Зунайра ал-Румия (арабча: زنيرة الرومية, римлик Зунайра) – (баъзи манбаларда Зинара ёки Зинайра номлари билан ҳам учрайди, лекин Зунайра номи билан кенг тарқалган), Муҳаммад (с.а.в)нинг аёл саҳобияларидан бири бўлган. У Абу Бакр Сиддиқ озод қилган қуллардан бири ҳам ҳисобланади.

Зунайра ал-Румия
Таваллуди
Ҳориса бинт ал-Муаммил[1]
Вафоти Ҳижоз
Умму Убайс (синглиси)

Ҳаётлари

Зунайра Бану Махзумнинг уруғига тегишли канизак бўлган. Сўнгра эса, Амр ибн Ҳишомнинг қули бўлиб хизмат қилган[2].

У Маккада Исломни биринчи бўлиб қабул қилганлардан эди[3]. Ислом динини қабул қилганидан сўнг, Амр ибн Жаҳлнинг атрофидаги одамлар уни янги динидан воз кечишни сўраганлар, аммо Зунайра ўзиниг қарорида собит қолган[4]. Амр ибн Ҳишом унинг Ислом динга кирганини билгач, уни жуда қаттиқ калтаклаган[2].

Абу Бакр Сиддиқ у билан биргаликда яна бир қул Лубайнани сотиб олган, сўнгра эса уларни озод қилган[3].

Ислом динини қабул қилганидан сўнг Зунайранинг кўзлари кўрмай қолган. Бунинг натижасида Қурайш қабиласи „Ал-Лот ва Ал-Уззо у Ислом динига кирганилги учун унинг кўзларидан нурни олиб қўйди“ дея важ келтиршган[3][5]. Бунга нисбатан Зунайра: „Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар ёлғон гапирябсизлар. Ал-Лот ёки Ал-Узза на зарар, менга на шифо бера олади ва улар менга на азоб бера олмаслар ҳам“ дея жавоб берган[3][5].

Кейинроқ унинг кўз нури тикланган, бу шифони мусулмонлар Аллоҳ унга синов берди деб тушунганлар[3][5]. Аммо кейинроқ бунга нисбатан ҳам Қурайш қабиласи: „Бу Муҳаммаднинг сеҳрларидан бир қисмидир“, дея важ келтирганлар[3].

Шунингдек қаранг

Ташқи ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Зунаира, Ҳаритҳа бинт Ал-Муаммил“ (де). www.эслам.де. Қаралди: 2017-йил 13-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 Биодата ат МуслимСчоларс.инфо „"Тҳе Лифе & Чараcтер оф тҳе Сеал оф тҳе Пропҳец(саw) – Парт 9".“ (2011-йил 17-август).
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, пп. 180-181. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.. 
  4. ↑ „"Кҳалифа Абу Бакр - Wитнесс то Трутҳ".,“. 2020-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад, п. 144. Охфорд: Охфорд Университй Пресс..