Зоонозлар (зоо... ва юн. носос — касаллик) — фақат ҳайвонлар учун хос бўлган, лекин ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин бўлган инфексион ва инвазион касалликлар гуруҳи. З.га ўлат, куйдирги, қутуриш, бруцеллёз ва б. киради. З.нинг қўзғатувчилари эволюсия жараёнида айрим ҳайвонлар организмида танлаб ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, 3. одамлар жамоаларида тарқал-майди, чунки одам организмида 3. кўзғатувчилари ўз ривожланиш сиклини тамомлай олмайди. Тиббиёт адабиётларида баъзан ҳайвонларнинг одамларга ўтадиган юқумли ва инвазион касалликлари ҳам 3. деб юритилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил