Зомба — Малавидаги шаҳар. Мамлакатнинг жанубида, Зомба тоғининг ўрмонли ён бағрида, 900 м баландликда жойлашган. Аҳолиси шаҳар атрофи билан бирга 65,9 минг киши (1998-йил). Зомбага 1886-йилда асос солинган. 1891-1964-йилларда Британиянинг Нясаленд протектората (1953-1963-йилларда Родезия ва Нясаленд Федерацияси)нинг маъмурий маркази. 1964-1974-йилларда мустақил Малави давлатининг пойтахти. Ун-т бор. Ёзги курорт. Шаҳар атрофида тамаки плантациялари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил