Zumrad
Зумрад (юнонча смарадгос) — минерал, бершинтг тўқ яшил тури. Таркибида оз миқдорда (2% атриофида) хром оксиди бўлади. Чиройли товланиши, яхши жилоланиши, шаффофлиги, кристалл шаклининг чиройлилиги билан қимматбаҳо тошлар ичида биринчи даражали ҳисобланади. Зумраднинг дарз кетмаган шаффоф, массаси 5 каратдан ортиқ бўлган хили, шунга тенг бўлган олмосдан қимматроқ туради. Зумраднинг йирик конлари гранитли пегматитларнинг магнезиал сланецлар, амфиболитлар ва змеевикларга таъсир этилишидан ҳосил бўлади. Шунингдек, Зумрад кварсдала шпатли томирларда ва ўзгарган сланец карбонатли жинсларда ҳам учрайди. 3.нинг конлари кам. Асосий конлари Россия (Урал), ЖАР (Трансваал), Колумбия (Мусо)да бор. 3. дан қимматбаҳо тақинчоқлар ва безаклар тайёрланади. Сунъий Зумрад квант механикасида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |