В. М. Звегинсев 1957 йилда чоп этилган „Араб тилшунослиги тарихи“ китобида юқоридаги фикрлар ҳақида шундай дейди: „Араб грамматикаси тизимига ташқаридан бўлган таъсирни шу пайтгача қилиб келинган тор доирадаги тилшунослик таъсири сифатида эмас, балки кенг қамровли қадимги ва ўрта асрлар маданиятининг ўзаро алоқаси ва қадимда яшаган халқлар турли доираларининг таъсири сифатида қараш керак. Араб халифалиги фанларининг ривожланишида қадимги юнон ва қадимги ҳинд фанлари муҳим рол ўйнаган. Булар ҳақидаги маълумотлар илм аҳлига ўрта аср араб илмларининг таржима қилиниши натижасида маълум бўлган.

Бундай тарихий далиллар ўрганилар экан, араб грамматикаси илмига ташқи давлатлар тиллари таъсирини инкор қилиш қийин. Иккинчи томондан эса, немис шарқшуноси К. Броккелман таъкидлаганидек, араб грамматикаси бошқа тиллар грамматикасидан кескин фарқ қилади. Бу эса ташқи таъсир фақатгина арабларга ва улар грамматикаси вакилларининг тилшунослик ҳақидаги фикрлари ривожланишига мажбур қилади.

Лекин араб грамматикаси ташқи тилшунослик таъсири бошланишидан олдин ҳам маълум йўлни босиб ўтган эди. Демак, араб грамматикасига коЙсатилган таъсир араб грамматик назарияси шакллангандан анча вақт кейин бўлган“.

Араб грамматикасининг шаклланиши асосан ВИИ асрга тўғри келади. Бунда ҳам ташқи Тилшунослик таъсири кўринмас эди.

Ўрта асрдаги араб грамматикасининг шаклланиши Х асрга тўғри келади. Араб грамматикасининг шаклланиши учун кетган бундай катта вақт бирор тил назариясининг таъсир кўрсатганлигини инкор қилади. Тарихий ҳужжатлар гувоҳлигича, кўплаб тиллар грамматикаси юнон грамматикаси илмлари асосида юзага келган, аммо уларнинг шаклланиши учун бу қадар узоқ муддат талаб қилинмаган.

Кейинчалик араблар тили ва дини Араб халифалигида ҳамда унинг жамоатчилик ҳаётида муҳим ўрин тутган ҳолда кенг кўламда тарқала бошлади. Араб тили халифаликда ва унинг кўплаб соҳаларида муҳим ўрин тутган. У савдо-сотиқ, маданият ва давлатни бошқаришда асосий алоқа воситаси бўлган, натижада бундай ҳолат араб классик тили ҳамда меъёрларини пухта ўрганиш ва унинг олдига янги муаммолар қўйишни тақозо қилган. Бу эса Қуръон тили софлигини сақлаш ва уни пухта ўрганиш имконини берган. Бу изланишлар, ўз навбатида, ХХ асрга келиб араб грамматикаси шаклланишини ниҳоясига етказди. Бинобарин, араб грамматика назариясига ташқи тилшуносликнинг таъсири анча вақт ўтгандан сўнг намоён бўла бошлади. Шундай бўлса-да, араб грамматикаси ўзининг асосий характерини сақлаб қолди. Унинг баъзи Терминлари ёки иккинчи даражали ҳисобланган баъзи ҳолатларигина ўзгарди. Тилшунослик ривожи тарихини ўрганиш ҳам араб тилшунослигини тўла қамраб олмаган. Бироқ бу ўрганишИар ўрта асрлардан ҳозирги кунгача бўлган тилшунослик тарихини ўрганишга бағишланган асарларда ҳам тўла очиб берилмаган; унинг сабаби эса араб тили назарияси бошқа тилшунослик назарияларига қараганда мукаммал ўрганилмаганлигидадир. Шунинг учун араб грамматика илмининг асосий ҳолати назариясини ўрганиб чиқиш ва унинг методологик тамойилларини аниқлаш зарур. Илмий адабиётларда кўпинча араб тилшунослиги ютуқларига эътибор берилади. Бундай ютуқларга ҳинд, Европа тилшунослиги ривожига таъсир кўрсатган ўзак ва турланишлар ҳақидаги тушунча киради. Шунингдек, тадқиқотчилар диққатини Арабистон ярим ороли тилшуносларининг Фонетика соҳасидаги изланишлари, хусусан, товушларнинг ясалиш ўрни ва усули таснифи, сўзлашда нутқ органларининг ҳолати (артикуляция) ва айниқса фонетик ҳолатларни тушунтириш ва ассимиляция ҳодисаси сингарилар ҳам тортади. Албатта, улар шаклланган тарихий давр ҳисобга олинса, бундай ҳолатларнинг аҳамияти жуда катта. Бироқ илмий адабиётларда фақат мана шундай ҳодисаларнигина қайд этиш араб грамматик назариясининг катта аҳамиятга эга бўлган тамойилларини бир чеккада қолдиради ва грамматика назарияси ҳақида аниқ тушунча ҳосил қилиш имконини бермайди. Ҳолбуки, араб грамматикасини ўрганиш ўзининг махсус йўллари билан ажралиб туради. Бу йўллар араб классик тилидаги ўзгаришларни тажрибаларга асосланиб кузатиш натижасида келиб чиқади. Бу усулнинг асосий белгиси сифатида тилдаги ўзгаришлар ва уларнинг тил тизимидаги ўзаро алоқаси тушунилган. Бундай баҳолаш асосида грамматик категориялар тузилган. Араб классик тилидаги турли ҳолатлар таснифи қилинган. Намуна сифатида Гап бўлаклари Категорияси сўзларнинг Исм, Феъл ва Ҳарфларга ажратилишини тақозо қилган. Агар бу Терминлар Аристотелнинг мантиқ илми билан ҳамкорлик қила олиш деб ҳисобланса, шуни қайд этиш жоизки, араб тилидаги гап бўлаклари Аристотел китобидаги гап бўлакларидан тубдан фарқ қилади.

[1]

  1. ↑ Араб филологиясига кириш. Тошкент: ТДШИ кичик босмахонаси, 2010 — 93-94-бет. Қаралди: 9-декабр 2022-йил.