Оддий товус
| Оддий товус | ||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Оддий товус нари Файл:Индиан Пеафоwл.огг | ||||||||||||||||||||||
| Оддий товус модаси C. c. британниcа | ||||||||||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||
| Паво cристатус Линнаэус, 1758
| ||||||||||||||||||||||
Оддий товус тарқалиш ҳудуди
| ||||||||||||||||||||||
Оддий товуси, ёки Ҳинд товуси (лотинча: Паво cристатус) — товуқсимонлар туркими, қирғовуллароиласи, товус уруғига мансуб қуш тури. Унинг табиий тарқалиш ҳудуди Ҳиндистон ярим ороли ҳисобланади. Ҳиндистонда илк бор хонакилаштирилган[1]. Кейинчалик бу тур дунёнинг бошқа кўплаб ҳудудларига ҳам олиб кирилган.
Оддий товус яққол жинсий диморфизмга эга. Нарларининг патлари ёрқин рангли, боши кўк тусда ва елпиғич шаклидаги тож билан безалган. Дум патлари узун бўлиб, ҳар бирида ранг-баранг кўзга ўхшаш нақшлар мавжуд. Нар товус жуфтлашиш даврида ушбу дум патларини елпиғич шаклида ёйиб, титратиб намойиш этади. Урғочисининг патлари асосан қўнғир рангда, боши оқиш, бўйнининг пастки қисми эса товланиб турувчи яшил тусда бўлади. Унда нар товусга хос узун дум патлари мавжуд эмас. Осттурларга ажратилмайди, лекин бир неча ранг шакиллари (морф) мавжуд[2].
Дум патларининг узунлиги ва ҳажмига қарамай, эркак товус уча олади. Бу қуш асосан очиқ ўрмонларда ва экин майдонлари атрофида, ерда яшайди. Озиқланишида резавор мевалар ва донлар муҳим ўрин тутади. Шунингдек, илонлар, калтакесаклар ва майда кемирувчиларни ҳам овлайди. Товус баланд ва жарангдор овоз чиқаради. Товуслар одатда кичик гуруҳлар хосил қилишади.
Нар товуснинг ҳашаматли дум патлари қандай вазифани бажариши бир асрдан ортиқ вақт давомида олимлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган. ХИХ асрда Чарлз Дарвин бу ҳодисани оддий табиий танланиш орқали тушунтириш имконсизлигини таъкидлаган. Кейинчалик у таклиф қилган жинсий танланиш назарияси бу ҳодисанинг асосий изоҳларидан бирига айланди, бироқ у барча олимлар томонидан бирдек қабул қилинмаган. Кенг кўламли тадқиқотларга қарамай, бу ҳодисанинг механизмлари юзасидан олимлар ўртасида ягона фикр мавжуд эмас.
Оддий товус Ҳиндистон миллий қуши ҳисобланади[3].
Таксономия ва систематика
Оддий товус 1758-йилда швед табиацҳуноси Карл Линней томонидан, ўзининг «Сйстема Натураэ» асарининг ўнинчи нашрида ҳозирги бинар номи — Паво cристатус остида тавсифланган. Паво уруғ номи лотин тилида «товус» деган маънони англатади. Бу сўз юнонча: ταώς (таос) сўзидан келиб чиққан бўлиб, у ўз навбатида форсча «тавус» сўзидан, форсча сўз эса тамил тилидаги «токеи» сўзидан келиб чиққан[4]. Ўзбек тилига ҳам товус сўзи шу ёлни босиб ўтиб, араб тилидан ўзлашган деб ҳисобланади. Турнинг лотинча cристатус номи «тожли» деган маънони англатади.
Ҳинд товуси монотипик тур ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Бланфорд, W. Т.; Оатес, Э. W. (1889). ''Тҳе Фауна оф Бритиш Индиа, Инcлудинг Cейлон анд Бурма. Бирдс''. 4-жилд. Лондон: Тайлор & Франcис. 68–70-бетлар.
- ↑ Сомес, Р. Г.; Бургер, Р. Э. (1991-01-01). „Плумаге Cолор Инҳеританcе оф тҳе Индиан Блуэ Пеафоwл (Паво Cристатус): Блуэ, Блаcк-Шоулдеред, Cамео, анд Оатен“. Жоурнал оф Ҳередитй (инглизча). 82-жилд, № 1. 64–68-бет. дои:10.1093/жҳеред/82.1.64. ИССН 0022-1503.
- ↑ „Натионал Бирд“. Индиа.гов.ин. 2011-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-август.
- ↑ Ҳунтер, Р.. Тҳе Империал Энcйcлопаэдиc Диcтионарй: Волуме 7. Университй оф Мичиган, 1901 — 3028-бет.