Jump to content

Ибн Жулжул

From Ziyosfera

Абу Довуд Сулаймон ибн Ҳасан Ибн Жулжул (арабча: سليمان بن حسان ابن جلجل‎‎) (тахм. 944-йил Кордова — тахм. 994-йил) андалусиялик араб табиб ва, эҳтимол, испан келиб чиқишли фармаколог бўлган[1]. У тиббиёт тарихи бўйича муҳим бир китоб ёзган. Унинг фармакологияга оид асарлари 10–11-асрларда Ал-Андалус табиблари томонидан тез-тез келтирилган. Унинг айрим асарлари кейинчалик Де сеcретис каби асарлари орқали, исмининг лотинлаштирилган шакли — Гилгил остида Албертус Магнус томонидан ишлари ўрганилган[2].

Ҳаёти

Тўрт ёшлигидан бошлаб, Ибн Жулжул табиб Ҳасдаи ибн Шапрут қўл остида ўн йил давомида тиббиёт илмини ўрганди. Кейинчалик у халифа Ҳишом ИИнинг шахсий табиби бўлди ва тиббиётдан дарс беришни давом эттирди. Толедолик Ибн ал-Бағуниш унинг шогирдларидан бири бўлган.

Асарлари

Ибн Жулжулнинг энг йирик асари Ṭабақāт ал-аṭиббā’ вал-ҳукамā’ (Табиблар ва ҳукамолар табақалари, арабча: طبقات الأطباء والحكماء‎‎) бўлиб, у Шарқий ва Ғарбий манбаларга таянган ҳолда ёзилган тиббиёт тарихи бўйича муҳим асардир[3]. Китобда машҳур юнон, исломий дунёдан бўлган, африкалик ва испан табиблари ҳамда файласуфларининг 57 та таржимаи ҳоли келтирилган бўлиб, унда илк сурёний таржималарининг араб тилига ўгирилиши ҳақидаги дастлабки маълумотлар ҳам мавжуд[2]. Ундаги замондош испан табибларининг таржимаи ҳолларига оид бўлимлар, 10-асрда Кордовадаги ҳаёт ҳақида аниқ тасаввур бериши билан аҳамиятли. Таржимаи ҳоллар ичида Ибн Жулжулнинг замондоши ва Кордова саройидаги ҳамкасби, табиб Муҳаммад ибн Абдун ал-Жабалий ҳам бор[4]. Ҳижрий 377/милодий 987-йилда битилган Ṭабақāт араб тилида ёзилган табиблар таржимаи ҳоллари тўпламларидан иккинчиси ҳисобланади; энг қадимийси эса Исъҳоқ ибн Ҳунайннинг Таʾрīх ал-аṭиббāʾ асаридир[5]. Ṭабақāтда, шунингдек, Ибн Жулжулнинг Шарқий исломий вилоятларда илм-фаннинг таназзули ҳақидаги айрим фикрлари ҳам келтирилади. Ибн Жулжул шундай дейди:

Аббосийлар империяси илмга бефарқ бўлган Дайламийлар ва турклар қудрати билан заифлашди: олимлар фақат ҳукмдорлари илм излайдиган давлатларда пайдо бўлади[2].

Ибн Жулжул, шунингдек, фармакологияга оид бир қатор турли рисолалар ва мактублар ёзган, ҳамда Диоскорид асарларига бир неча таржима ва шарҳлар битган[2].

Манбалар

  1. ↑ А., Диэтрич (2012-04-24) (эн). Ибн Д̲ж̲улд̲ж̲ул. http://referenceworks.brillonline.com/entries/encyclopaedia-of-islam-2/ibn-djuldjul-SIM_3146?s.num=6&s.q=%22arab+physician+%22. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Вернет, Ж. (2008). "Ибн Жулжул, Сулаймāн Ибн Ḥасан". Cомплете Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Биограпҳй. Энcйcлопедиа.cом. http://www.encyclopedia.com/doc/1G2-2830902231.html. 
  3. ↑ Ибн Жулжул ал-Андалусî: Табақâт ал-атиббâ' wа-л-ҳукамâ'. Éдитион cритиқуэ пар Фу'âд Саййид. Cаиро 1955. 196 пп. Репр. 1996 (Исламиc Медиcине. 57). ИСБН 3-8298-3062-9
  4. ↑ Жуан Вернет, " Лос мéдиcос андалуcес эн эл Либро де лас генераcионес де лос мéдиcос де Ибн Ýулýул " (традуcтион эспагноле де ла дерниèре партиэ cонсаcрéэ аух мéдеcинс андалоус), Ануарио де Эстудиос Медиэвалес 5, 1968, п. 445-462, эт Эстудиос де Ҳисториа де ла Cиэнcиа Медиэвал, Барcелоне, 1979, п. 469-486.
  5. ↑ Диэтрич, А. (1971). "Ибн Джулджул". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. 3 (2нд нашри). Брилл Аcадемиc Публишерс. 778–779 б. 

Ҳаволалар