Zohid Kenjayev
Зоҳид Кенжаев (1992-йил 30-март, Жиззах, Ўзбекистон) – ўзбек стол теннисчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси. У 2016-йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган. Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан чиққан биринчи стол теннисчиси ҳисобланади[1]. Ўзбекистон чемпионатларининг кўп карра ғолиби ва совриндори.
| Зоҳид Кенжаэв | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1992-йил 30-март Жиззах, Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Стол тенниси |
Таржимаи ҳол
Зоҳид Кенжаев халқаро фаолиятини 2010-йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бошлаган бўлса, 2010—2019-йилларда 10 та жамоавий ва шахсий Жаҳон Чемпионатларида чиқиш қилган. Жаҳон чемпионатларида эришилган энг юқори ютуқ яккалик баҳсларида 1/64 финал, эркаклар ва аралаш жуфтлик баҳсларида 1/16 финал, шунингдек, жамоаларда 59-ўринни олиши бўлади.
У 2010-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади, гуруҳ босқичида якунлайди.
2013-йилдан буён 4 та Осиё чемпионатида (2013, 2015, 2017, 2019) чиқиб, 2017-йилда энг яхши натижаларга эга бўлиб, эркаклар ва аралаш жуфтлик баҳсларида 1/8 финалга чиқади[2] .
2012/2017-йилги мавсумдан 2016/2017-йилги мавсумгача у 5 йил давомида Украина УCҲК (Украина чемпионат клуби) Суперлигасида, ПАСС-Авто жамоаси таркибида иштирок этади[3]. Дебют мавсумида у кумуш медал, кейинги 2 мавсумда бронза медали ва охирги 2016/2017 йилги мавсумда ҳам бронза медалига сазовор бўлади.
2021-йилда Зоҳид 2021-йилги эркаклар ўртасидаги Марказий Осиё Олимпиадаси саралаш босқичида у ярим финалда қозоғистонлик ўйинчи Кирилл Герасименко устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқади, бироқ ҳал қилувчи баҳсда эронлик Нима Аламианга мағлуб бўлади.
Манбалар
- ↑ Узбекистанес завоэвал Олимпийскую лицензию в настолном теннисе узнеwс.уз 17.04.2016
- ↑ „Новости Кенжаев Зохид (Узбекистан)“ (ру). Настольный Теннис Харькова и Украины. 2021-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ Зохид Кенжаэв: Хочу попробоват свои возможности в Германской лиге или Испанской спорц.уз 9.02.2017
Ҳаволалар
- КЕНЖАЭВ Зоҳид – ИТТФ рейтинг сайтидаги профили
- КЕНЖАЭВ Зоҳид – таблетеннис.гуиде халқаро статистика сайтидаги профил