Zuluk solish
Зулук солиш — даволаш чораларидан бири. Айниқса Шарқ табобатида кенг қўлланилган. Жағли зулуклардан тиббиёт зулуги солинади. У чучук сув хавзаларида яшайди, шунингдек, лабораторияда урчитилади. Тиббиёт зулугининг бўйи 8—12 см, вазни 2 г, яшил рангли, орқасида узунасига кетган зарғалдоқ йўллари, оғзида тишчали учта жағи ва сўлак безлари бор. Зулук терини тишлари билан тешиб, сўлак безларидан гирудин деган модда чиқаради, бу модда қоннинг ивишига тўскинлик қилади. Оч зулук 30—60 дақиқада 10— 15 мл қон сўра олади. Ҳар бир зулук озгина қон сўради, шунинг учун зулук қон сўриб тушгандан кейин жароҳат пича қонаб тургани маъқул. Сўнгра жароҳат ва унинг атрофига стерил материал ёпилади. Гипертония касаллигининг баъзи шакллари, тромбофлебит, миокард инфаркт, стенокардия, неврит, радикулит, чипқон чиққанда ва бошқа касалликларда шифокор зулук солишни буюради. Зулук чаккага (яхшиси қулоқ супрасининг орқасига), бўйиннинг энса остидаги қисмига, юрак ва жигар устидаги терига ва бошқа аъзоларга солинади. [1]
ГИРУДОТЕРАПИЙА- ТИББИЙОТДА ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАСҲ ТЕХНОЛОГИЙАЛАРИ. ГИРУДОТЕРАПИЙА СОҲАСИНИНГ РИВОЖИ: Дастлаб гирудотерапиянинг фойдаси фақат қон чиқаришда деб ҳисоланган. Унинг фойдасини қадимги Миср, Юнонистон ва Римда билишган ва кенг фойдаланишган. Малика Клеопатра ўз гўзаллигини сақлаҳ мақсадида ундан кенг фойдаланган. Зулукларнинг тарихда кенг қўлланганлигидан ҳатто Миср эхромларига уларнинг сур‘атлари туширилган. У кейинчалик жуда омалашиб кетди ва кўплаб фойдалари топилди. Зулук сўлаги таркибида 200 дан ортиқ моддалар бўлиб улардан 15 га яқини биологик фаол моддалар ва одам организмига жуда кўп фойдалари топилган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |