Zunnun Misriy
Зуннун Мисрий, Абулфайз Савбон бинни Иброҳим (вафоти ҳижрий 245-йил, милодий 859-йил) — “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Қоҳира яқинидаги Ихмим шаҳрида туғилган. Молик ибн Анасдан ҳадис илмини ўрганган. Мағриблик Исрофил исмли шайхнинг муриди. Зуннун Мисрий тасаввуф ва ҳол илми бўйича биринчилардан бўлиб, назарий фикрларни баён қилган ориф сифатида танилган. Тасаввуфдаги барча тариқатларнинг силсиласида унинг номи бор.
Имом Аҳмад Ҳанбал, Валид бин Абдуллоҳ, Абулҳусайн Нурий, Абу Яъқуб Ҳошимий, Аббос бин Ҳамза Нисобурий, Абу Саид Харроз, Абу Абдуллоҳ Набожий, Абдуллоҳ Ҳозир, Али бин Муваффақ, Абу Амр Димишқий, Иброҳим бин Довуд Қассор Раққий, Абу Муҳриз Шерозий, Фотима Нисобурия, Жорияйи Савдо, Имраъатун Мажҳула каби ориф зотлар билан суҳбатда бўлган. Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий, Юсуф бин Ҳусайн Розий, Муҳаммад бин Ҳасан Жавҳарий, Абу Абдуллоҳ Жалло каби йирик сўфийлар Зуннун Мисрийнинг шогирдлари саналади.
Зуннун Мисрий 245-ҳижрий-қамарий, 859-милодий йилда самў мажлисида важд ҳолида оламдан ўтган.
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаётига боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Зуннун Мисрийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |