Мақсуд Али Табризий
Мақсуд Али Табризий 17-асрда яшаган Эронлик табиб бўлиб, Бобурийлар Ҳиндистонида фаолият юритган.
Унинг нисбасидан кўриниб турибдики, у Табриздан бўлган. У Бобурийлар императори Жаҳонгир (1605–1627-йилларда ҳукмронлик қилган) илтимосига биноан ишлаган таржимон эди.
Мақсуд Али Табризий арабча рисолаларни форс тилига таржима қилган. Аш-Шаҳразурий томонидан 1282-йилда ёзилган, исломдан аввалги 34 нафар ва исломдан кейинги 77 нафар олим ҳамда табибнинг ҳаёти ва ҳикматли сўзлари ҳақидаги арабча рисола шулар жумласидандир.
Миллий тиббиёт кутубхонасида Мақсуд Али Табризий ёзган ушбу биографик луғатнинг форсча таржимаси нусхаси сақланади; унда унинг аш-Шаҳразурий рисоласини таржима қилишни 1602-йилда бошлагани айтилади, бироқ бошқа манбаларда у таржимани 1605-йилда Жаҳонгирнинг илтимосига биноан амалга оширгани қайд этилади.
Айрим биографик манбаларга кўра, Табризий сўфий олим бўлган, бироқ шунга қарамай Гужарат ҳокими саройида нуфузли шахсга айланган. У ерда кўп йиллар давомида хизмат қилган, кейин эса душманлари унга қарши иғво уюштирган ва у Гвалиор қал’асига қамаб қўйилган[1].
Манбалар
- ↑ C. А. Сторей, Персиан Литературе, а Био-Библиограпҳиcал Сурвей. Волуме И, Парт 2: Биограпҳй, Аддитионс анд Cорреcтионс (Лондон: Лузаc, 1953), п. 1108