Znojmo
Зножмо (Cзеч пронунcиатион: [ˈзноимо] ; олмонча: Знаим ) – Чехиянинг Жанубий Моравия вилоятидаги шаҳарчадир. Унда 33 минг кишига яқин аҳоли истиқомат қилади. Зножмо жануби-ғарбий Моравиянинг тарихий ва маданий маркази ва Жанубий Моравия минтақасидаги иккинчи йирик аҳоли пунктидир. Зножмонинг тарихий марказлари ва иншоотлари яхши сақланиб қолган ва шаҳар ёдгорликлари қўриқхонаси сифатида қонун билан ҳимояланган.
Зножмо | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Чехия |
| Вилоят | Жанубий Моравия |
| Шаҳар | Зножмо |
| Ҳукумат | |
| • Маёр | Ивана Солаřовá |
| Асос солинган | 1226 |
| Майдон | 65.90 км2 (25.44 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 290 м |
| Аҳолиси (2022-01-01) |
33 370 |
| Зичлиги | 505 киши/км2 |
| Почта индекс(лар)и | 669 02 |
Ҳудудий бўлиниши
Дерфлиcе, Касарна, Кониcе, Мрамотиcе, Начератиcе, Облековиcе, Попиcе ва Пříмěтиcе қишлоқлари Зножмо таркибига кирувчи маъмурий қисмлардир.
Табиий-географик жойлашуви
Шаҳар Тая дарёсининг тик чап қирғоғидаги қоя устида жойлашган бўлиб, вилоят пойтахти Брнодан таҳминан 55 км (34ми) жануби-ғарбда жойлашган. Австрия билан чегара яқинида жойлашган бўлиб, у Вена билан темир йўл ва автомобил магистрали орқали боғланган.
Тарихи


Бу жойдаги қалъа 9-асрда Буюк Моравия империяси давридаёқ аллақачон мавжуд бўлган деб таҳмин қилинади. Тахминан 1055-йилдан бошлаб Зножмо қалъаси Моравиянинг Богемия юриши давриадаги Пжемислид князлигининг қароргоҳи ва жанубдаги Австриянинг Бавария юриши билан чегарадош стратегик муҳим нуқта бўлиб хизмат қилган. 1101-йилда Моравия герсоги Зножмолик Луитполд қалъада Кетриннинг Ротундасини қурди[1].
Зножмо қалъаси 1145-йилда Богемия герцоги Владислаус ИИ томонидан босиб олинган ва вайрон этилнган. 1190-йилда Дюк Конрад ИИ ўрта асрлардаги Осциэдлунг ҳаракатининг бир қисми сифатида Зножмода Премонстратенсиан Лука Аббейга асос солди, бу немис тилида сўзлашувчи муҳожирларни жойлаштириш марказига айланди.
Зножмо ҳақида биринчи ёзма равишда 1226-йилда эслатиб ўтилган. Қироллик шаҳарчаси Зножмо 1226-йилдан бироз олдин Чехия қироли Оттокар И томонидан қайта қурилган қалъа олдидаги текисликларда ташкил этилган ва мустаҳкамланган. Бу Моравиядаги биринчи қироллик шаҳри эди[2].
Шаҳар гусситлар урушидан зарар кўрмасдан омон қолди ва гуллаб-яшнади. 15—16-асрларда истеҳкомлар таркибида ер ости йўлаклари тизимига эга бўлган шаҳар фуқаролари учун уйларнинг тармоқлари қурилган Уйғониш даври ва ундан кейинги готика услубида қурилган уйлар ҳозиргача сақланиб қолган. Бироқ ривожланиш Ўттиз йиллик уруш туфайли тўхтаган. Зножмо бир неча маротаба босиб олинган ва талон-торож этилган. уни қайта тиклаш учун 100 йиллаб вақт кетган.
19-асрдан бошлаб Зножмо 1809-йил 12-июлда Знаим жангидан сўнг, император Наполеон ва архгерцог Чарлз ўртасида етти кун давом этган ҳал қилувчи Ваграм жангидан сўнг Знаим сулҳини ўтказиш жойи сифатида танилган.
Биринчи жаҳон уруши тугаганидан бери Зножмо янги ташкил этилган Чехословакия давлати таркибида эди, 1938-1945-илларда немис фашистлари ишғоли пайтида у Рейхсгау Ниэдердонау таркибига киритилган. Шаҳарнинг немис аҳолиси 1945-илда Бенеш фармони билан қувиб чиқарилган.
Демографияси
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1869 | 15 606 | — |
| 1880 | 18 740 | +20.1% |
| 1890 | 21 153 | +12.9% |
| 1900 | 23 316 | +10.2% |
| 1910 | 25 840 | +10.8% |
| 1921 | 25 993 | +0.6% |
| 1930 | 30 794 | +18.5% |
| 1950 | 25 146 | −18.3% |
| 1961 | 27 456 | +9.2% |
| 1970 | 29 645 | +8.0% |
| 1980 | 34 550 | +16.5% |
| 1991 | 36 134 | +4.6% |
| 2001 | 35 758 | −1.0% |
| 2011 | 34 122 | −4.6% |
| 2021 | 33 736 | −1.1% |
Иқтисодиёти
Зножмо маҳаллий етиштирилган бодринг билан машҳур, ҳақиқий ширин-нордон ва ааҳчиқ тузланган тузламари 1571-йилда Аббот Георге томонидан йўлга қўйилган. Бодрингнинг маҳаллий тури, етиштириш усули, тупроғи, иқлим шароити, қайта ишланиши, шунингдек, қадоқланиши ҳам ўзига хос таъмга эга.
Қулай иқлим шароити туфайли шаҳар виночилик ва мева етиштиришда ҳам муваффақият қозонмоқда. Зножмо вино минтақасининг узумчилик маркази.[2][3]
Транспорти
Темир йўл линиялари уч йўналишга бўлинган темир йўл станцияси мавжуд: Бřэcлав, Окříšкй ва Ретз .
Маданияти

Зножмо ҳар сентябр ойида бўлиб ўтадиган Зножмо Винтаге фестивали билан машҳур. Фестивалнинг асосий диққатга сазовор жойи 1327-йилда Богемия қироли Жоннинг Зноймога ташрифи хотирасига бағишланган тарихий параддир[4].
Ҳар йили ўтказиладиган бодринг байрами минтақада бодринг етиштириш мавсумига бағишланган[2][5].
Спорт
1. СC Зножмо ФК — Моравия-Силезия футбол лигасида (Чехия футбол лигаси тизимининг 3-босқичи) иштирок этувчи маҳаллий футбол клуби.
Орли Зножмо — Чехия Лига-2да ўйнайдиган хоккейжамоаси
Диққатга сазовор жойлар

Авлиё Николайнинг Готҳиc черкови ва кеч Готҳиc Тоwн Ҳалл минораси энг таниқли диққатга сазожойлардир. Асл черков тахминан 1100-йилда ташкил этилган ва унинг ўрнига 1338-йилдан 15-аср охиригача аста-секин янги черков қурилган[6]. Шаҳар маъмурияти, унинг баландлиги 80 метр (260 фт) баланд минора, 1445—1448-йилларга тегишли[7].
Тҳая дарёси водийсига ўрта асрлар шаҳрининг чеккасида, Пřэмйслид герсоглари томонидан асос солинган, 11-асрга оид Зножмо қалъаси жойлашган[8]. Пřэмйсл герсоглари томонидан фойдаланилган қалъанинг охирги ва қадимий қолдиқлари Авлиё Кетриннинг Романеск Ротундаси бўлиб, унинг ички қисми Муқаддас Китобдаги саҳналарни акс эттирувчи ва Плоwман Премйсл ҳаётини акс эттирувчи 11-аср фрескалари билан қопланган[9].
Эски шаҳар ҳудуди остида 14-15-асрларда мудофаа мақсадларида махсус қурилган хандақлар ва қудуқлар, дренажлар, каминлар, қопқон эшиклари ва қалъадан ташқарига чиқиш йўлларини ўз ичига олган боғланган ўтиш йўллари ва ертўлаларнинг кенг лабиринтлари жойлашган[10][11]. Катакомбалар Чехиядаги энг катта ер ости йўлаклари ва ертўлалар тизими бўлиб, улар деярли 27 километр (17 ми) узунликда ва 4 даражагача чуқурликда[12].
Арчангел Майкл черкови, таҳминан, 12-асрда қурилган. Бу шаҳардаги Авлиё Николай черковидан кейин иккинчи энг аҳамиятли ва қадимий черковдир[13]. Черков биринчи марта 1226-йилда тилга олинган ва 1508-йилда охирги готика услубида бутунлай қайта қурилган. У миллий аҳамиятга эга ёдгорлик ҳисобланади[14].
Манбалар
- ↑ „Ҳисториэ а памáткй“ (cс). Мěсто Зножмо. 2023-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2021-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Интерестинг фаcц“. Мěсто Зножмо. Қаралди: 8-ноябр 2021-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Зножмо“ (cс). Надаcе Партнерствí. 2021-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Ҳисторй оф тҳе Грапе Ҳарвест“. зножемскевинобрани.cз. Қаралди: 5-август 2021-йил.
- ↑ „Славности окурек ве Зножмě 2022“ (cс). Cзеч Тоурисм. Қаралди: 8-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Костел св. Микулášэ“ (cс). Мěсто Зножмо. Қаралди: 9-январ 2022-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Тоwн-ҳалл тоwер“. Зножемскá Беседа. 2022-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2022-йил.
- ↑ „Зножмо Cастле“. Зножемскá Беседа. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2017-йил.
- ↑ „Тҳе Дуcал Ротунда оф тҳе Виргин Марй анд Ст Cатҳерине“. Зножемскá Беседа. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2017-йил.
- ↑ „Ундергроунд ин Зножмо - Топ Вýлетнí cíле жиžнí Морава“. вйлетниcиле.cз. Қаралди: 24-январ 2017-йил.
- ↑ „Ундергроунд“. Зножемскá Беседа. 2025-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2017-йил.
- ↑ „Тип фор а Трип: Зножмо“. фореигнерс.cз. Фореигнерс.cз Блог (2020-йил 28-июл). Қаралди: 1-октабр 2020-йил.
- ↑ „Чрáм св. Мичала“ (cс). Мěсто Зножмо. 2022-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2022-йил.
- ↑ „Костел св. Мичала“ (cс). Натионал Ҳеритаге Институте. Қаралди: 9-январ 2022-йил.
