Sirkoniy
| Сиркóний / Зирcониум (Зр) | |
|---|---|
| Атом рақами | 40 |
| Кўриниши | Оч-кулранг, ялтироқ металл, коррозияга чидамли |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
91,224 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 160 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
659,7 (6,84) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д2 5с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 145 пм |
| Ион радиуси | (+4э)79 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,33 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 4 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 6,506 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,281 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 22,7 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 2125 К |
| Эриш иссиқлиги | 19,2 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 4650 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 567 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 14,1 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 3,230 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1,593 |
| Дебе ҳарорати | 250,00 К |
| 40 | Сирконий
|
Зр | |
| 4д25с2 | |
Сирконий (лот. Зирcониум), Зр -Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 40, атом массаси 91,22. Табиий Сирконийнинг 5 та изотопи бор; 90Зр (51,46%), "Зр (11,23%), 92Зр (17,11%), 94Зр(17,40%) ва %Зр (2,80%). Сирконийнинг сунъий йўл билан 2 та радиоактив изотопи 93Зр (Т1/2=1,1106-йил) ва 95Зр (Т|/2=65 кун) олинган; улар радиоактив индикаторлар сифатида ишлатилади.
Сирконийни Сирконий Клапрот 1789-йилда кашф қилган, у сиркон минералини анализ килиб, янги элемент оксидини ажратиб олган (сиркон сўзи арабча Зерк — қимматбаҳо тош ёки форсча Заргун — олтин тош демакдир). Сирконий зийнат тош сифатида қадимдан маълум. Ер пўстининг масса жиҳатидан 2102% ини ташкил қилади. Сирконийнинг сиркон (ЗрСиО4) ва бадделеит (ЗрО2) номли минераллари маълум.
Сирконий кумуш каби ялтироқ, қаттиқ, боғланувчан, пластик металл. Сирконийнинг а- ва (3-модификациялари маълум. осС. гексагонал панжарада, (}- Сирконий ҳажмий марказлашган куб панжарада кристалланади. Сирконийнинг зичлиги 6,46 г/см³ (20° да), суюкданиш температураси 1852°, қайнаш температураси 3580—3700°.
Сирконий кимёвий хоссаси жиҳатидан гафнийтя ўхшаш. Кўпчилик металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Электр ва иссиқликни ёмон ўтказади. Сирконийнинг гидриди кулранг тусли мўрт металлси-мон кукун. Сирконий фторид кислота НҒ билан нитрат кислота ҲНО3 аралашмасида эрийди. Сирконий юқори температурада кимёвий жи-ҳатдан жуда фаол. Бу шароитда у галогенлар, кислород, олтингугурт, углерод ва азот билан шиддатли реаксияга киришади. Сирконий ўз бирикмаларида 4 валентли. Сирконий кислород атмосферасида қиздирилса, оқ тусли сирконий (ГУ)-оксид ЗрО2 ҳосил бўлади. Бу модда сувда ҳам, суюлтирилган кислота ва иш-қорларда ҳам эримайди, консентрланган сулфат кислота билан киздирилганида жуда сует (НҒ да тез) эрийди.
ЗрО2 га мувофиқ келадиган сирконий (Г/)-гидроксид Зр(ОҲ)4 сирконий хлорид ЗрCл4 га ишқор таъсир эттирилганда ҳосил бўлади. Зр(ОҲ)4 сувда оз эрийди, кучеиз (амфотер) асос. Сирконий (1У)оксиднинг Ме2Зр03, Ме4ЗрО4 таркибли тузлари ЗрО2 ни ишқорлар билан қиздириш натижасида олинади (бу ерда Ме—1 валентли металл). Сирконий тузлари эритмада гидролизланиб, сиркония ионини ЗрО2+ ҳосил қилади. Сирконий галогенидларини ҳосил қилиш учун ЗрО2 ни кумир билан бирга галоген атмосферасида қиздирилади. ЗрCл4 кўпчилик металлар (ҳамда водород)нинг галогенидлари билан комплекс тузлар ҳосил кила олади.
Сиркон ва бадделеит минерали Сирконий олишда хом ашё ҳисобланади. Соф Сирконий атом техникасида нейтронларни қайтарадиган конструксион материал сифатида ишлатилади.
Сирконий - унсурлар даврий жадвалининг 40 унсури, металл.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |