Зоҳиршоҳ Муҳаммад (191* 15.10, Кобул) — Афғонистон шоҳи (1933.8.11 — 1973.24.8) Муҳаммад Нодиршоҳнинг ўғли. Франсияда таҳсил олган (1924—30). Афғонистонга қайтган ва ҳарбий офицерлар билим юртини тугатган (1931). 1932—33-йилларда миллий мудофаа вазири ўринбосари, 1933-йилда маориф вазири вазифасини бажарувчи. 1933-йил 8-ноябрда отасининг ўлимидан кейин тахтга ўтирган. Шохлик даврида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва бетарафлик сиёсатини олиб борган, ҳарбий блокларга қўшилмасликка ҳаракат қилган. Миллий иқтисод, маданият ва маорифнинг ривожланишига кўп ҳисса қўшган. 3. хорижда даволанаётганда жияни Муҳаммад Довуд ҳокимиятни қўлга олди ва унга тазйиқ кўрсатди. 1973-йил 17-июлда монархия тугатилиб, Афғонистон республика деб эълон қилингач, 24-августда тахтдан воз кечган. Оиласи билан Рим яқинидаги шаҳарчада яшаган. Мамлакатда толиблар ҳукмронлиги барҳам топгач, Ҳомид Карзай бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати таклифига кўра Афғонистонга қайтиб келган (2002-йил 18-апрел).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил