин
Рухдан фойдаланиш
Саноатда Металларни коррозиядан сақлаш
Тиббиётда Малҳам
Рух жаҳон миқёсида
Жаҳон захиралари 350000[1]  минг тонна
Конига бой давлатлар Россия, Австралия, Қозоғистон ва бошқалар[1]
Ишлаб чиқарилиши (д.б.) 11 277  минг тонна/йил
Ишлаб чиқарувчилар (э.й.) Хитой, Австралия, Перу, АҚСҲ ва бошқалар
Тан нархи 1600[2]  $ (АҚСҲ)/тонна
Экспортчилари (э.й.) Австралия, Канада, Хитой ва бошқалар
Импортчилари (э.й.) АҚСҲ, Германия ва бошқалар[1]
Энг узоқ яшовчан изотоплари
Изо ИТ ЙЙД ЙСҲ Е (МеВ) ЙМ
64Зн 48.6% >2.3×1018 й (β+β+) 1.096 64Ни
65Зн син 243.8 к ε 1.3519 65Cу
γ 1.1155 –
66Зн 27.9% 66Зн стабил 36 та нейтронлар билан
67Зн 4.1% 67Зн стабил 37 та нейтронлар билан
68Зн 18.8% 68Зн стабил 38 та нейтронлар билан
69Зн син 56 мин β− 0.906 69Га
69мЗн син 13.76 ст β− 0.906 69Га
70Зн 0.6% >1.3×1016 й (β−β−) 0.998 70Ге
71Зн син 2.4 мин β− 2.82 71Га
71мЗн син 3.97 к β− 2.82 71Га
72Зн син 46.5 ст β− 0.458 72Га

Қавсга олинган емирилиш шакллари башорат қилинган, лекин ҳозирча кузатилгани йўқ

30
Рух
65,38
3д104с2

Нам ҳавода рухнинг сирти оксид парда билан қопланади. Рухнинг суюқланиш ҳарорати 419,53°C, қайнаш ҳарорати 907°, хона ҳароратидаги зичлиги 7,133 г/см3. Рух кимёвий жиҳатдан фаол металларга киради. Кислоталарда яхши эрийди. Қиздирилса, ишқорларда ҳам эрийди. Ёд ва олтингугурт билан хона ҳароратида бирикади. Қиздирилганда рух фаол металлмаслар билан шиддатли реаксияга киришади. Бошқа металлар билан рух қотишмалар ҳосил қилади.

Бутун дунёда ишлаб чиқариладиган рухнинг 40 фоизи пўлатни коррозиядан сақлаш учун сарфланади. Рух кукуни ёрдамида кадмий, мис ва нодир металлар бирикмалардан ажратиб олинади. Рухдан ишланган листлар конструксион материал сифатида, шунингдек, қуруқ элементларнинг идишларини тайёрлашда қўлланади.

Тарихи

Қадимда мис парчасини рух карбонат ва кўмир билан бирга қиздириб жез тайёрлашган. Рух дастлаб Ҳиндистонда олинган.[3] Европада ХВИИ асрда саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошлаган. Ҳозир Олтой, Шимолий Кавказ, АҚСҲ, Австралия, Полша ва бошқа мамлакатларда йирик рух конлари бор.

Табиатда учраши

Ер пўстидаги миқдори (0,0075 фоиз) бўйича рух бошқа элементлар орасида 24-ўринда туради. Одатда рух рудалари — полиметаллардир. Улар таркибида рухдан ташқари мис, қўрғошин, кадмий ва бошқа металларнинг минераллари ҳам бўлади. Рухнинг муҳим минерали сфалерит — алдама рух ЗнС бўлиб, у сулфидли рудалар таркибига киради.[4]

Олиниши

Рудалардан металл рухни ажратиб олиш учун пирометаллургия ва гидрометаллургия жараёнларидан фойдаланилади. Рудани куйдириб пирометаллургик усулда ажратилган рух оксиди углерод ёрдамида қайтарилади.

2Зн+2С−2+3О20→то2Зн+2О−2+2С+4О2−2↑{\дисплайстйле \матҳсф{2Зн^{+2}С^{-2} + 3О^0_2 \хригҳтарроw{т^о} 2Зн^{+2}О^{-2} + 2С^{+4}О^{-2}_2\упарроw}}
Зн+2О−2+C0→то>1000∘CЗн0+C+2О−2↑{\дисплайстйле \матҳсф{Зн^{+2}О^{-2} + C^0 \хригҳтарроw{т^о>1000^\cирc C} Зн^0 + C^{+2}О^{-2}\упарроw}}

Жараённинг ҳарорати 1000 °C дан юқори бўлади ва буғ ҳолида олинади. Оксидланиш герметик иссиққа чидамли ретортада олиб борилади. Ҳосил бўлган рух буғлари конденсаторларда чўктирилади, улардан вақти-вақти билан суюқ рух олинади. Гидрометаллургик усулдан фойдаланилганда куйдиришдан кейин қолган қолдиққа сулфат кислота таъсир эттирилади:

ЗнО+Ҳ2СО4→ЗнСО4+Ҳ2О{\дисплайстйле \матҳсф{ЗнО + Ҳ_2СО_4 \ригҳтарроw ЗнСО_4 + Ҳ_2О}}

Эритма қўшимчалардан (темир, мис, кадмий) тозаланади ва рух электролиз ёрдамида ажратиб олинади. Бунда сулфат кислота қайта тикланади:

2ЗнСО4+2Ҳ2О→элэктролиз2Зн+2Ҳ2СО4+О2↑{\дисплайстйле \матҳсф{2ЗнСО_4 + 2Ҳ_2О \хригҳтарроw{электролиз} 2Зн + 2Ҳ_2СО_4 + О_2\упарроw}}

Рух — кучли металл ялтироқлигига эга бўлган кўкимтир рангли металл. Нам ҳавода рух оксид парда билан қопланиб аста-секин ялтироқлигини йўқотади. Рух — ўртача қаттиқликдаги металл. Унинг зичлиги 7,13 г/см3. Тоза металл нисбатан пластик, осон яссиланиб юпқа фолъга ҳосил қилади.

Техник рух оддий ҳароратда мўрт бўлади, лекин 100—150 °C да пластик бўлиб қолади. Бундай шароитда уни болғалаш мумкин. 200 °C дан юқори ҳароратда у яна мўртлашади ва қирилганда кукун ҳолатига ўтади. Бундай ўзгаришлар жуда паст ҳароратда ҳам кузатилади.

Рух осон суюқланади (суюқланиш ҳарорати — 419,4 °C) ва учувчан металлар қаторига киради. Рухнинг қайнаш ҳарорати — 905,7 °C. Унинг иссиқлик ўтказувчанлиги кумушнинг иссиқлик ўтказувчанлигига нисбатан 60 % ни ташкил этади, электр ўтказувчанлиги бўлса тўрт бараварга кам.

Кимёвий хоссалари

Рух ацетати

Рух ҳавода барқарор, чунки юпқа оксид парда кейинги оксидланишдан ҳимоялайди. Рух асосан юқори ҳароратда активлашиб, оддий моддалар — галогенлар, кислород ва олтингугурт билан реаксияга киришади.

Зн0+Cл20→тоЗн+2Cл2−1{\дисплайстйле \матҳсф{Зн^0 + Cл^0_2 \хригҳтарроw{т^о} Зн^{+2}Cл^{-1}_2}}
2Зн0+О20→то2Зн+2О−2{\дисплайстйле \матҳсф{2Зн^0 + О^0_2 \хригҳтарроw{т^о} 2Зн^{+2}О^{-2}}}
Зн0+С0→тоЗн+2С−2{\дисплайстйле \матҳсф{Зн^0 + С^0 \хригҳтарроw{т^о} Зн^{+2}С^{-2}}}

Рух азот ва водород билан реаксияга киришмайди. Рух нитрид Зн3Н2 ва рух гидрид ЗнҲ2 бевосита йўллар билан олинади. Мураккаб моддалар — кислота, ишқор эритмалари ва сув билан рух шароитга қараб ҳар хил реаксияга киришади. Сув одатда рух билан таъсирлашмайди. Қиздирилганда рух сув билан қуйидаги тенглама бўйича реаксияга киради:

Зн0+Ҳ2+1О−2→тоЗн+2О−2+Ҳ20↑{\дисплайстйле \матҳсф{Зн^0 + Ҳ^{+1}_2О^{-2} \хригҳтарроw{т^о} Зн^{+2}О^{-2} + Ҳ^{0}_2\упарроw}}

Электр кимёвий кучланишлар қаторида рух водороддан анча чапда туради ва кислоталардан водородни сиқиб чиқаради[5]. Шунинг учун одатда рух лаборатория амалиётларида Кипп аппарати ёрдами билан водород олишда фойдаланилади:

Зн+2ҲCл→ЗнCл2+Ҳ2↑{\дисплайстйле \матҳсф{Зн + 2ҲCл \ригҳтарроw ЗнCл_2 + Ҳ_2\упарроw}}

Рух азот ва тўйинган сулфат кислоталарда эритилганда водородни ажратмайди, унда азот ёки олтингугурт бирикмалари ҳосил бўлади.

Рух амфотер хоссага эга. У суюқлантирилганда ишқорлар билан реаксияга киради. Ишқорларнинг кучли эритмаларида асосан қиздирилганда эрийди.

Зн+2НаОҲ→На2ЗнО2+Ҳ2↑{\дисплайстйле \матҳсф{Зн + 2НаОҲ \ригҳтарроw На_2ЗнО_2 + Ҳ_2\упарроw}}
Зн+2НаОҲ+2Ҳ2О→На2[Зн(ОҲ)4]+Ҳ2↑{\дисплайстйле \матҳсф{Зн + 2НаОҲ + 2Ҳ_2О \ригҳтарроw На_2[Зн(ОҲ)_4] + Ҳ_2\упарроw}}

Ишлатилиши

Рух оддий шароитда ҳаво кислороди ва сув билан реаксияга кирмайди, шунинг учун унинг асосий массаси темир ва пўлат буюмларни қоплашда ишлатилади. Рух металларнинг электрокимёвий кучланиш қаторида темирдан чапда жойлашгани учун коррозия биринчи бўлиб рух қопламида бошланади, темирга ўтмайди. Сиртида озгина рух қолса ҳам темир емирилмайди.

Кўп миқдорда рух галваник элементлар тайёрлашда сарфланади. Металл рух гидрометаллургия жараёнларида қайтарувчи сифатида кўпчилик қимматбаҳо металларни, жумладан, кумуш, олтин, кадмий ва бошқаларни эритмалардан ажратиб олишда ишлатилади.

Рух бирикмалари

Рух оксид

Рух оксид, ЗнО — рухнинг кислород билан бирикмаси. Оқ рангли кристалл модда. Зичлиги 5,7 г/см³; 1800 °C да сублимацияланади. Сувда оз эрийди; кислоталарда эриб тегишли тузларни беради. Амфотер — ишқорларда эриб синкатлар ҳосил қилади[6].

Рух оксид табиатда синкит (қизил рух рудаси) минерали кўринишида учрайди. Сирлар тайёрлашда, оқ бўёқ, каучук, селлулоза, пластмасса, резина тўлдиргичлари, тиббиётда малҳам сифатида ишлатилади.

Рух оксид заҳарли, уни ҳидлаган одам иситма чиқаради, боши оғрийди, кўнгли айнийди ва йўтал тутади. Юқори ҳароратда (1200 °C) рух оксид ишқорий ер металлари билан реаксияга киришиб МеЗнО2 таркибли цинкатлар ҳосил қилади. Рух оксидининг яна бир хоссаси полимерларга тўлдирувчи сифатида киритилиб уларни қуёшдан келаётган ултирабинафша нурлардан сақлайди. Бу оксид яна Қуёшдан асровчи кремларда терини асрайди.

Рух гидроксид

Рух гидроксид, Зн(ОҲ)2 — оқ ивиқсимон чўкма ҳолида рух тузлари эритмасига ишқор таъсир эттириб олинади. Вақт ўтиши билан кристалл ҳолга ўтади. Амфотер бирикмалар сингари рух гидроксид ортиқча ишқорда, кислоталарда ва аммиакнинг сувли эритмасида осон эрийди. Рух гидроксиднинг кислоталарда эрувчанлиги нейтралланиш реаксиясига асосланган.

Зн(ОҲ)2+2ҲCл⟶ЗнCл2+2Ҳ2О{\дисплайстйле \матҳсф{Зн(ОҲ)_2 + 2ҲCл \лонгригҳтарроw ЗнCл_2 + 2Ҳ_2О}}

Ортиқча ишқорда эса — эрувчан цинкатлар ҳосил бўлади.

Зн(ОҲ)2+2НаОҲ⟶На2[Зн(ОҲ)4]{\дисплайстйле \матҳсф{Зн(ОҲ)_2 + 2НаОҲ \лонгригҳтарроw На_2[Зн(ОҲ)_4]}}

Рухнинг барча тузлари эритмаларда кучли кислота — Зн2+ катиони ҳисобига гидролизга учрайди.

Зн2++ҲОҲ⟶ЗнОҲ++Ҳ+{\дисплайстйле \матҳсф{Зн^{2+} + ҲОҲ \лонгригҳтарроw ЗнОҲ^+ + Ҳ^+}}

Рух сулфат

Рух сулфат, ЗнСО4 — рангсиз орторомбик панжарали кристалл модда; зичлиги 3,74 г/см³. 800—900 ° да ЗнО ва СО2 га ажралади. Сувдаги эритмаларидан сувли кристаллогидрат ЗнСО4 * 7Ҳ2О — рух купороси кўринишида ажралиб чиқади.

Рух сулфат вискоза ишлаб чиқаришда, бўёқчиликда, читларга гул босишда, электролитик усулда рух металли олишда, микроўғит сифатида ва тиббиётда ишлатилади.

Рух сулфид

Рух сулфид, ЗнС — рухнинг олтингугурт билан бирикмаси. Иккита модификацияси бор: бири куб шаклида кристалланадиган α = ЗнС — сфалерит, иккинчиси гексагонал шаклда кристалланадиган β = ЗнС — вюрциддир.

Суюқланиш ҳарорати 1850° (150 атм босим остида), зичлиги 3,98—4,092 г/см³, 1185° да сублимацияланади. Сувда эримайди, кислоталарда яхши эрийди.

Сфалерит рух олишда муҳим хомашё ҳисобланади. Люминофорлар компоненти, барий сулфат билан аралашмаси оқ бўёқ — литопон олишда, кадмий сулфид билан аралашмаси кинескоплар тайёрлашда ишлатилади.

Рух хлорид

Рух хлорид

Рух хлорид, ЗнCл2 — рухнинг хлор билан бирикмаси, рангсиз кристалл модда. Суюқланиш ҳарорати 318°, қайнаш ҳарорати 732°, зичлиги 2,91 г/см³. Сувда яхши эрийди.

Рух консентратига ош тузини қўшиб қиздириш, ҳайдаш ва уни чанг ҳолида тутиб йиғиш, шунингдек, рух оксиди ёки металл бўлакларига хлорид кислота таъсир эттириш, сўнгра буғлатиш усуллари билан олинади.

Рух хлорид ёғочни чиришдан сақлашда, металларни пайвандлашда (оксид пардалардан тозалашда), пергамент ишлаб чиқаришда қўлланади.

Жаҳонда ишлаб чиқарилиши

2009-йилда  бутун дунёда ишлаб чиқарилган рухнинг миқдори 11,277 миллион тоннани ташкил этди.[7]

Қуйида рух ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатлар рўйхати билан танишишингиз мумкин (2006-йилги маълумот)[8]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Жаҳон рух бозори“ (русча). Эрепорт. Қаралди: 8-апрел, 2015.
  2. ↑ „Жаҳон рух бозори“ (русча). Cммаркет. Қаралди: 8-апрел, 2015.
  3. ↑ Мўминов, Иброҳим, эд (1977). "Рух". Ўзбек совет энсиклопедияси. 9. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси Бош редаксияси. 404-405 б. 
  4. ↑ "Рух". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 
  5. ↑ Портер, Франк C.. Рух ва рух бирикмаларининг коррозийига қарши чидамлилиги (инглизча). CРC Пресс, 1994 — 121-бет. ИСБН 0-8247-9213-0. 
  6. ↑ Ритчиэ, Роб. Кимё, 2 (инглизча), Летц анд Лонсдале, 2004 — 71-бет. ИСБН 1-84315-438-2. 
  7. ↑ „Жаҳон миқёсида рух ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш қисқарди, Хитойда бўлса — ошди“ (русча). Металинфо (19-феврал, 2010). 2025-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел, 2015.
  8. ↑ „Минераллар йилномаси – 2006“ (инглизча). Унитед Статес Геологиcал Сурвей (феврал 2008). 2018-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел, 2015.

Ҳаволалар