Бусан (Кореяча талаффузи: [пусан]) – Жанубий Кореядаги шаҳар, мамлакатнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ҳисобланади. Маъмурий жиҳатдан провинсияга тенглаштирилган. Аҳолиси 3,5 миллион кишини ташкил этиб, ушбу шаҳар аҳолиси бўйича Жанубий Кореядаги Сеулдан кейин иккинчи энг кўп аҳолига эга шаҳар ҳисобланади[1]. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг Корея бўғози соҳилидаги йирик порти (йилига 30 миллион тоннадан ортиқ юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, электротехника, кимё ва резина, машинасозлик (жумладан, кема ва автомобил двигателлари ишлаб чиқариш), ҳарбий, радиотехника саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Йирик иссиқлик электр стансияси ва АЭС қурилган. Балиқ овланади. Бусан милод бошларида Кая қишлоғи ўрнида вужудга келган. [[XV аср]]да шаҳар денгиз бўйи қалъаси сифатида Япония-Корея савдо алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. [[XX аср]]да Бусан йирик саноат шаҳрига айланди.