Зулкифл (арабча: ذُو الْكِفْل‎‎) – Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Асл исми Бишр. Айюб (ас)нинг ўғли. Қайси қавмга пайғамбар этиб юборилгани ҳақида Қуръонда аниқ оят йўқ. Лекин баъзи ривоятларда румликлар иймон келтириб унга эргашганликлари нақл этилади. Бу қавм Зулкифлдан узоқ умр кўришни Аллоҳдан сўрашни илтимос қилган, худо Зулкифлнинг дуосини қабул этиб, улар „ўзлари хоҳламагунча ўлмаслар, бунга сен ҳам кафил бўлгин“ деган ваҳий келади. Бишр ўз қавмига бу башоратни етказди. Илохий ваҳийга ўзи кафил бўлди. Шу сабабли уни Зулкифл (кафолат соҳиби) деб атай бошлаганлар. Ироқда ал-Хилла яқинида одамлар Зулкифлнинг қабри деб ҳисоблайдиган зиёратгоҳ бор. Бошқа жойларда ҳам Зулкифл мақбараси мавжудлиги, жумладан у Термиз яқинида дафн этилганлиги ҳақида ривоят қиладилар[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Зулкифл“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар