Jump to content

Андрей Микляев

From Ziyosfera
Андрей Микляев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Микляев Андрей Геннадевич
Таваллуд санаси 1967-йил 7-сентябр (1967-09-07) (59 ёш)
Тошкент
Бўйи 174 см
Амплуаси ҳимоячи, яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ўзбекистон Сурхон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Совет Иттифоқи Пахтакор (Тошкент)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1987 Совет Иттифоқи ҲСК (Киев) (33 (2))
1987 Совет Иттифоқи МҲСК (Москва) (0 (0))
1988-1990 Совет Иттифоқи Пахтакор (67 (1))
1991 Совет Иттифоқи Нефтчи (33 (0))
1992-1994 Ўзбекистон Нефтчи (83 (6))
1995 Ўзбекистон Пахтакор (21 (1))
1995 Ўзбекистон Политотдел (6 (2))
1996-1997 Ўзбекистон Пахтакор (54 (1))
1998-1999 Ўзбекистон Насаф (22 (0))
2000-2001 Ўзбекистон Металлург (Бекобод) (36 (1))
Миллий терма жамоа
1992-1997 Ўзбекистон
Бошқарган клублари
2002-2003
2004
Ўзбекистон НБУ-Осиё
Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2005-2007 Ўзбекистон Қизилқум
2008-2010 Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2010 Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2011 Ўзбекистон Олмалиқ
2012-2015 Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2015 Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2016-2018 Ўзбекистон Локомотив (Тошкент)
2018 - ҳ.қ. Ўзбекистон Сурхон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Андрей Геннадевич Микляев 1967-йил 7-сентабрда Тошкентда туғилган ўзбек футболчиси, ҳимоячи ва яримҳимоячи. Ҳозирги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланади. 2019-йилдан буён “Сурхон” (Термиз) клуби бош мураббийи.

Карераси

Футболчилик фаолияти

Андрей Микляев Тошкентнинг “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу клубнинг футбол академиясида таҳсил олган. 1984-йилда Микляев ўзининг профессионал фаолиятини айнан шу клуб таркибида бошлаган. 1987-йилда Киевнинг “СКА” ва Москванинг “ССКА” клубларида ўйнаган.

1980-йиллар охирида Микляев “Пахтакор”га қайтган. 1991-1994-йилларда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тўп сурган ва ушбу клуб сафида 116 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида “Пахтакор”, “Политотдел” ва “Насаф” клубларида ўйнаган. 2000-2001-йилларда Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп сурган ва 2001-йилда футболчилик фаолиятини шу клуб таркибида якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан бир йил ўтиб, 2002-йилда Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Икки мавсум шу клубда ишлаган ва 2004-йили “Локомотив”га ўтиб, Тошкент темирйўлчиларига раҳбарлик қилган. 2005-2007-йилларда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган. 2008-2010-йилларда Тошкентнинг “Локомотив” клуби спорт директори лавозимида ишлаган. 2010-йилда бир муддат “Локомотив” бош мураббийи лавозимида ишлаган. 2011-йилда Олмалиқнинг мураббийлар штабида ишлаган. 2012-йилда “Локомотив”га қайтиб, жамоа мураббийлар штаби а’золигига кирган. 2015-йилда яна бир муддат “Локомотив” бош мураббийи лавозимида ишлаган. 2016-йилнинг январидан 2018-йилнинг апрелига қадар ушбу клубда бош мураббий бўлган.

Манбалар