Шоҳи Маҳал ва масжид
| Масжид | |
Шоҳи Маҳал ва масжид
| |
![]() | |
Шоҳи Маҳал ва масжид, маҳаллий аҳоли орасида Шоҳи Маҳал ва Шпҳи Масжид ёки Қозилар масжиди номлари билан ҳам танилган, Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штати Видиша тумани Удайпур қишлоғида жойлашган. Ҳозирда қисман вайрона ҳолатга келган. Мажмуа ҳижрий 1026-йил (милодий 1616/1617) ва 1041-йил (1631/1632) оралиғида қурилган. Бино Нилакантешвара ибодатхонасидан бироз шарқий томонда жойлашган.
Меъморчилиги
Шоҳи Маҳал Бобурийлар ҳукмронлиги даврида маҳаллий ҳокимнинг қароргоҳи вазифасини бажарган[1]. Бино тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, тўрт бурчагидаги миноралар ва икки қаватлиги билан ажралиб туради. Бино ХВИИ асрга хос содда ва нафис тош ўймакорлиги билан безатилган. Ҳозирги вайроналар орасида ҳам маҳорат билан ишланган тош панжараларнинг излари сақланиб қолган.
Саройга туташ ҳолда маҳаллий аҳоли орасида Шоҳи Масжид ёки Қозилар масжиди номлари билан танилган катта ва салобатли масжид бунёд этилган[1][2]. Масжиднинг марказий меҳробига ўрнатилган, ўлчами 65 × 42 см бўлган тош лавҳага ўйиб ёзилган форс тилидаги битикда бинога Қози Авлиё ибн Саййид Абдулсамад ал-Ҳасаний томонидан ҳижрий 1026-йил 4-Ражаб ойида (милодий 1617-йил 28-июн) асос солингани қайд этилган. Бу пайтда империя ҳукмдори Жаҳонгир Манду шаҳриа ташриф буюрган эди[2]. Масжиднинг шимолий деворидан чиқиб турувчи айвонига ўрнатилган, ўлчами 1,24 м × 2,5 см бўлган тош лавҳага ўйилган иккинчи форсий тилдаги битикда подшоҳ ва қози вафот этган пайтда масжид қурилиши ҳали ярмига ҳам етмагани қайд этилган. Масжидни Қози Авлиёнинг ўғиллари Саййид Ҳомид ва Саййид Довуд ҳижрий 1041-йил 10-Зулҳижжа ойида (милодий 1632-йил 18-июн) Шоҳ Жаҳон ҳукмронлиги даврида ниҳоясига етказган[3]. Ҳар иккала битикдан маълум бўлишича, Бобурийлар даврида ушбу масжид Удайпурдаги асосий жоме масжид вазифасини бажарган, шаҳарнинг давлат томонидан тайинланган қозиси шу ерда фаолият юритган. Битиклар ўша даврнинг сиёсий-маъмурий географиясини ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Гарде, М. Б.. Арчаэологй ин Гwалиор, 2нд, Гwалиор: Алижаҳ Дарбар Пресс, 1934 — 139–140-бет.
- ↑ 2,0 2,1 Саксена, Рамсингҳ (1927). "Персиан Инсcриптионс ин тҳе Гwалиор Стате". Индиан Ҳисториcал Қуартерлй 3 (4): 715–718.
- ↑ 3,0 3,1 Раҳим, С.А. (1969). "Инсcриптионс оф Акбар анд Жаҳангир фром Мадҳя Прадеш". Эпиграпҳиа Индиcа: Арабиc анд Персиан Супплемент 1968: 63–65.
| Ҳиндистондаги масжидга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ЗиёСфера:Географик кординаталари кўрсатилмаган масжидлар
- Алифбо бўйича масжидлар
- Ҳиндистондаги 17-аср масжидлари
- 1630-йилларда якунланган масжидлар
- Бобурийлар масжидлари
- Бобурийлар саройлари
- 1632-йилда қуриб битказилган диний бинолар ва иншоотлар
- Ҳиндистондаги масжид харобалари
- Ҳиндистон масжидлари ҳақидаги чала мақолалар
