Jump to content

Қутуби Олам масжиди

From Ziyosfera
Масжид
Қутуби Олам масжиди

Қутуби Олам масжиди, тўлиқ шакли — Қутуби Олам масжиди ва мақбараси, шунингдек, Ватва даргоҳи номи билан танилган, Ҳиндистоннинг Гужарот штати Аҳмадобод шаҳри Ватва ҳудудида жойлашган собиқ суфий масжид ва даргоҳ мажмуаси ҳисобланади. Иншоот Ҳиндистоннинг миллий аҳамиятга эга ёдгорлиги саналади[1].

Тарихи

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Носириддин Маҳмуд (ёки Муҳаммад) ибн Жалолиддин Махдум Жаҳониён, асосан, Қутби Олам, шунингдек, Сонийи Махдум Жаҳониён (Маъориж) номлари билан танилган. У Суҳравардийлик тариқатига мансуб авлиё ҳамда Гужаротдаги Бухорий саййидлар сулоласининг асосчиси бўлган. У Жалолиддин Махдум Жаҳонийнинг набираси бўлиб, 1388-йилда Уч шаҳрида туғилган. „Мир’от-и Аҳмадий“ асарига кўра, Қутуби Олам 10 ёшида етим қолган, шундан кейин уни катта амакиси Шоҳ Ражу Қаттол тарбия қилган. Шоҳ Ражу уни Гужаротга юборган. Бу ерда бобосининг шогирди султон Музаффаршоҳ И уни илиқ кутиб олган. Қутуби Олам Мавлоно Алишир Гужаротийдан таълим олган, Аҳмадобод асос солингач эса аввал Асауалда, сўнг Батвада истиқомат қилган. Шайх Аҳмад-и Хаттудан хирқа (тасаввуфий либос) олган. Унинг энг машҳур шогирди ўз ўғли Шоҳи Олам бўлган[2].

Меъморчилиги

Аҳмадшоҳ саройидаги амалдорлар ва султон Қутбиддин (Аҳмадшоҳ ИИ) дастлаб кичик мақбара қурдирган. Кейинчалик Маҳмуд Бегода томонидан масжид, унинг ўғилларидан бирига атаб мақбара, катта ҳовуз ва яна бир улкан мақбара барпо этилган. Масжид ва ўғил мақбараси текис ҳинду ибодатхонаси услубида, равоқлар ва минораларсиз барпо этилган. Мақбара ниҳоятда нафис ишланган бўлиб, устки қисмини турли нақшлар билан безатилган соябон шаклидаги гумбаз қоплаб туради. Бироқ бино қурилиши якунига етказилмаган, ташқи қисмида айвонлари мавжуд эмас, деразаларига эса тош панжаралар ўрнатилмаган[3][4].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Анcиэнт Монуменц анд Арчаэологиcал Ситес анд Ремаинс оф Гужарат“. Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  2. ↑ С̲ҳ̲афīʿ, Муḥаммад „Бурҳāн ал-Дīн Ḳуṭб-и ʿĀлам“, . Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Брилл, 2012. 
  3. ↑ Газеттеэр оф тҳе Бомбай Пресиденcй: Аҳмедабад. Говернмент Cентрал Пресс, 1879 — 287-бет.  Жамоат мулки Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
  4. ↑ „АҲМЕДАБАДС ОТҲЕР РОЗАС“. Тҳе Тимес оф Индиа (2011-йил 25-феврал). 2014-йил 7-декабрда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2014-йил 7-декабр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Қутуби Олам масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.