Zokir Batrayev
Зокир Султон ўғли Батраев (1936-йил 11-октябр, СССР, Ўзбекистон ССР, Бухоро) — рассом, ўқитувчи, Татаристон (1992) ва РФ Рассомлар уюшмаси аъзоси (1993), Татаристон Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991), Қозон давлат архитектура—қурилиш университетининг хизмат кўрсатган ходими (2005), профессор, ЮНЕСКО Халқаро тасвирий санъат ассоциацияси (инглизча: Интернатионал Ассоcиатион оф Арт (ИАА/АИАП), УНЕСCО) аъзоси[1].
| Зокир Батраев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1936-йил 11-октябр |
| Таълими | Тошкент рассомчилик институти |
| Касби | рассом |
| Унвони | профессор |
Таржимаи ҳоли
1936-йил 11-октябрда Бухорода туғилган. Оиласи билан Саратов вилоятининг Пугачев шаҳрига кўчиб ўтган, болалиги шу ерда ўтган[2] ва татар мактабида ўқиган. Қозон Тасвирий санъат университетини (1959), Тошкент театр-бадиий институтини „Рассом-наққош“ мутахассислиги бўйича тамомлаган (1965).
1966—1968-йилларда РСФСР Бадиий жамғармасининг Татаристон бўлимининг рассоми.
1968-йилдан 49 йил давомида Қозон давлат архитектура-қурилиш университети архитектура факултетида чизмачилик ва дизайн ўқитувчиси: 1968-йилдан 1992-йилгача „Архитектура дизайни“ кафедраси ассистенти ва катта ўқитувчиси; 1977—1980-йилларда архитектура факултети декани; 1977—1992-йилларда тасвирий санъат кафедрасида: 1992—2002-йилларда доцент, 2002—2013-йилларда профессор.
Ижоди
600 дан ортиқ расм ва графикалар муаллифи. Халқаро, Бутуниттифоқ, Бутунроссия, миллий кўргазмаларда қатнашган: Токио (1991), Москва (1970-1990 , 2000), Тошкент (1965), Горкий (1975), Уфа (1977), Боку (1983), Қозон (1970—2003-йиллар). Шахсий кўргазмалари: Қозонда (Ливадия, 1974; КИСИ, 1975, 1985; Олимлар уйи, 1990, Рассомлар уюшмасининг кўргазма зали, 1992; „Хазина“, 2011[3]), Москвада (1971, 1976, 1989, 1998, 2000) ва бошқа шаҳарларда ўтказилган.
Унинг асарлари Россия, Токио (Япония), Сиэтл (АҚШ), Харбин (Хитой) санъат галереяларида, Англия, Франсия, собиқ Югославия мамлакатлари, Туркия, Миср, Венгрия, Исроил, Грециядаги шахсий коллексияларда сақланади[4]. Унинг ўнга яқин асари Татаристон Тасвирий санъат музейига, 3 таси эса Алметевск санъат галереясига жойлаштирилган.
Суратлари мавзуси
- Портретлар
- „Шоир Абдулла Тўқай“, „Бастакор Ренат Еникеев“, „Бастакор Анатолий Луппов“ ва бошқалар.
- Қозон манзаралари, минг йиллик шаҳарнинг тарихий ва меъморий ёдгорликлари, эски ёғоч уйлар
- „Ажам масжиди“
- „Севги минораси“
- Ўрта Осиё меъморчилиги намуналари: туғилган (Бохоро), ўқиган (Тошкент) жойлари.
- Самарқанд шаҳридаги „Бибихоним“ масжиди
- Африка, Испания, Греция, Венецияга саёҳат таассуротлари
- Миср пирамидалари
- Ҳиндистондан манзаралар
- Сибир манзараси
- Помир, Тян-Шан, Ҳимолой, Арарат, Алп тоғлари, Кавказ тоғлари.
- Натюрмортлар
Мукофот ва унвонлари
Манбалар
- ↑ аиап-иаа.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-29 санасида архивланган)(ингл.)
- ↑ Закир Батраэв: „Художник должен умет все“. ВИП Казан.ру, 23 сентября 2006
- ↑ В галереэ „Хазине“ откриваэця виставка работ Закира Батраэва. ИА „Татар-информ“, 11.10.2011
- ↑ Батраэв Закир Султанович. арт.рин.ру
- ↑ Признаниэ заслуг. "Республика Татарстан", 19.01.2017
Ҳаволалар
- Зокир Батраев „Ватандошлар“ сайтида.
- Зокир Батраэв КГАСУ музейи веб-сайтида
- Закир Батраэв „Татарстан дулкининда“ радиотапшируинда[сайт ишламайди]. Татарстан радиоси, 22.07.2014 (аудио, 19:00)