Талас аэропорти
| Талас аэропорти Талас аэропорту | |||
|---|---|---|---|
| ИАТА коди: йўқ (ТЛС) – ИCАО коди: УАФТ | |||
| Қисқача баён | |||
| Аэропорт тури | Фуқаролик | ||
| Оператор | Кйргйзстан Аирпорц[1] | ||
| Хизмат доираси | Талас | ||
| Жойлашуви | Талас, Талас вилояти, Қирғизистон | ||
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 4,153 фт / 1,266 м | ||
| Координаталари | 42°30′21″Н 072°15′47″Э / 42.50583°Н 72.26306°Э | ||
| Харита | |||
|
| |||
| Учиш/қўниш йўлаклари | |||
| Узунлиги | Юзаси | ||
| фт | м | ||
| 10/28 | 5,577 | 1,700 | Асфалт |
| Манба:[2] | |||
Талас аэропорти (қирғизча: Талас аэропорту) (ИАТА: йўқ (ТЛС), ИCАО: УАФТ) — Қирғизистоннинг Талас вилояти маъмурий маркази Талас шаҳрига хизмат кўрсатувчи аэропорт. Аэропортнинг русча ИАТА коди ТЛС[3].
Тарихи
Талас аэропорти ўз фаолиятини 1940-йилларда, ўша пайтда кичик вилоят шаҳарчаси бўлган ҳудуд ташқарисидаги қўниш йўлаги сифатида бошлаган. Ҳозирги учиш-қўниш йўлаги ва терминали 1979-йилда қурилган. Бу 3C тоифасидаги минтақавий аэропорт ҳисобланади. Учиш-қўниш йўлаги 22 тоннагача бўлган оғирликни кўтара олади; унда асбоблар ёрдамида қўниш тизимлари мавжуд эмас ва у фақат кундузги вақтда ишлайди.
Талас аэропортида божхона ва чегара назорати пунктлари йўқ, шунинг учун у фақат Қирғизистон ичидаги парвозларга хизмат кўрсатади. 1997-йилгача Талас шаҳри Бишкек, Ўш ва Жалолобод билан йил давомида мунтазам алоқага эга бўлган. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди. Кейинчалик, учиш-қўниш йўлаги тўлиқ реконструксия қилиш зарурати ва сунъий қопламаларнинг эскириб кетгани сабабли ёпилди[4].
Янги терминал (2024)
Янги аэропорт биноси қурилиши учун тамал тоши 2023-йил 15-июнда қўйилган.
2024-йил май ойида соатига 100 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги аэропорт терминали очилди[5]. Учиш-қўниш йўлаги модернизация қилинди.
Иншоотлари
Аэропорт терминалининг учиб келиш ва кетиш заллари бир-биридан ажратилган бўлиб, имконияти чекланган шахслар учун тўлиқ жиҳозланган, йўловчилар учун барча қулайликларга эга; шунингдек, она ва бола хонаси ҳам мавжуд.
Учиш-қўниш йўлаги
Учиш-қўниш йўлаги барча турдаги ҳаво кемалари ва вертолётларни, жумладан, Ан-2, Ан-26, Ан-28, Бритиш Аэроспаcе 146/Авро РЖ-85 ҳамда Як-40 каби самолётларни қабул қилиш имкониятига эга[6].
Авиакомпаниялар ва йўналишлар
| Авиакомпания | Манзиллар |
|---|---|
| Асман Аирлинес | Бишкек[7] |
Бахциз ҳодисалар ва фалокатлар
1969-йил 28-июнда Аэрофлотга тегишли Ил-14 (CCCП-91495) самолёти 35 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси билан Талас аэропортидан Фрунзе шаҳрига парвозни амалга ошириш учун соат 19:36 да ҳавога кўтарилди. Парвоздан сўнг, экипаж белгиланган тартиб бўйича чапга бурилиш ўрнига, тоғлар томон ўнгга бурилди. Ил-14 учиш-қўниш йўлагидан 8,7 км чапроқда, 3150 метр баландликда (учиш-қўниш йўлаги сатҳидан 1884 метр юқорида) тоғга урилди. Соат 19:50 да, Талас аэропортидан 39 км масофада самолёт тоғга тўқнашди ва бутунлай вайрон бўлди. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Ўша вақтда бу Қирғизистон авиацияси тарихидаги энг оғир ҳалокат бўлган эди; ҳозирги кунда ҳам у иккинчи энг йирик ҳалокат ҳисобланади. Шунингдек, бу ўша даврда Ил-14 иштирокида содир бўлган энг оғир ҳалокат бўлган[8].
Манбалар
- ↑ „Гражданские аэродромы Кыргызской Республики | Государственное агентство гражданской авиации“. 2024-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 18-август.
- ↑ „Аэропорт "Баткен"“. CивилАвиатион.кг (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.
- ↑ „Коды городов всех стран мира“. Г-авиа.ру (2009-йил 8-август). 2018-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-октябр.
- ↑ „В Таласе торжественно открыли аэропорт, не работавший после развала СССР (фото)“. кактус.медиа (2024-йил 21-май). Қаралди: 2025-йил 18-август.
- ↑ „Аэропорт в Таласе открыл президент Садыр Жапаров - | 24.КГ“. 24.кг (2024-йил 21-май). Қаралди: 2025-йил 18-август.
- ↑ „Манасбек Самидинов: региональный аэропорт «Талас» готов к работе на 100%.“. порт.кг. Қаралди: 2025-йил 18-август.
- ↑ „Авиакомпания Асман Аирлинес совершит первый рейс из Оша в Каракол“. кабар.кг. Қаралди: 2025-йил 18-август.
- ↑ „АСН Аирcрафт аccидент Илюшин 14 CCCП-91495 Талас“. Авиатион Сеcуритй Нетwорк (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2012-йил 28-октябр.
Ҳаволалар
- Талас Аирпорт паге он Аирпорц оф Кйргйзстан оффиcиал wебсите (инглизча, Кйргйз ва русча)
- Пҳотос оф Талас Аирпорт
| Қирғизистонга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |