Fath al-Bari
|
„Фатҳ ал-Бари“ асарининг тўлиқ тўплами | |
| Асл номи | فتح الباري |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ибн Ҳажар ал-Асқалоний |
| Мамлакат | Миср |
| Тил | Арабча (аслият тили) |
| Жанр(лар)и | Шарҳ |
| Нашр этилган санаси | ХВ аср |
Фатҳ ал-Бари (арабча: فتح الباري) — мисрлик уламо Ибн Ҳажар ал-Асқалоний томонидан ёзилган, сунний исломдаги олти китобнинг биринчиси бўлган Саҳиҳ ал-Бухорийга шарҳдир. Муаллифнинг энг йирик асари ҳисобланиб, у кенг эътироф этилган ҳадис шарҳидир[1].
Қабул қилиниши
Абд ал-Ҳайй ибн Абд ал-Кабир ал-Каттаний шундай деган: «ал-Ҳиттаҳ муаллифи Ибн Халдуннинг “Саҳиҳ ал-Бухорийнинг шарҳи мусулмон уммати зиммасидаги қарздир” деган сўзини келтирганда, у “Бу қарз ал-Ҳофиз Ибн Ҳажар шарҳи билан адо этилди”, деди. Шу сабабдан Муҳаммад ибн ‘Али ал-Шавконийга бошқалар қилганидек ал-Бухорийнинг ал-Жоми’ ас-Саҳиҳига шарҳ ёзиш таклиф қилинганда, у Фатҳ ал-Борийни назарда тутиб: “ал-Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ”, деб жавоб берди»[2].
Абд ал-Ҳаким Мурад Ибн Ҳажар ал-Асқалоний шарҳининг танланган ҳадисларга қилинган таржимасига ёзилган кириш қисмида ( томонидан буклет тарзида нашр қилинган) Фатҳ ал-Борий ҳақида шундай деган: “Ушбу адабиётнинг аҳамиятини имом ал-Бухорийнинг улуғ Саҳиҳига камида етмиш тўлиқ шарҳ ёзилгани фактидан билса бўлади... уларнинг энг машҳури, шубҳасиз, имом Ибн Ҳажар ал-‘Асқалоний қаламига мансуб муаззам Фатҳ ал-Борий (Яратувчининг зафари)дир; бу асар ҳам ўз жанрининг, ҳам имомнинг илмий фаолиятининг тожидир. У уламолар томонидан муаллифининг эътиқодий собитлиги, Бухорий материалини тўлиқ қамраб олгани, тегишли араб илмларини пухта эгаллагани, шарҳлаётган ҳадислардан (фавоид) сабоқ чиқаришда кўрсатган донишмандлиги ҳамда турли қироатлар юзасидан мураккаб ихтилофларни ҳал этишдаги маҳорати учун қадрланади.”
Исломшунос Норман Калдер Ибн Ҳажарнинг асарини “тафсирий дискурснинг энг муаззам ютуғи” деб таърифлаган[3].
Нашрлари
Нашрлар қаторига 1959-йилда (ҳижрий 1378-йил) Мустафа ал-Бабий ал-Ҳалабий номидаги Миср матбаасида босилган нашр ҳам киради.
Ҳаволалар
| Викиманбада бу мақолага оид асл матн мавжуд: |
- Онлайн нашр (арабча). (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-03 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ Абдал Ҳаким Мурад. „Фатҳ ал-Бари: Cомментарй он Саҳиҳ ал-Букҳари“. Суннаҳ.орг. Муслим Аcадемиc Труст. — „Тҳе импортанcе оф тҳис литературе май бе гаугед бй тҳе фаcт тҳат ат леаст севентй фулл cомментариэс ҳаве беэн wриттен он Имам ал-Букҳари’с греат Саҳиҳ [...] Ҳоwевер тҳе мост cелебратед ис wитҳоут қуэстион тҳе магнифиcент Фатҳ ал-Бари (‘Виcторй оф тҳе Cреатор’) бй Имам Ибн Ҳажар ал-‘Асқалани“. 2020-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-сентябр.
- ↑ Фаҳрас ал-Фаҳарис, вол. 1, пг. 322–3, слигҳтлй абридгед. 'Тҳере ис но мигратион афтер ал-Фатҳ' ис а референcе то а wелл-кноwн ҳадитҳ.
- ↑ Блечер, Жоэл (Април 2017). "Ревисион ин тҳе Манусcрипт Аге: Неw Эвиденcе оф Эарлй Версионс оф Ибн Ḥажар'с Фатḥ ал-бāрī". Жоурнал оф Неар Эастерн Студиэс 76 (1): 39–51. дои:10.1086/690766.