Zulfiya Chinshanlo
| Зулфия Чиншанло | |
|---|---|
|
Зулфия 2009-йилги жаҳон чемпионатида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | (аёл) |
| Таваллуд пайтидаги исми | 赵常玲 (Зҳао Чанглинг) |
| Таваллуд санаси |
1993-йил 25-июл Олмаота, Қозоғистон |
| Бўйи | 1.55 м (5 фт 1 ин) |
| Вазни | 53 кг (117 лб) |
| Спорт | |
| Қайси спорт | (Ог'ир атлетика) |
| Мураббий(лар)и | Виктор Ни |
Зулфия Салакҳарқйзй Чиншанло (қозоқча: Зүлфия Салахарқызы Чиншанло; русча: Зульфия Салахаровна Чиншанло; хитойча: 赵常玲 1993-йил 25-июлда туг'илган)—қозог'истонлик ог'ир атлетикачи[1]. 2012-йил 29-июл куни Лондон Олимпиадасида у силтаб кўтаришда 131 кг кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатган[2][3].
Бироқ, унинг рекорди ва унвонининг ҳақиқийлиги тақиқланган стероидлар Оксандролон ва Станозолол учун ижобий қон тести натижаси билан шубҳа остига олинган ва Халқаро ог'ир атлетика федерацияси томонидан "вақтинчалик то'хтатилган"[4]. Чиншанло 2014-йилги жаҳон чемпионатида олтин медални қо'лга киритган. Бу Қозоғистоннинг мусобақада биринчи шоҳсупага чиқиши бўлган[5].
2016-йил 27-октябр куни ХОҚ унинг допинг қабул қилганлиги сабабли олтин медали ҳамда Жаҳон ва Олимпия ўйинлари рекордларидан маҳрум қилинган[6].
2021-йил июл ойида 2020-йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган. Ва аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасида қозоқ спортчилари орасида биринчи бронза медалини қўлга киритган[7][8].
Спортдаги фаолияти
2012-йил 8-ноябр куни Қозоғистон Лондон Олимпиадаси чемпиони Зулфия Чиншанло Иля Илйин ва Олга Рйпакова билан бирга Осиёнинг энг яхши спортчиси сифатида Осиё Олимпия Кенгаши мукофотига сазовор бўлган[9].
Расмий манбаларга ко'ра, Зулфия этник Дунган бо'либ, о'зининг биринчи тили сифатида хитой тилида (дунган тили) со'злашади.
Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, Зулфия Хитойнинг Хунан провинсиясида туғилиб ўсган, шунинг учун у хитойча исмга эга ва хитой тилида рус тилига қараганда анча эркин сўзлаша олади. 2008-йилда Маия Манеза билан бирга Ҳунан спорт расмийлари[10] розилиги билан Қозоғистонга беш йиллик ижара шартномаси асосида спорт фаолиятини давом эттирган. 2012-йилдаги натижалари ортидан Хитойга қайтиб келган[1][11].
Хитой матбуоти оғир атлетикачи 22 октябр куни Чангша шаҳри жамоат хавфсизлиги бошқармасида хитойлик гувоҳномасини олгани ва Хитой терма жамоасига ўтмоқчи бўлганини, чунки унинг Қозоғистон билан 5 йиллик шартномаси муддати тугагани ҳақида ма'лумотлар оммавий ахборот воситаларида э'лон қилинган.
Аммо Қозог'истон спорт раҳбарлари Зулфия Чиншанло Қозог'истон фуқароси эканини та'кидлашган:
“Зулфия Чиншанло бизнинг спортчимиз ҳисобланади. Хорижий оммавий ахборот воситалари нега унинг фуқаролигини ўзгартиришни муҳокама қилаётганинидан ҳайратдамиз. У Қозог'истон фуқароси. У 14-ёшидан бери Қозоғистонда яшаб, машғулот ўтказган. Агентлигимиз ёки Оғир атлетика федерациясига ҳеч қандай расмий да’волар киритилмаган. Зулфия та’тилда эди ва Хитойдаги қариндошлариникига боришга қарор қилган. Танаффусдан сўнг у Қозоғистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатлари ва кейинги Олимпиада ўйинларига иштирокини давом эттириш учун машғулотларга қайтади”, — деди Спорт ва жисмоний тарбия агентлиги раҳбари Талгат Ермегияев[12][13].
2012-йил 27-октябрда Чиншанло Хитойдан қайтиб келган ва қуйидагича муроожаат билан оммага чиқиш қилган:
“Айтишим керакки, Хитойда мен ҳақимда ёзилганларнинг ҳаммаси ҳақиқат эмасдир. Буни Қозоғистонга қайтиб келиб, ҳозир бу ерда эканлигим билан исботладим. Ҳозир мени қо'ллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман. Яна бир бор айтаманки, бу миш-мишларнинг барчаси ёлг'он ва мен бу масалани муҳокама қилишга яна қайтишни асло хоҳламайман"[14].
Аммо, расмий қозоқ маълумотларига кўра, Зулфия 1993-йил 25-июлда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган. Унинг отаси Салахар Чиншанло рус ва Дунган тилларини яхши биладиган тадбиркон эканлиги ҳақида ма'умотлар келтирилган.

| Даража | Спортчи | Гуруҳ | Тана вазни | Юриш (кг) | Ко'таришлар (кг) | Жами | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | Натижа | 1 | 2 | 3 | Натижа | |||||
| ДСҚ |
А | 52,70 | 92 | 95 | 95 | 125 | 131 | 131 | 226 | |||
| А | 52.41 | 91 | 94 | 96 | 96 | 120 | 123 | 123 | 219 | |||
| ДСҚ |
А | 52.79 | 95 | 99 | 99 | 115 | 120 | 120 | 219 | |||
Асосий натижалар
| Йил | Мамлакатлар | Тана вазни | Юриш (кг) | Даст & силтаб ко'тариш (кг) | Жами | Даража | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | Даража | 1 | 2 | 3 | Даража | |||||
| Олимпиада о'йинлари | ||||||||||||
| 2012 | 53 кг | 92 | 95 | 3 | 125 | 131 | 1 | -- | ДҚ | |||
| 2021 | Токё, Япония | 55 кг | 90 | 5 | 123 | 3 | 213 | |||||
| Жаҳон чемпионтлари | ||||||||||||
| 2009 | 53 кг | 87 | 90 | 5 | 120 | 125 | 129 | 219 | ||||
| 2011 | 53 кг | 93 | 97 | 120 | 126 | 130 | 227 | |||||
| 2014 | 53 кг | 95 | 98 | 127 | 133 | 134 | 232 | |||||
| Осиё о'йинлари | ||||||||||||
| 2010 | 53 кг | 90 | 95 | 97 | 2 | 122 | 3 | 219 | ||||
| 2014 | 53 кг | 93 | 96 | 3 | 125 | 132 | 1 | 228 | ||||
| Ёшлар олимпия о'йинлари | ||||||||||||
| 2010 | 58 кг | 90 | 95 | 2 | 120 | 125 | 130 | 2 | 225 | |||
| Ёшлар жаҳон чемпионати о'йинлари | ||||||||||||
| 2009 | 58 кг | 85 | 89 | 92 | 115 | 207 | ||||||
2016-йил июн ойида ИWФ 2012-йилги Олимпиададан олинган намуналарнинг такрорий синовлари Зулфия Чиншанлода тақиқланган моддалар, хусусан, Оксандролон ва Станазолол учун ижобий натижа берганини маълум қилган эди. Яна уч нафар қозоғистонлик допинг-тестдан ўта олмаган: Иля Илйин, Мая Манеза ва Светлана Подобедовалар[15]. Улар дисквалификация қилинган ва 2016-йил 27-октябр куни Олимпиада медаллари қайтариб олинган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Зулфия Ретурнс Ҳоме то Репресент Чина (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-03 санасида архивланган). cри.cн. 24 Оcтобер 2012
- ↑ „Зулфия Чиншанло“. www.лондон2012.cом. 2012-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-июл.
- ↑ „Чиншанло wинс Олймпиc голд, бреакс cлеан анд жерк реcорд“. Эуроспорт.Яҳоо.cом. Қаралди: 2012-йил 30-июл.
- ↑ „ПУБЛИC ДИСCЛОСУРЕС | Интернатионал Wеигҳтлифтинг Федератион“ (2016-йил 15-июн). Қаралди: 2016-йил 16-июн.
- ↑ Леэ, Чин-wеи; Wу, Лилиан. „Таиwанесе wеигҳтлифтер такес голд, тwо силверс ат wорлдс“. Cентрал Неwс Агенcй (2014-йил 11-ноябр). Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
- ↑ „ИОC санcтионс эигҳт атҳлетес фор фаилинг анти-допинг тест ат Лондон 2012“ (2021-йил 28-апрел).
- ↑ Оливер, Бриан. „Wеигҳтлифтер Ҳидилйн Диаз wинс фирст-эвер Олймпиc голд фор Пҳилиппинес“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2021-йил 26-июл). Қаралди: 2021-йил 26-июл.
- ↑ „Wомен'с 55 кг Ресулц“. 2020 Суммер Олймпиcс. 2021-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-июл.
- ↑ „Чиншанло анд Илйин намед бест атҳлетес оф Асиа“. Тенгринеwс.кз Энглиш. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.
- ↑ „马内扎被曝辽宁出生 湖南官员称其出走经总局同意“. сина.cом.cн. Қаралди: 2012-йил 31-июл.
- ↑ Wеижуэ, Ян (30 Жулй 2012) Скелетон ин тҳе cлосет оф Чина'с wеигҳтлифтинг ҳиэрарчй. Чина Даилй.
- ↑ „Чиншанло ис а cитизен оф Казакҳстан: Талгат Ермегияев“. Тенгринеwс.кз Энглиш. Қаралди: 2012-йил 31-октябр.
- ↑ „Чина ҳас нот оффиcиалй [сиc] реқуэстед Казакҳстан то ретурн Чиншанло“. Тенгринеwс.кз Энглиш. Қаралди: 2012-йил 30-октябр.
- ↑ „Нотҳинг Чина wритес абоут ме ис труэ: Зулфия Чиншанло“. Тенгринеwс.кз Энглиш. Қаралди: 2012-йил 30-октябр.
- ↑ ИWФ публиc дисcлосурес