Норин аэропорти
| Норин аэропорти Нарын аэропорту | |||
|---|---|---|---|
| ИАТА коди: йўқ (НЫН) – ИCАО коди: УАФБ | |||
| Қисқача баён | |||
| Аэропорт тури | Фуқаролик | ||
| Оператор | Кйргйзстан Аирпорц | ||
| Хизмат доираси | Норин | ||
| Жойлашуви | Норин, Норин вилояти, Қирғизистон | ||
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 6,998 фт / 2,133 м | ||
| Координаталари | 41°26′29″Н 076°07′50″Э / 41.44139°Н 76.13056°Э | ||
| Харита | |||
|
| |||
| Учиш/қўниш йўлаклари | |||
| Узунлиги | Юзаси | ||
| фт | м | ||
| 08/26 | 7,037 | 2,145 | Асфалт |
| Манба:[1] | |||
Норин аэропорти (қирғизча: Нарын аэропорту) (ИАТА: йўқ (НЫН), ИCАО: УАФН) — Қирғизистоннинг Норин вилояти Норин шаҳрига хизмат кўрсатувчи аэропорт. Аэропортнинг русча ИАТА коди НЫН[2].
Тарихи
Норин аэропорти ўз фаолиятини 1930-йилларда Норин шаҳри чеккасидаги Салкин-Тор қишлоғида жойлашган қўниш йўлаги сифатида бошлаган. Ҳозирги терминал биноси 1964-йилда қурилган. Учиш-қўниш йўлаги, ҳаракатланиш йўлаклари ва самолётлар тўхташ майдони (апрон 1974-йилда фойдаланишга топширилган[3]. Бу 3C тоифасидаги минтақавий аэропорт ҳисобланади. 08/26 учиш-қўниш йўлаги 22 тоннагача бўлган оғирликни кўтара олади; унда асбоблар ёрдамида қўниш тизимлари мавжуд эмас ва фақат кундузги вақтда ишлайди.
Норин аэропортида божхона ва чегара назорати пунктлари йўқ, шунинг учун у фақат Қирғизистон ичидаги парвозларга хизмат кўрсатади. Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин ушбу аэропорт тоғли ҳудудда муҳим рол ўйнаган. Авиақатновнинг камайиши ва йўловчиларнинг йўқлиги сабабли, аэропорт 1999-йилдан бери фаолият кўрсатмай турган эди[4]. 2000-йилгача аэропорт Жалолобод, Қазарман, Ўш ва Бишкек шаҳарлари билан йил давомида мунтазам алоқага эга бўлган.
2013-йил 16-июлда Скй Бишкек Бишкекдан Норин шаҳрига сешанба кунлари амалга ошириладиган парвозларни қайта тиклади.
Реконструксия қилиниши
Оғахон тараққиёт тармоғи (инглизча: Ага Кҳан Девелопмент Нетwорк) 2012-йил апрел ойида Норин аэропортини реконструксия қилишни бошлади. Реконструксия ишлари учиш-қўниш йўлагини узайтириш, янги аэронавигация ускуналарини ўрнатиш ва терминал биносини таъмирлашни ўз ичига олади. Реконструксия якунлангач, Қирғизистон ҳукумати аэропорт номини Норин халқаро аэропорти деб ўзгартиришни ва халқаро парвозларга рухсат беришни режалаштирмоқда[5][6].
2023-йил 11-март куни Президент Садир Жапаров Норин вилоятига ишчи ташрифи чоғида Норин аэропортидаги реконструксия ишларининг бориши билан танишди[7]. Аэродромнинг учиш-қўниш йўлаги, такси йўлаклари ва самолёт тўхташ жойларидаги асфалт-бетон қопламани таъмирлаш режалаштирилган. Таъмирлаш ишлари якунлангач, Норин вилоятига ички рейсларни қайта тиклаш учун шароит яратилади. 2024-йил сентябр ойида реконструксия ишлари якуний босқичда эди[8].
2025-йил 4-сентябр куни Асман Аирлинес Бишкек–Норин йўналишида ўзининг илк йўловчи рейсини амалга оширди ва шу тариқа 2013-йилдан бери, яъни 12 йиллик танаффусдан сўнг Норин билан авиақатновни қайта тиклади[9].
Авиакомпаниялар ва йўналишлар
| Авиакомпания | Манзиллар |
|---|---|
| Асман Аирлинес | Бишкек[10] |
Ер усти транспорти
Аэропортга фақат таксилар хизмат кўрсатади.
Бахциз ҳодисалар ва фалокатлар
2007-йил 23-июн куни Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Як-40 (ЭХ-901) самолёти Манас халқаро аэропортидан Тамчи, Норин ва Қазарман аэропортларига ҚҲ4452-рейси билан текширув парвозига чиқди. Тамчи аэропортидан ҳавога кўтарилгандан тахминан 30 дақиқа ўтгач, 3-двигателнинг газ ҳарорати (ТГТ) кўтарилиб, тебранишлар кузатилди. Борт муҳандиси двигателни ўчирди. Шу билан бирга, 1-двигателнинг ҳарорати ҳам кўтарила бошлади. Капитан борт муҳандисига ушбу двигателнинг қувватини 80 фоизгача камайтиришни буюрди. Ўша пайтда самолёт Қоракужур водийси устида бўлган. Мавжуд қувватнинг чекланганлиги ва ҳудуддаги баланд тоғлар туфайли самолёт Норинга етиб бора олмади. Капитан водийдаги, қишлоқ хўжалиги ишларида фойдаланиладиган кичик бир учиш майдончасини биларди; у аввалроқ денгиз сатҳидан 2700 метр баландликда жойлашган ушбу майдончадан Ан-2 самолётини бошқариб учган эди. Махсус тайёрланмаган бу майдонча тошлар (ўлчами 40 см дан каттароқ) билан қопланган бўлиб, унда суғориш ариқлари ҳам бор эди, шунингдек, майдонча яқинида жарлик ҳам мавжуд эди. Соат 11:14 да самолёт ушбу майдончага фавқулодда қўнди ва ёниб кетди. Бортдаги 13 кишининг барчаси омон қолди[11].
Манбалар
- ↑ „Аэропорт "Нарын"“. CивилАвиатион.кг (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Коды городов всех стран мира“. Г-авиа.ру (2009-йил 8-август). 2018-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-октябр.
- ↑ „Скоро в Нарын можно будет летать. Идет реконструкция аэропорта (фото)“ (2023-йил 11-март).
- ↑ „Скоро в Нарын можно будет летать. Идет реконструкция аэропорта (фото)“ (2023-йил 11-март).
- ↑ „Нарынский аэропорт станет международным“. Кабар.кг (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.
- ↑ „Реконструкция нарынского аэропорта“. Кнеwс.кг (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.
- ↑ „Скоро в Нарын можно будет летать. Идет реконструкция аэропорта (фото)“ (2023-йил 11-март).
- ↑ „Аэропорт в Нарыне скоро заработает. Как он выглядит сейчас (фото)“ (2024-йил 26-сентябр).
- ↑ «Асман Эйрлайнс» выполнила первый авиарейс Бишкек – Нарын перед открытием аэропорта
- ↑ „С 27 сентября запустят рейсы из Бишкека в Талас, Нарын и Каракол - Новости Кыргызстана. НТРК“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-январ.
- ↑ „АСН Аирcрафт аccидент Яковлев 40 ЭХ901 Каракужур“ (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.
Ҳаволалар
- Нарйн Аирпорт паге он тҳе Аирпорц оф Кйргйзстан Оффиcиал wебсите (инглизча, Кйргйз ва русча)