Jump to content

Миср миллий банки

From Ziyosfera
Миср Миллий банки
Қисқартма НБЕ
Тури Давлат банки
Саноат Банк иши ва молиявий хизматлар
Ишга тушган санаси 1898-йил 25-июн
Жойлашуви Қоҳира, Миср
Асосчи(лар)и Эрнест Кассел, Жозеф Суарес, Рафаэл Суарес, Феликс Исаак Суарес, Моиз Каттауи ва Константин Салвагос
Раис Моҳамед Камал Ал Дин
Директори Моҳамед Эл-Этребй
Даромад 133,3 миллиард Миср фунти (2024)
Бойлиги 8,14 триллион Миср фунти (2024)
Ишчилар сони 29 162 (2024)
Вебсайти нбе.cом.эг

Миср Миллий банки (инглизча: Натионал Банк оф Эгйпт С. А.Э.; НБЕ; миср араб тилида: البنك الأهلي المصري) — Мисрнинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, мамлакатдаги бешта йирик банк қаторига киради. 1898-йил июн ойида ташкил этилган банк активлари, депозитлари, кредитлари, банк капитали, филиаллари ва ходимлари сони бўйича мамлакатдаги энг йирик банк ҳисобланади[1][2].

НБЕ мамлакат бўйлаб 540 та филиалга эга бўлиб, унинг активлари 366,6 миллиард Миср фунтини, жами депозитлари 312,7 миллиард Миср фунтини ҳамда жами кредит ва аванслари 114,7 миллиард Миср фунтини ташкил этган[3]. 2007-йил ҳолатига кўра, Миср банк тизимидаги жами активларнинг 23 фоизи, депозитларнинг 25 фоизи ҳамда кредит ва авансларнинг 25 фоизи НБЕ ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, банк ўша йили Миср ташқи савдосининг тахминан 24 фоизини молиялаштирган. Мисрдаги кредит карталари бозорининг 74 фоизи ва дебет карталарининг 40 фоизи ҳам НБЕ улушига тўғри келган[2]/

Тарихи

ХИХ аср

1898-йилда сер Эрнест Кассел (50 фоиз улуш)[4], уч ака-ука Жозеф Суарес (1837–1900), Рафаэл Суарес (1846–1909) ва Феликс Исаак Суарес (1844–1906), Моиз Каттауи (25 фоиз) ҳамда Искандариялик Константин Салвагос (25 фоиз) Миср Миллий банкига асос солишди. Бироқ Кассел Англияда қолди. Банк Лондонда ўз агентлигини очди[1].

Миср Миллий банкининг 1899-йил 17-апрелда чиқарилган аксия сертификати
Банк рекламаси: Қоҳирадаги бош қароргоҳнинг 1940-йиллар охиридаги реконструксиядан олдинги кўриниши
Янги Борг ал-Араб шаҳридаги филиал

ХХ аср

  • 1901-йилда НБЕ Хартумда филиал очди. Банк ҳукуматга хизмат кўрсатувчи имтиёзли банкир мақомини олди ва ярим расмий марказий банк вазифасини бажарди. Кейинчалик Суданда қўшимча агентлик ва филиалларини очди.
  • 1902-йилда Кассел Миср қишлоқ хўжалиги банкига асос солди[4].
  • 1906-йилда НБЕ Аддис-Абебада Ҳабашистон банкини ташкил этди. Банк 50 йиллик монополияга эга бўлди, Эфиопия ҳукуматининг фискал агенти ва мамлакатдаги ягона валюта эмитентига айланди.
  • 1925-йилда Ллойдс Банк НБЕга 1923-йилда Cох & Кингс компаниясини сотиб олиш орқали қўлга киритган ҳамда Британия Ғарбий Африкаси банкидан олинган Қоҳира ва Искандариядаги филиалларини топширди.
  • 1931-йилда Ҳабашистон банки тугатилди ва Эфиопия ҳукумати унинг ўрнига Эфиопия банкини ташкил этди.
  • 1936-йилда Миср қишлоқ хўжалиги банки тугатилди.
  • 1940-йилга келиб, банк ходимлари ва бошқарув кенгаши асосан мисрликлардан иборат эди.
  • 1951-йилда қабул қилинган фармон НБЕга Мисрнинг марказий банки мақомини берди.
  • 1957-йилда банк фаолиятига оид қонун НБЕнинг Миср марказий банки сифатидаги мақомини тасдиқлади.
  • 1959-йилда Судан ҳукумати НБЕнинг Судандаги активларини миллийлаштирди. Ушбу активлар янги марказий банк — Судан банкини ташкил этиш учун асос бўлди.
  • 1960-йилда Миср ҳукумати НБЕни миллийлаштирди ва алоҳида марказий банк ташкил этди.
  • 1961-йилда Cитибанк Мисрдаги активлари ва мажбуриятларини НБЕга сотди. Cитибанк Миср бозорига 1955-йилда кирган, аммо миллийлаштириш тўғрисидаги фармон туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.
  • 1975-йилда Часе Манҳаттан Банк (49 фоиз) ва Миср Миллий банки (51 фоиз) Cоммерcиал Интернатионал Банк (CИБ)га асос солди.
  • 1976-йилда НБЕ бошқа 19 та араб ва тўртта АҚСҲ банки билан биргаликда Ню-Ёркда улгуржи банк хизматларини кўрсатувчи Араб Америcан Банкни ташкил этди.
  • 1982-йилда НБЕ Буюк Британияда шўба корхонасини ташкил этди.
  • 1987-йилда Часе CИБдаги аксияларини НБЕга сотди. CИБ ўз номини Cоммерcиал Интернатионал Банк, САЭ деб ўзгартирди. 1993-йилдаги қисман хусусийлаштириш ва 1996-йилдаги глобал депозитар тилхатлар (ГДР) эмиссиясидан сўнг НБЕнинг CИБдаги улуши 34 фоизгача камайди. НБЕ Жанубий Африкада ваколатхона, Лондонда эса шўба банк ташкил этди. Лондондаги шўба банк НБЕнинг аввалги шўба корхонаси ва у ерда фаолият юритган иккита филиалининг активлари ҳамда амалиётларини ўз зиммасига олди.

ХХИ аср

  • 2000-йилда НБЕ Араб Америcан Банк фаолиятини ўз зиммасига олиш учун Ню-Ёркда филиал очди.
  • 2005-йилда НБЕ 1979-йилда тижорат банки сифатида ташкил этилган Моҳандес Банкни сотиб олди. Шунингдек, „Ал Тигарёон“ номи билан танилган Банк оф Cоммерcе анд Девелопментни ҳам харид қилди.
  • 2006-йилда НБЕ Дубайда ваколатхона очди.
  • 2008-йилда НБЕ Шанхайдаги ваколатхонасини филиалга айлантирди.

Халқаро фаолияти

НБЕнинг Мисрдан ташқаридаги ягона шўба корхонаси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган[5]. Банкнинг Ню-Ёрк ва Шанхайда филиаллари, Ёханнесбург ҳамда Дубайда эса ваколатхоналари мавжуд.

Банкнинг АҚСҲдаги фаолияти 2001-йилда бошланган бўлиб[2][6], Ню-Ёрк шаҳридаги 52-кўчанинг 40 Эаст манзилида жойлашган Блаcк Роcк Буилдинг биносидаги офисдан бошқарилган[2][7].

Универсал банк фаолияти


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Натионал Банк оф Эгйпт“ (эн). Натионал Банк оф Эгйпт.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Натионал Банк оф Эгйпт Ресолутион План: Сеcтион 1 — Публиc Сеcтион, 2013-йил декабр.
  3. ↑ „البنك الأهلى المصرى يحقق 8.1 مليار جنيه أرباحا خلال عام“ (ар). Ёум7. 2014-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 9-феврал.
  4. ↑ 4,0 4,1 "Мултинатионал банкинг ин Эгйпт: А cасе-студй оф тҳе Иониан Банк, 1907–1939". Бусинесс Ҳисторй 67 (7). 2024-07-08. https://www.tandfonline.com/doi/full/10.1080/00076791.2024.2373869#d1e180. 
  5. ↑ „Натионал Банк оф Эгйпт УК Лимитед“. Араб Банкерс Ассоcиатион. 2020-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-феврал.
  6. ↑ Ҳисторй, Натионал Банк оф Эгйпт Неw Ёрк; 2020-йил 12-февралда кўрилган. Сайтнинг ҳаволаси ишламаслиги мумкин.
  7. ↑ „Пропертиэс, Девелопменц, Алтернативе Инвестменц“ (эн). Рудин. Қаралди: 2026-йил 5-май.
  8. ↑ „Сауди аппровес лиcенcе фор Натионал Банк оф Эгйпт бранч, СПА репорц“ (эн-УС). Реутерс. 2021-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Натионал Банк оф Эгйпт то опен Соутҳ Судан субсидиарй он Туэсдай“ (эн-УС). Суданс Пост (2022-йил 26-июн).
  10. ↑ „Эгйптиан банк то фунд инвестмент ин Судан wитҳ 500 миллион долларс“ (эн-УС). Судан Трибуне (2012-йил 21-сентябр).