Zombi

Зомби (банту-конголез тилидан нзамби – худо) – фикрлай олмайдиган, ҳеч нарсани ҳис этмайдиган ва мустақил қарорларга кела олишга ожиз тирилган мурда, у фақат ўзининг яратувчиси – сеҳргар („бокор“)нинг буйруқларини бажариш учун яратилган. Замонавий сўзлар билан айтганда, зомби – жасаддан тайёрланган бошқариладиган биологик робот, руҳсиз тана.
Бундай жонзотлар Гаити фолклоридан келиб чиққан.
Терминнинг келиб чиқиши
"Зомби" тушунчасининг келиб чиқиши оҳиригача аниқлаштирилмаган. У Гаитига ХВИИИ асрнинг бошларида ғарбий Африка давлати Дагомея (замонавий Бенин ва Того)дан келтирилган қуллар орқали келиб қолган. Сўзнинг аниқ келиб чиқиши ҳозиргача ноаниқ. Бир версияга кўра – бу „нзамби“нинг ўзгартирилгани, африка тили бантуда бу „кичик худоча“ ёки „ўликнинг руҳи“ деган маънони беради. Бошқасига кўра бу ғарбий африка диалектидаги „арвоҳ“ маъносини англатувчи „жамби“ сўзининг ўзгаргани. Шундай назария ҳам мавжудки, унга кўра „зомби“ сўзи билан қачондир қуёш, ёруғлик ва қувончнинг азалий душмани бўлган баҳайбат қора илонни аташган.
Зомби бўлган қизиқиш нисабатан яқинда пайдо бўлди. Зомби ҳақидаги дастлабки қайд этишлар 1929-йилга бориб тақалади. Айнан ўшанда „Неw Ёрк Тимес“нинг машҳур журналисти Вилям Сибрук (Wиллиам Буэҳлер Сеаброок) „Курсидан турмасдан саёҳат“ қаторида чиқарилган „Сеҳр ороли“ китобини нашр этади. „Сеҳр ороли“да Сибрук ўзининг Гаитидаги ҳаётини тасвирлайди, машҳур жодугар Маман Сели уйида, Гаити жунглиларида яшаганларини айтиб беради. Унинг ишончи туфайли Сибрук вудучиларнинг кўп маросимларида иштирок эта олади. Китобда Сибрук вудуни католиклик ва сеҳр, жодуни ўз ичига олган ғарбий африка динининг мураккаб аралашмаси деб характерлайди. Аммо, тўрт қисмдан иборат китобнинг фақатгина бир қисми сеҳрга бағишланган. У „Шакар қамиш плантацияларида ўликлар ишлайди“ деб номланади.
Бир йил давомида китоб Америкада зомбига қизиқиш тўлқинини вужудга келтиради. 1932-йили эса Виктор Галпериннинг продусерлик корҳонаси „Оқ зомби“ филмини чиқаради.
Зомби Вудуда
"Зомби" термини Кариб ҳовузининг ороллари (Гаити, Ямайка, Тринидад, Куба) аҳолисининг сеҳри Вуду билан чамбарчас боғлиқ. Вудунинг илдизлари Ғарбий Африкага (Бенин) бориб тақалади.
Инсонни зомбига айлантириш учун, аввал унинг руҳини танасидан жудо қилиш керак.
Руҳнинг ўғирланиши
- Сеҳргар тунда белгиланган қурбоннинг уй эшигини олдига келади, лабларини эшик тирқишига босади ва уҳлаётган одамнинг руҳини сўриб олади, сўнг уни махсус шишага жойлаштиради. Руҳдан жудо бўлган одам тез орада вафот этади, уни кўмишади, ярим тунда эса сеҳргар ёрдамчилари билан келиб қабрни қазиб олади. Қурбоннинг исми айтилади, бундан сўнг мурда гўёки бошини кўтаради – чунки сеҳргар унинг руҳи бўлган шишани ушлаб турган бўлади. Шуни бажариши билан шиша ўликнинг бурнига олиб келинади ва сониянинг бир қисмига очилиб турилади, гўёки асир руҳнинг бир қисмини қўйиб юбораётгандек. Саналадики, бунда тана ҳаётга қайтади. Маросимни тугаллаб, сеҳргар тирилтирилган зомбини ўз уйи олдидан ўтказади ва сеҳрли сўзларни ўқиб, қурбонни аввалги ҳаёти ҳақидаги хотираларини бутунлай ўчиради.
- Руҳ ўғрилигининг бошқа бир усули шундан иборатки, сеҳргар ёстиқ тагига руҳни ўзига тортиб олувчи сеҳрли предметларга шишани қўйиб қўяди. Яна сеҳргар одамни фалажлайдиган махсус дори тайёрлаб, уни қаршилик кўрсатиш ҳусусиятини йўқотиши мумкин.
Зомбилашдан мақсад
Зомбилаш сеҳргарлар томонидан ҳар хил сабабларга кўра қўлланади. Одатда бу одамга нисбатан қасддан, ёки текин иш кучига эга бўлиш мақсадида қилинади. Ҳиссиёт ва фикрлаш ҳусусиятидан жудо бўлган зомби оғир физик ишни идеал бажарувчиларидир. Шунингдек, сеҳргарни иблис билан келишуви эҳтимоли бор, бунда оҳиргиси фаолияти учун тўлов сифатида одам руҳларини талаб қилади. Христиан динидан фарқли иблисга ўз руҳини сотмай, Вуду жодугарлари куч ва ҳукмронлик учун бошқа инсонларнинг руҳлари билан тўлашади. Вуду динидаги одамларда вафот этган яқинларини зомбиликдан қутқаришнинг бир нечта усули бор. Пулдор вудучилар қабрни қазиб олишмаслиги учун уни бетон билан қуйишади. Бошқалар бир неча кеча давомида қабрни қўриқлашади – агар жасад чиришни бошласа, ундан зомби чиқмайди. Сеҳргар мурданинг исмидан чақирганида у жавоб бермаслиги учун уларни оғзини тикиб қўйишади ёки қумга тўлдиришади. Шунингдек, кўп ҳолларда вафот этган киши сеҳргардан ҳимояланиши учун қабрга пичоқ солиб қўйишади.
Замонавий зомбилар
Ҳозирги даврда классик мурда-зомбини учратиш қийин, аммо замонавий усулларни қўллаш билан амалга ошириладиган зомбилаш ҳақида кўп гапирилади, масалан – ижтимоий дастурлаш, реклама, омма фикрини шакллантириш, диний (патриотик, миллий ва б.) тарбия, турли хил псиҳотеҳникалар (масалан, нейро-лингвик дастурлаш, гипноз).
Компютер ўйинларидаги зомби
- Абоминатион: Тҳе Немесис Прожеcт
- Аливе 4-Эвер
- Бад Дай:ЛА
- Беаст Бустерс
- Бордерландс - Тҳе Зомбиэ Исланд оф Др. Нед
- Бурн, Зомбиэ Бурн!
- Cарневил
- Cитй оф тҳе Деад
- Cолд Феар
- Cорпсе Cрафт: Инcидент ат Wеардд Аcадемй
- Cоунтер-Стрике (Зомбиэ Мод)
- Cалл оф Дутй 5
- Cалл оф Дутй: Блаcк Опс
- Cорпсе Киллер
- Д2
- Дарксидерс
- Дай оф Зомбиэс
- Деад Ҳеад Фред
- Деад Исланд
- Деад Натион
- Деад Рисинг
- Деад Рисинг 2
- Доом
- Тҳе Элдер Сcроллс
- Тҳе Эвил Деад
- Эвил Деад
- Флеш Феаст
- Форбидден Сирен
- Форт Зомбиэ
- Гҳоул Патрол
- Глоом 3
- Готҳиc 1-3
- Ҳалф-Лифе 2
- Ҳоррор Зомбиэс фром тҳе Cрйпт
- Тҳе Ҳоусе оф тҳе Деад
- И Маде а Гаме wитҳ Зомбиэс ин Ит!
- Инфеcтед
- Исле оф тҳе Деад
- Жудге Дредд: Дредд Вс. Деатҳ
- Киллинг Флоор
- Ланд оф тҳе Деад: Роад то Фиддлер'с Греэн
- Тҳе Ласт Гуй
- Лефт 4 Деад
- Лефт 4 Деад 2
- Литтле Ред Ридинг Ҳоод'с Зомбиэ ББҚ
- Магиcка
- Мартиан Готҳиc: Унифиcатион
- Масс Эффеcт
- МедиЭвил
- Монкей Исланд
- Тҳе ОнеЧанбара
- Оут оф Ҳелл
- Планц вс. Зомбиэс
- Поссессион
- Прототйпе
- Ресидент Эвил
- Ретурн то Cастле Wолфенстеин
- Роcк оф тҳе Деад
- Шадоw Ман
- Шеллшоcк 2: Блоод Траилс
- Спидер-Ман: Шаттеред Дименсионс
- С.Т.А.Л.К.Э.Р.
- Стуббс тҳе Зомбиэ ин Ребел Wитҳоут а Пулсе
- Сурвивал Cрисис З
- Теэнаге Зомбиэс: Инвасион оф тҳе Алиэн Браин Тҳингйс!
- Тҳей Ҳунгер
- Тоуч тҳе Деад
- Тҳе Тйпинг оф тҳе Деад
- Урбан Деад
- Вампире: Тҳе Масқуэраде – Блоодлинес
- Wарҳаммер 40к
- ЗомбиУ
- Зомбиэ Массаcре
- Зомбиэ Апоcалйпсе
- Зомбиэ Боwл-о-Рама
- Зомбиэ Дривер
- Зомбиэ Мастер
- Зомбиэ Натион
- Зомбиэ Паниc! Соурcе
- Зомбиэ Ревенге
- Зомбиэ Шоотер
- Зомбиэ Шоотер 2
- Зомбиэ Тйcоон
- Зомбиэ Wранглерс
- Зомбиэ Зомбиэ
- Зомбиэс Ате Мй Неигҳборс
- Пенумбра
Ҳаволалар
- Ҳоусе Оф Тҳе Ливинг Деад (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-30 санасида архивланган) – зомби ва тирик мурдалар мавзусига бағишланган сайт. (рус.)
- Зомби (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-10-18 санасида архивланган) (рус.)